Наврўзи олам муборак бўлсин

Она табиатнинг гўзалликлари ва чексиз мўъжизалари ҳамиша одамзотни ўзига маҳлиё айлаган.  Барчамиз бошқа фасилларга қараганда, баҳорни севамиз ва ардоқлаймиз.

Бунинг ўзига хос сабаби бор. Фасиллар келинчаги бўлмиш баҳор, табиатнинг ўйғонишидан дарак берса, Наврўзи олам эса, бутун бир тириклик ва ҳаётни севишга, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибатни тараннум этадиган ардоқли байрам десак муболаға бўлмайди.

Шукуҳли байрам кунлари барчамиз оила давраларида ҳамда меҳнат жамоаларида наврўзи оламни кутиб олар эканмиз, яна бир бор ўтган давр ичида бажарган ишларимизни сарҳисоб қилиш билан бирга, келгусидаги режаларимизни белгилаб оламиз.  Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Миллий метролигия институти фаолиятида  нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликдаги келишувларга эришилгани, ходимларнинг малака ва тажрибаларини оширишга қаратилаётган сайи-ҳаракатлари, миллий эталонлар базасини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизмат турларининг кенгайиб бораётгани, юқоридаги фикрларимизнинг исботи десак хато бўлмайди.

Албатта, келгусида бу йўналишлардаги ишлар янада кенгаяди. Институтнинг истиқболдаги  фаолият кўламини бунданда ривожлантириб, Ватанимизни барқарор иқтисодий тараққий этишида, халқимизнинг фаровонлигини оширишда  ўз хиссамизни қўшамиз.

Фурсатдан фойдаланиб юртдошларимизни, жумладан “Ўзстандарт” агентлиги тизимида меҳнат қилаётган ҳамкасбларимизни  юртимизга кириб келган баҳор ва наврўз байрамлари билан чин юракдан табриклаймиз. Ҳар кунимиз наврўз қувончларига бой бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.