SAVOL – JAVOB

15.11.2018

Autocon русумли автотранспорт тезлигини улчовчи улчов воситасига 05.21-898-2018 номерли киёслаш сертификати мавжудми?

Тошов Истам Шухратович
istam.toshov@mail.ru

“Ўзстандарт” агентлиги “ЎзММИ” ДК, Сизнинг электрон манзилимизга йўллаган мурожаатингизни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикасида ўлчовлар бирлилигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги қонуни ва техник жихатдан тартибга солиш сохасидаги норматив хужжатлар билан тартибга солинади.

Республика худудига олиб келинаётган ўлчаш воситалари ўрнатилган тартибда амалдаги қонунчиликга мувофиқ давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилади ёки тури тасдиқланган ёки тасдиқланган турини эътироф этиш (тан олиш) йўли билан Ўзбекистон Республикасининг ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилади.

Мурожаатда келтирилган 05.21898-2018-сонли сертификат AUTOCON русумли автотранспорт тезлигини ўлчаш воситасининг таркибий қисми бўлган, Германия давлатининг S.M.S. Smart Microwave Sensors GmbH,  фирмасида ишлаб чиқарилган «SMARTMICRO UMRR-0A type 30» русумли (завод рақами №0x00029722; №0x0002ADC1; №0x0002AD93; №0x0002972D; №0x0002972E; №0x0002972B; №0x00029723; №0x00029725; №0x00029727; №0x0002972C; №0x0002972A; №0x00029726; №0x00029724; №0x00029728; №0x00029730) транспорт воситаларни тезлигини ўлчаш ва фототасвирни рўйхатга олиш воситаларини 2018 йил 8 август куни “ЎзММИ” давлат корхонаси томонидан метрологик аттестациядан ўтказилиб расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз.

Транспорт воситалари тезлигини ўлчаш ва видео тасвирни рўйхатга олиш воситаларининг қиёслашлараро оралиқ муддати (интерваллари) “Текширувидан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумларининг рўйхати”га (рўйхат рақами 2782, 2016 йил 4 май) асосан 12 ой белгиланган.

04.01.2018

Navoiy viloyat Nurota tuman Davlat veterinariya laboratoriyasi Sizga shuni yozib ma’lum qiladikim bizda mavjud laboratoriya asbob -uskunalarini davlat standartidan utkazish va laboratoriyaga tekshirishi uchun sertifikatlashtirib berishda amaliy yordam berishingizni surayman. hurmat bilan, Nurota tuman Davlat veterinariya laboratoriyasi direktori S.U.Boboxujayev.

Boboxujayev Sunnatillo Uktamovich
u.rajabov@nv.uz

Hurmatli Navoiy viloyat Nurota tuman Davlat veterinariya laboratoriyasi direktori S.U.Boboxujayev.

   Sizning 4 may 2017 yilgi “MXKM” DKga murojaatingizga javoban quyidagilarni ma’lum qilamiz.
Markazimizda metrologik qiyoslovdan o‘tkazish uchun qaysi turdagi asbob-uskunalar (priborlar)ingiz mavjud ekanligi ro‘yxatini quyidagi (ict@mxkm.uz) elektron manzilga yuborsangiz.

   Markazimizda qiyoslovdan o‘tkazish mumkin bo‘lgan priborlarni aniqlashtirganimizdan so‘ng shartnoma tuzish uchun yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) dan foydalanishingiz mumkin. Buning uchun my.gov.uz portaliga kirib:

• Ro‘yxatdan o‘tishingiz kerak (registratsiya) va shu bilan birga elektron raqamli imzo oling, bunda yuridik shaxs ekanligingizni unutmang;
• Ro‘yxatdan o‘tganingizdan so‘ng – “Litsenziyalash va ruxsat beruvchi xujjatlar” tanlanadi;
• 295 – raqamli “O’lchov vositalarining davlat metrologik tekshiruvini o’tkazishga ariza berish” davlat interaktiv xizmati tanlanadi.
• Shundan so‘ng ketma-ket 4 ta qadamda keltirilgan jadvallarni to‘ldirasiz.
• Qo‘shimcha ma’lumot uchun portalda yordam tugmasidan (? Yordam) foydalanishingiz mumkin.

 Хурматли С.У.Бобохужаев юқорида келтирилган матн Сизнинг электрон почта қутингизга юборилган эди. Сиздан бошқа маълумот келиб тушмаганлиги муносабати билан ушбу матн сайтга хам жойланди.

20.10.2017

1 йил 365.25 кун эмас 369 кун эканлигини ўз ихтиросини яратдик. Ўзбекистонда вақт ихтиросини текширадиган жойни ўзи йўқ экан, нима қилиш керак ?

Tillayev Vali Xursandovich
xursandovichvali@umail.uz

Хурматли Тиллаеа Вали Хурсандович!

«Ўзстандарт» агентлиги Сизнинг 2017 йил 16 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатингизии ўрганиб чиқиб, қуйидагилари маълум қилади.

