Нитрат ўлчагичларнинг белгиланган мақсади тўғрисида

Нитратлар, инсон организмида жиддий бузилишларга олиб келадиган, деярли хавфли кимёвий бирикмалар ҳисобланади. Улар қишлоқ хўжалигида етиштириладиган ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида кенг қўлланадиган аксарият ўғитларда мавжуд. Мева ва сабзавотларда нитратларнинг юқори концентрацияси мавжудлиги айна шундан келиб чиқади. Нафақат ўсимлик озуқасида, балки балиқ, гўшт, ва ҳатто сувда ҳам гоҳида нитратларнинг организмимиз учун хавфли бўлган миқдори мавжуд. Экспертларнинг фикрига кўра, бозорларда ва супермаркет жавонларида мавжуд бўлган маҳсулотнинг 40%да бу моддалар мавжуд. Катта миқдорларда организмга тушиб, нитратлар турли хил касалликларни, заҳарланишни, шунингдек сурункали касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Нитратларни аниқлаш яқин вақтгача қиммат ва сермашаққат жараён ҳисобланган.

Бироқ бугун нисбатан арзон прибор – нитрат ўлчагични харид қилиш мумкин.

Бу прибор ёрдамида саноқли сонияларда маҳсулотлардаги, сувдаги нитратлар миқдорини юқори аниқлик билан тестдан ўтказишингиз ёки тупроқнинг кислоталилик даражасини баҳолашингиз мумкин. Шундай қилиб, сиз хавфли маҳсулотларни вақтида аниқлашингиз, бундан чиқди заҳарланишдан ва бошқа салбий оқибатлардан ўзингизни ҳимоя қилишингиз мумкин. Ҳозирги бозорларда нитрат ўлчагичнинг кўплаб моделлари тақдим этилган.

Ишлаш принципи нитрат мавжудлигига текширилаётган маҳсулот қисмига электр кучланиш узатишдан иборат.

Ўлчаш прибори текширилаётган маҳсулотнинг чегараланган майдонида шчуп ёрдамида бир-бирига тегади. Уни нитратлар датчиги дейиш мумкин. Айнан сенсор кейинги ишлов бериш, акс эттириш ва биз қарор қабул қилишимиз учун маълумотларни узатади.

Нитрат ўлчагичларни калибрлаш ва қиёслаш “Ўзстандарт” агентлиги хузуридаги “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасида, барча турдаги  нитрат ўлчагичларни даражалаш, қиёслаш ва аттестациядан ўтказиш учун мўлжалланган давлат стандарт намуналари ёрдамида амалга оширилади.