«Ўзстандарт» агентлиги вақт ва частота бирлигини ягоналигини таъминлаш ишларини ва бу соҳада ўлчов воситаларини метрология текшируви ва назоратини олиб боради.

Ўзбекистон Республикасида ихтироларни рўйхатга олиш ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги (hup://ima.uz) шуғулланади. Ихтироларни рўйхатга олиш “Ихтирога Ўзбекистон Республикасининг патенти, дастлабки патенти берилиши учун талабномани тузиш» қоидаларига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 10 сентябрда 365-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) асосан ўтказилади.

Ихтироингиз бўйича мутахассислар маслахатини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтига, Ўзбекистон Республикаси Миллий университети физика факультетига, Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталар бўйича давлат

комиссиясига мурожат қилишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот сифатида маълум киламизки, хозирги кунда вақт бир неча шкалада ва Ернинг харакати билан боғлиқ бўлган хар хил факторлар ҳисобга олинган холда ўлчанади.

Булар:

• Бутун дунё соати (UT): UТ0 астрономик кузатувларга кўра аниқланган биринчи мередиан ўртача қуёш вақти: UT1 – UT0 вақтининг Ер шири ўз ўқи атрофидаги айланишларининг кичик силжишлари ҳисобга олинган вақти: UT2 – UT1 вақтининг Ер шари тезлигининг йил мавсумларига қараб ўзгариши ҳисобга олинган вақти.

• Халқаро атом соати (ТАI);

• Бутун дунё соати ва Дунё координацияланган вақти ўртасидаги фарк, (DUT1).

Бу хақидаги маълумотларни Ер айланишининг халқаро хизмати (IERS) (www.iers.org) тавсияномаларидан ўқиб олишингиз мумкин.

Ўз навбатнда “Ўзстандарт» агентлиги ихтиролар юзасидан экспертиза ишларида ўлчашлар билан боғлиқ натижаларни олиш ва тахлил қилишга кўмаклашишга тайёр эканлигини билдирамиз.

14.08.2017

Men gaz hisoblagichim 2013-yilgacha ko’rikdan o’tkazganman.Shu orada menga nazoratchi ogohlantirish bermaganligi sababli men 2013 dan2017-yilgacha ko’rikdan o’tkazmagan edim.2017 yil esa o’zim ko’rikdan o’tkazib keldim.O’sha 2013 -yildan 2017-gacha bo’lgan muddatga meni gaz hisoblagichim ko’rsatgichidan shaxar gaz taminoti kompyuter ko’rsatgichi 12000kub metr gaz ko’p hisoblab yozilgan va shuni to’lashga majbur qilib gazimni uzib ketishdi shu to’g’rimi?

Utaganov Faxriddin Ahmadovich
fgnfd17@mail.ru

Сизнинг 2017 йил апрелдаги 115 сонли мурожаатингизга мувофиқ, қуйидагиларни маълум киламиз.

Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисидаги қонун 14-моддасига биноан давлат метрология текшируви ва назорати қўллаш доирасида кўлланиладиган ўлчаш воситалари жумладан, газ ҳисоблагичларини даврий киёсловдан ўтказиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2016 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилган, 2604 сонли “Газни хисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисида» ги Низомнинг 5 бандига мувофиқ, тегишли худуддаги газ таъминоти корхонаси газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан ўттиз кун олдин истеъмолчини газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради. Тегишли худуддаги газ таъминоти корхонаси раҳбари газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида истеъмолчиларнинг ўз вақтида огоҳлантирилиши учун масъулдир.

“Ўзстандарт” агентлиги, газни ҳисобга олиш приборларини газ тармоғидан ечиш ёки уни қайта ўрнатиш ҳамда Истемолчи ва газ таъминотчи ўртасидаги қарздорлик масалаларини ҳал қилиш ваколатига эга эмаслиги сабабли, ушбу савол юзасидан “Узтрансгаз’’ акциядорлик компаниясига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

14.04.2017

Газ таъминоти корхонаси вакили менга газ ҳисоблагичингизнинг қиёслаш муддати ўтган, шу сабабдан сиз билан ҳажмий усулда яъни уйингиздаги газ ускунасининг қуввати асосида ҳисоб-китоб қиламиз, деди. Лекин газ ҳисоблагичимни қиёслашдан ўтказиш бўйича ҳеч қандай огоҳлантириш берилмаган, шу тўғрими?

И.Абдусалимов – Термиз шаҳар “Эверест ” хусусий корхонаси

Газ сарфини ҳисоблагичлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2014 йил 30 июлда 2604-сон билан рўйхатдан ўтган “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан юридик шахсларга тегишли бўлган газ ҳисоблагичлар 2 йилда бир марта, жисмоний шахсларга тегишли бўлган газ ҳисоблагичлар 4 йилда бир марта қиёслаш кўригидан ўтказилади. Юқорида кўрсатилган Низомнинг 2-боби, 5-бандига асосан тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин истеъмолчини газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида истеъмолчиларни ўз вақтида огоҳлантиришга маъсулдир.

11.04.2017

Ассалому Алайкум! Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган ва типи тасдиқланган ўлчаш воситалари Давлат реестри (02 бўлим) (кейинги ўринларда реестр) нинг аввалги ойлардаги тахририятида ўлчаш воситаларининг сертификат амал қилиш муддати кўрсатилар эди. Лекин, реестрнинг охирги, яъни 01.10.2016 санасидаги тахририятида ўлчаш воситаларининг сертификат мал қилиш муддати кўрсатилмаган, шунингдек, сертификат амал қилиш муддати тугаб бўлган ўлчаш воситалари (масалан автотранспорт тезлигини ўлчаш воситалари) реестрга қайтадан қўшилган. Илтимос, мана шу холатга изоҳ берсангиз, яъни, сертификат амал қилиш муддати тугаб бўлган ўлчаш воситаларини амалда қўллашга рухсат этиладими?

Жахонгир Пулатов
jpulatov@gmail.com

“Ўзстандарт” агентлиги Сизнинг “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг қабулхонасига келиб тушган мурожаатингизни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисидаги” Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган доираларда фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчов воситалари давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши лозим.

O’z RH 51-019:2005 “Ўзбекистон Республикасининг Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчаш воситаларининг давлат реестри. Асосий қоидалар”га асосан Ўлчаш воситаларининг давлат реестри ўлчаш воситаларини синаш ва турини тасдиқлаш ишларининг натижалари тўғрисидаги, ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш натижалари тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикасида қўлланишга рухсат этилган, моддалар ва материаллар таркиби ва хоссаларининг тасдиқланган стандарт намуналари тўғрисидаги расмий ахборот манбаи ҳисобланади.

“Ўзстандарт” агентлигининг расмий сайтида жойлаштирилган Ўлчаш воситаларининг давлат реестри 1 ойда бир марта янгиланади.

O‘z DSt 8.003:2005 “Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчаш воситаларини қиёслаш. Асосий қоидалар”нинг 4.4 бандига асосан давлат метрологик текшируви ва назорати доирасида қўлланадиган ўлчов воситалари эксплуатация жараёнида мажбурий даврий қиёслашдан ўтиши керак.

Юқорида кўрсатилган стандартнинг 4.10 бандига асосан қиёслашнинг ижобий натижалари қиёслаш усуллари ва воситаларига оид амалдаги ҳужжатларга мувофиқ расмийлаштирилади ва ўлчов воситасига ёки маҳкамлаш пломбасига ва (ёки) қиёслаш сертификатига қўйиладиган қиёслаш тамгасининг изи билан тасдиқланади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилган, қиёслаш процедурасидан ўтган ва унинг фойдаланишга яроқлилигини тасдиқловчи актуал амал қилиш муддатига эга ҳужжати бўлган ўлчаш воситаси давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этилиш доирасида қўлланишга қўйилиши мумкин.

Мурожаатни кўриб чиқиб натижасидан норози бўлсангиз, судга ёки юқори турувчи идорага шикоят қилиш хуқуқига эга эканлигингизни тушунтирилади.

 

10.04.2017

Ассалому алайкум! мани саволим қуйдагича. сув ҳисоблагични қайта текширувдан ўтказдим. Сув ҳисоблагичим диаметри 65 лик. менга сертификат тақдим қилишди, лекин унда поверочная установка 15-40 деб ёзиб қўйилибти. Ман уларга савол бердим бу 15 дан 40 гача бўлган сув ҳисоблагичларни текширадиган дастгоҳни ёзибсиз шаҳар сувоқава корхонаси эртага притензия билдирмайдими десам ха уни ёзгани жой сиғмади дейишди, ундан ташқари сув хисоблагични 7 октябрда тақдим қилган эдим улар сув ҳисоблагични пломбасини “III” босиб беришди. саволим : 1 сертификатга установка тўғри ёзилганми ёки улар сиғмай қолибти дегани тўғрими? 2. октябр ойи, яъни «VI” кварталда қилинган қайта қиёслашни 3 квартал деб берса бўладими, пломба босиш қоидаси борми ўзи ёки у одамлар мани алдаяптими сиздан шунга жавоб кутаман. Имкон бўлса тезроқ жавоб берсангиз ман сувоқава корхонасига претензия қилсам бўладимм?

Фуқаро Аслиддин
Acosh_aka@mail.ru

“Ўзстандарт” агентлиги, Сизнинг мурожаатингизни кўриб чиқиб қуйидагиларни маълум қилади.

O’z DSt 8.003:2005 “Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчаш воситаларини қиёслаш. Асосий қоидалар” давлат стандартининг 4.10 бандига мувофиқ, қиёслашнинг ижобий натижаларига асосан стандартнинг А иловасига мувофиқ сертификат расмийлаштирилади. Сертификатнинг “Эталонлар (намунавий ЎВ) белгиланиши ва номланиши” кўрсатиладиган қаторда қиёслаш санаси кўрсатилади. Сув ҳисоблагичларини қиёслаш ускуналарининг белгиланишида рақамлар фақат шартли диаметр учун қўйилади.

Шунингдек, сув ҳисоблагичларини қиёслаш баённомасида қуйидаги маълумотлар акс эттириш лозим:

Қиёслаш ўтказувчи ташкилот номи;

Қиёслаш воситаси;

Қиёслаш мухити;

Эксперементал тадқиқот натижаси;

Қиёслаш натижаси.

Юқоридагиларга асосланган холда қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўлчаш воситасининг қиёслаш сертификатида қиёслаш вақтида фойдаланилган барча намунавий ўлчаш воситалари ва унинг метрологик тавсифлари кўрсатилган бўлиши лозим.

Ўлчаш воситасининг қиёслаш натижалари O’z DSt 3.003:2005 4.11- бандига мувофиқ амалга оширилади.

Мурожаатни кўриб чиқиб натижасидан норози бўлсангиз, судга ёки юқори турувчи идорага шиқоят қилиш хуқуқига эга эканлигингиз тушунтирилади.

06.04.2017

Сув ўлчагич асбобини қанча муддатда метрологиядан ўтказиш лозим. Тартибини жунатсангиз.

Фуқаро Хакимова
neznayu-xxx@mail.ru

Сизнинг “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори қабулхонасига келиб тушган мурожаатингизни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига мувофиқ “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган хамда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2016 йил 4 майда 2782 сон билан рўйхатдан ўтказилган “Текширувдан (қиёсловдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати”га асосан сув ҳисоблагичлари қуйида кўрсатилган тартибда ўтказилади.

Саноатда қўлланиш учун суюқлик ва газлар хажмий ва массавий сарфининг ҳисоблагичлари, сарф ўлчагичлари, ўзгартиргичлари 24 ойда 1 марта;

Маиший қўлланиш учун суюқлик ва газлар хажмий ва массавий сарфининг ҳисоблагичлари, сарф ўлчагичлари, ўзгартиргичлари 48 ойда 1 марта даврий қиёсловидан ўтказилиши лозим деб белгиланган.

Мурожаатни кўриб чиқиб натижасидан норози бўлсангиз, судга ёки юқори турувчи идорага қилиш ҳуқуқига эга эканлигингиз тушунтирилади.

 

30.03.2017

Мен мошинамга 2011 й метан газ қўйдирувдим. Хозирги кунда навбатдаги текширувдан ўтказмоқчи бўлганимда устахоналар мени газ-балоним сертификатдан чиққан дейишди ва бошқа балон қўйиш керак экан. Саволим шундан иборатки янги метан-газ балоннлари жуда қимматлилиги учун ўзимни балонимни синовдан ва сертификатдан ўтказсам бўладими? Рахмат.

Фуқаро Зохиджон
zaxa1973@mail.ru

Тошкент вилояти, Ангрен шахар
Гулбоғ МФЙ, Ангрен ш. 3/2-15-17
хонадонда яшовчи фуқаро Зохиджонга

“Ўзcтандарт” агентлигн, Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Бош директори виртуал қабулхонасига  юборган мурожаатингизни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли «Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиклаш туғрисидаги” қарорининг 48-бандита мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида СПГ-1 туридаги газ баллонларини автотранспорт воситаларига ўрнатиш рухсат этилган. Шунингдек ушбу Техник регламент билан СПГ-2, СПГ-3, СПГ-4 туридаги газ баллонларини автотранспорт воситаларига ўрнатиш тақиқланган.

Ушбу қарорнинг 54 ва 55 – бандларида кўрсатилган синовлар “Ўзстандарт” агентлиги томонидан аккредитатланган синов лабораториялари томонидан ўтказилиши белгиланган.

Газ баллонларни техник кўрикдан ўтказиш “Саноатгеоконтехназорат” ДИ томонидан ўрнатилган тартибда рухсатнома олган корхоналар томонидан амалга оширилади.

14.03.2017

Assalomu alaukom oka.Sizga savolim gazni tamirlash korxonasi hodimi xisobdon tamgasi buzilganligi to’grisida xulosa berishga xaqlimi. Agar bunday vakolatga ega bolsa qaysi meyoriy hujjatlarda korsatilgan.

Фуқаро Файзулла
515_uz@mail.ru

«‘Ўзстандарт» агентлиги, Сизнинг 2016 йил 9 декабрдаги 53-сонли бош директори виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатингизни ўрганиб чиқиб, Сизга қуйидагиларни маълум қиламиз.

«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг «Meтрология тўғрисида”ги Қонунига асосан, давлат метрология текшируви ва назоратини амалга ошириб, Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги Низом»га мувофиқ, ўз ваколати доирасида ўлчов воситалари турларини синаш ва тасдиқлаш, қиёслаш, метрологик аттестатлаш ишлари билан шуғулланади.

Газ ҳисоблагичларни таъмирлаш ишлари «Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан (қиёслашдан) ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом»га (рўйхат рақами 2604, 2014 йил 30 июль) биноан амалга оширилади.

Низомнинг 10-бандида Газни ҳисобга олиш приборини ечиб олиш вақтида тегишли худуддаги газ таъминоти корхонасининг мутахасиси истемолчи иштирокида газни ҳисобга олиш приборининг ўрнатилган пломбалари бутигини текширади. Низомнинг 11-бандида Газни ҳисобга олиш приборининг ўрнатилган пломбалари бут бўлган тақдирда, газни ҳисобга олиш прибори ечиб олинади ва икки нусхада мазкур низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда газни ҳисобга олиш приборининг ечиб олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади. Мазкур дадолатноманинг бир нусхаси газни ҳисобга олиш прибори билан бирга истеъмолчига берилади.

Юқоридаги низом бандларига асосан Газ хисобдон тамғаси бузилганлиги тўғрисида хулоса бериш масалалари, «Таъмирлаш корхоналари» ваколат доирасига кирмайди.

Мурожаатни кўриб чиқиш натижасидан норози бўлсангиз, судга ёки юқори турувчи идорага шикоят қилиш хуқуқига эга эканлигингиз тушунтирилади.

07.03.2017

Ассалому алайкум!!! Ўзбекистон Республикасида қайси турдаги тезлик аниқлаш ускуналарига (радар, фоторадар) сертификатлар берилган? Эски турдаги ресталет радарларга сертификат берилганми (?), улардан фойдаланиш мумкинми?

Фуқаро Мақсуд
maksud1988@mail.ru

“Ўзстандарт” агентлиги, Сизиинг “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори қабулхонасига келиб тушган мурожаатингиз учун миннатдорчилик билдиради ва қуйидагиларини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикасида ўлчовлар бирлилигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги қонуни ва техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар билан тартибга солинади.
Мазкур қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доираларда (қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган) фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчов воситалари давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши ва ўлчов воситалари давлат реестрига киритилиши лозимлиги белгиланган.
Қонуннинг юқоридаги моддаси нормасига асосан, тури тасдиқланган, метрологик аттестация қилинган ёки Ўзбекистон Республикаси худудидан ташқарида ўтказилган синов, метрологик аттестация ҳамда қиёслаш натижалари эътироф этилган транспорт воситаларии харакат тезлигининг ўлчашчлари O’z DSt 8.003:2005 «ЎзР ЎДТ. Ўлчаш воситаларини қиёслаш. Асосий қоидалар” давлат стандартининг 4.4-бандига мувофиқ, эксплуатация жараёнида мажбурий даврий киёслаш кўригидан ўтказилади.
Мазкур стандартнинг 4.10-бандига асосан, қиёслашнинг ижобий натижалари киёслаш воситалари ва усуллари жорий қилинган ҳужжатларга мувофиқ расмийлаштирилади ва киёслаш тўғрисидаги сертификата билан тасдиқланади.
Бугунги кунда фойдаланишда бўлган (эксплуатация) «Искра-1» (пистолет) тезлик ўлчов в воситаси қиёслашдан ўтказилмокда ва қиёслаш сертификати расмийлаштирлмокда. Киёслаш сертификатига эга бўлган ўлчов воситасидан фойдаланиш мумкин.
Қўшимча равишда, Сизга “Текширувдан (киёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг Рўйхати”га (рўйҳат рақами 2782, 2016 йил 4 май) асосан, транспорт воситаларии харакат тезлигининг ўлчагичлари учун киёслаш сертификати муддати 1 йил деб белгиланганлиги маълум қилинади. Ўзбекистон Республикасида Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган транспорт воситалари харакат тезлигини ўлчагичлари (радар) ўлчаш воситалари рўйхати иловага мувофиқ юборилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида ўлчов воситалари Давлат реестрига киритилган транспорт воситалари и харакат тезлигининг ўлчагичлари

РЎЙХАТИ

 

Давлат

реестри

ЎВ номланиш ЎВ тури Реестрда кайд этиш санаси Турини тасдиқлаш тўғрисида сертификат номери сертификат амал қилиш муддати Ишлаб

чиқарувчи

02.918-08* транспорт воситаларни харакат тезлигининг физиолокацион ўлчагичлари Искра-1 28.01.08 02.2477 01.08.10 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.
02.1365-11* транспорт воситаларни харакат тезлигининг радиолокацион ўлчагичлари «Радис» 10.08.11 02.3773 01.08.15 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.,
02.1366-06* транспорт воситаларни харакат тезлигининг видео-тасвирли қайд этувчи комплекс «Искра-

видео»

22.05.06 02.1696 01.08.09 «Симикон» МЧЖ, С. Петербург ш.
02.1787-08* транспорт воситаларни харакат тезлигининг радиолокацион ва видеоёзувчи ўлчагичлари ВИЗИР 25.03.08 02.2533 01.04.11 «Ольвия» ЁТАЖ, Санкт- Петербург.
02.2087-13 транспорт воситаларни харакат тезлигининг фоторадарли комплекс «КРИС» 01.07.13 02.4565 20.11.17 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.
02.2020-09* транспорт воситаларни харакат тезлигининг радиолокацион ўлчагичлари Искра ДА 22.06.09 02.3039 01.12.13 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.
02.2397-11* транспорт воситаларни харакат тезлигининг видео-тасвирли қайд этувчи комплекс «Искра-

видео-2»

10.08.11 02.3772 01.06.13 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.
02.2277-11* транспорт воситаларни харакат тезлигининг лазерли фото қайд этувчи ўлчагичлари AMАТА 28.01.11 02.3569 01.01.14 «НПП Техноимпорт» ЕТАЖ, Москва ш.
02.2383-11* харакат тезлигининг фото қайд этувчи радиолокацион ўлчагичлари «АРЕНА» 25.07.11 02.3752 22.04.16 «Ольвия» ЁТАЖ, Санкт- Петербург.
02.2423-11* харакат тезлигининг радиолокацион ва видеоёзувчи ўлчагичлари «ВИЗИР

2М»

21.11.11 02.3844 01.10.14 «Ольвия» ЁТАЖ, Саша- Петербург.
02.2860-13 транспорт воситаларни харакат тезлигининг фоторадар ўлчагич комилекси КОРДОН 11.12.13 02.4931 06.12.16 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.

Изоҳ:

* Ўлчов воситаси турини тасдиқлаш сертификати муддати тугаган.
– O’z DSt 8.003:2005 “ЎзР ЎДТ Ўлчаги воситаларипи қиёслаги. Асосий қойдалар» Ўзбекистон Республикаси давлат стандартииинг 4.4-бандига мувофқ, давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доираларда кўлланадчган ўлчов воситалари эксплуатация жараёнида мажбурий даврий киёслаш кўригидан ўтказилади.
– Турини тасдиқлаш сертификати мутдати тугаши билат ҳар бир ўлчов еоситаси қиёслашга тақдим этилади ва қиёслашнинг ижобий натижаларига кўра қиёслаш сертификатш расмийлаштирилади.

 

27.02.2017

Бир саволга аниқлик киритиб берсангизлар: Менинг уйимда электрон пластиклик электр ҳисоблагич ўрнатилган ва яна газ учун ҳам оддий ҳисоблагич ўрнатилган. Саволим ушбу ҳисоблагичларни давлат қиёсловидан (поверка) ўтказиш қонун қоидалари қандай. Амалдаги қонун хужжатларида бу хақда нима дейилган? Шу хақда тўлик маълумот берсангизлар. Рахмат.

Ахмедов Отабек Турсунбоевич
Isah9698@rambler.ru

«Ўзстандарт» агентлиги Сизнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига йўллаган мурожаатингизни (мурожаат раками 940430) ўрганиб чиқиб, куйидагиларни маълум килади.
Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, давлат метрология текшируви ва назорати татбик этиладиган  доираларда (қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган) фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчов воситалари давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган  доираларида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари метрологик текширувдан ўтказилган бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси худудида давлат реестрига киритилган хамда давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доираларда қўлланилиб келинаётган электр энергия ва газни ҳисобга олиш  приборлари даврий қиёслаш ўтказилганидан сўнг фойдаланишга йўл қўйилади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари, Электр энергетикада назорат буйича давлат инспекцияси хамда “Ўзстандарт” агентлиги қўшма қарори билан тасдиқланган (руйхат рақами 2736, 2015 йил 1 декабрь) “Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми”га ва газни ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Ўздавнефтгазинспекция қўшма қарори билан тасдиқланган (руйхат рақами 2604, 2014 йил 31 июль) “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми”га мувофиқ тартиб солинади. Ушбу Низомлар билан www .lex.uz, www.standart.uz сайтлар
ёрдамида фойдаланишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган газни ҳисобга олиш приборларини ишлаб чиқаришдан чиқарилганда ўтказиладиган бирламчи текшируви Ўзбекистон Республикаси худудида тан олинади. “Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини
қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми”нинг 4-бандига ва “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми»нинг З-бандига асосан электр ва газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш оралиги жисмоний шахслар учун 4 йилда 1 мартани ташкил қилади. Бирламчи текширувдан ўтказилганлиги хақида белги мавжуд бўлганда, уларнинг натижаси текширувдан ўтказилган санадан бошлаб 4 йил муддатга тан олинади.

27.02.2017

Бир саволга аниқлик киритиб берсангизлар: Менинг уйимда электрон пластиклик электр ҳисоблагич ўрнатилган ва яна газ учун ҳам оддий ҳисоблагич ўрнатилган. Саволим ушбу ҳисоблагичларни давлат қиёсловидан (поверка) ўтказиш қонун қоидалари қандай. Амалдаги қонун хужжатларида бу хақда нима дейилган? Шу хақда тўлик маълумот берсангизлар. Рахмат.

Ахмедов Отабек Турсунбоевич
Isah9698@rambler.ru

«Ўзстандарт» агентлиги Сизнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига йўллаган мурожаатингизни (мурожаат раками 940430) ўрганиб чиқиб, куйидагиларни маълум килади.
Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, давлат метрология текшируви ва назорати татбик этиладиган  доираларда (қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган) фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчов воситалари давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган  доираларида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари метрологик текширувдан ўтказилган бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси худудида давлат реестрига киритилган хамда давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доираларда қўлланилиб келинаётган электр энергия ва газни ҳисобга олиш  приборлари даврий қиёслаш ўтказилганидан сўнг фойдаланишга йўл қўйилади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари, Электр энергетикада назорат буйича давлат инспекцияси хамда “Ўзстандарт” агентлиги қўшма қарори билан тасдиқланган (руйхат рақами 2736, 2015 йил 1 декабрь) “Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми”га ва газни ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Ўздавнефтгазинспекция қўшма қарори билан тасдиқланган (руйхат рақами 2604, 2014 йил 31 июль) “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми”га мувофиқ тартиб солинади. Ушбу Низомлар билан www .lex.uz, www.standart.uz сайтлар
ёрдамида фойдаланишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган газни ҳисобга олиш приборларини ишлаб чиқаришдан чиқарилганда ўтказиладиган бирламчи текшируви Ўзбекистон Республикаси худудида тан олинади. “Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини
қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми”нинг 4-бандига ва “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низоми»нинг З-бандига асосан электр ва газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш оралиги жисмоний шахслар учун 4 йилда 1 мартани ташкил қилади. Бирламчи текширувдан ўтказилганлиги хақида белги мавжуд бўлганда, уларнинг натижаси текширувдан ўтказилган санадан бошлаб 4 йил муддатга тан олинади.

22.02.2017

Ассалому апайкум! саволим шундан иборатки мен 2013 йилда квартира сотиб олганман. Ўша пайтда барча ўлчов ускуналари кўрикдан ўтказилган ва янгиланган. Электр учун счетчик янгисига алмаштирилган. Ишлаб чиқарувчи корхонадан мувофиқлик сертификатини олганман. Муфовиқлик сертификати 3 йилга берилган, яъни июль 2016 йилгача, поверка эса хар 4 йилда. Мен Яншобод тумани инспекторидан сўраганимда 2017 йилда ўтказишимни айтишди. Ўзстандартга борганимда хам сўраганимда шундай жавоб беришди. Хозирги холат бўйича мени йўлим тўғрими, яни мувофиқлик сертификати 2016 йилгача, поверкани 2017 йилда кутаяпман бир йиллик муддат хеч қанақа зарали томони йўқми. Тўлалигича жавобингиз ни кутаман. Счетчик Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган. Ашрафий кучасида жойлашган.

Равшанов Набижон Алибекович
nabijonravwan@mail.ru

“Ўзстандарт” агентлиги, Сиздан Бош директор қабул хонасига келиб тушган мурожаатингизни учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, қуйидагиларини маьлум қилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, Маҳсулотнинг белгилангаи талабларга мувофиклиги тасдиқлангани тақдирда сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати беради, тайёрловчи ана шу сертификат асосида мувофиқлик белгисини ишлатиш хуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисидати Қонунииинг 16-моддасига мувофиқ, давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ, этиладиган доираларда (қонуннйнг 14-моддасида кўрсатилгаи) фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчов воситалари давлат синовларидаи (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши белгиланган.
Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги 2015 йил 01 декбрда Ўзбекистон Республикасининг Адлия Вазирлигида рўйхатдап ўтган №2736 Низомининг 4 бандига, ҳамда 2016 йил 4 май да Ўзбекистон Республикасининг Адлия Вазирлигида рўйхатдан ўтган №2782 Текширувдан (қиёслашдан) ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг Рўйхатига асосан ҳисобга олиш приборларининг қиёслашлараро интервал муддати тўрт йилни ташкил қилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб Сизнинг Электр энергия ҳисоблагичингиз 2013 йилда қиёслашдан ўтказилган санасидан тўрт йил муддатигача амал қилади.

13.12.2016

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаат (14446-s/16) Хурматли…!!!! Шавкат Миромонович Ушбу мурожатимнг бойиси шундан иборатки бизнинг Ўзбекистон худудиа автомобиларга ёқилги қуйиш шахобчаларида сотилётган ёқилғилар яъни АИ-80 ва АИ-91 ёқилғилари ушбу кўрсатиб ўтилган давлат стандартларига тўғри келмайди, яъни АИ-80=АИ76 ва АИ-91 = АИ-86 маркасига тўғри келади. Мен ўзими қизиқиш учун ОКТИС-2 номли қурилма орқали текшириб кўрдим. Бу ностандарт ёқилғиларнинг автомобилларга қуйилиши оқибатида кўплаб хайдовчиларга моддий зарар етказишга олиб келяпти, яъни автомобиллар двигателларини ички ёнув қурилмаларининг муддатидан олдин ишдан чиқишига олиб келмоқда. Ушбу юқоридагиларни инобатга олган ҳолдан ушбу муаммони ечимини топишда ёрдам беришигизни Ўзбекистон халиқи номидан ўтиниб сўрайман. Этиборингиз учун олдиндан катта раҳмат.

Нурматов Хасан Рустамович
Diamondslk@gmail.com

«Метрология хизматлари кўрсатиш маркази» давлат корхонаси:

Фукаро Нурматов Хасан Рустамовичнинг 2016 йил 10 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал кабулхонасига йўллаган мурожаатига асосан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мурожаатда келтирилган бензин сифатини текширишда қўланиладиган ОКТИС-2 русумли қурулма «Метрология хизматлари кўрсатиш маркази» давлат корхонаси томонидан қиёсловдан ўтмаганлигини хамда Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган ва типи тасдиқланган ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилмаганлигини маълум киламиз.

“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси:

“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 18 даҳа 33 уй 48 хонадонда яшовчи фуқаро Нурматов Хасан Рустамовичнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига 2016 йил 10 октябрда тақдим этган 14446-з/16-сонли мурожаатини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Автотранспорт воситаларига қуйиш учун мўлжалланган бензин ёқилғиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ, мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига киритилган бўлиб, ушбу маҳсулотга ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан мувофиқлик сертификати олиниши мажбурий хисобланади.

Автомобилларга қуйиладиган ёқилғилар бугунги кунда республикамизда амалда бўлган O’z DSt 3031:2015 (Бензины автомобильные. Технические условия) давлат стандарти талаблари асосида мувофиқлиги баҳоланиб, сертификатлаштирилади.

Бугунги кунда Республика ва ҳудудий марказлар сертификатлаштириш идоралари томонидан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “Шўртаннефтгаз” “Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш заводи”, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” да ишлаб чиқарилаётган АИ-80, АИ-91 маркали бензин маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 3-чизма асосида мувофиқлик сертификатлари расмийлаштириб берилган.

Қўшимча равишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июндаги 164-сонли қарорининг 7 бандита мувофиқ нефт маҳсулотларини сотиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўздавинспекция” томонидан амалга оширидишини маълум қиламиз.

13.12.2016

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаат (13720-s/16) Ўзбекистон Республикасида Метрология хизматларида янги замонавий усулларни тадбик этишдаги муаммолар.

Шамагдиев Рахмаджон Эркинович
avzal.musaev@mail.ru

«Sigma Etalon» МЧЖ директори Р.Э. Шамагдиевнинг 2016-йил 10-октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири виртуал қабулхонасига тушган 13720-s/16 сонли мурожаатномасини ўрганиб чиқиб, «Sigma Etalon» МЧЖ корхонаси томонидан кўрсатилаётган метрологик хизматлар, «Ўзбекнефтегаз» МХК, «Ўзтрансгаз» АЖ «Ўзнефтьгазқазибчиқариш» АЖ, «Тошкент Иссиқлик Маркази» АЖ «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзавтойўл» ДАК ва «Toshkent Xalqaro Aeroporti» ДУК корхоналари томонидан кўриб чиқилиши учун юборилиши мақсадга мувофиқлигини маълум қиламиз.

06.12.2016

Yangiyo‘l tumani, Navbahor qishloq fuqarolar yig‘ini, Bog‘obod massivi, 13-uy manzili bo‘yicha Toshkent-Samarqand yo‘lidagi 10 ta namunaviy uyga toza ichimlik suvi 1.5 yildan beri kelmayotganligi bo‘yicha bir qator idoralarga murojaat qilgan edim. Yangiyo‘l tumani hokimi almashganidan keyin ushbu masala oldingi tuman hokimi bilan mavxumligicha ketdi. Endi esa ushbu masalani xal bo‘lishini ya’ni 1,5 yil kutishimizga to‘g‘ri keladimi deb o‘ylab qolyapmiz. Chunki Yangiyo‘l tumanini oldingi hokimi ushbu masalani tez kunlarda xal etishligini aytib o‘tgan edi. Tumanga Sodiq Sobidovich hokim bo‘lib keldi. Ushbu rahbardan hurmatli Prezidentimiz aytganlaridek xalq dardi bilan yashash kerak degan iborani amalda bo‘lishini kutib qolamiz. Bog‘obod massivida oldingi murojaatlarimizda bayon etganimizdek mana 1 yilu 5 oydan ortiq vaqt o‘tayotganligiga qaramasdan uyga toza ichimlik suvi kelmaydi. Bu xolatdan tuman hokimligi hamda tegishli mutasaddi tashkilotlarning xabari bor. Bundan tashqari namunaviy uy-joylarni old qismi to‘liq asfalt qilinmagan. Aholi ichimlik suvini ariqdan olishga yoki boshqa joylardan baklashka va yelim idishlarga solib olib kelmokda. Ichimlik suvini hal etish maqsadida artizan qudig‘i, yani yerdan suv qazib chiqarish bo‘yicha ko‘chadagi mutaxassislar chaqirilganida yer judayam qattiq ekanligi, 120-200 metrlardan suv chiqishligi, unga esa 80,0 mln.so‘m atrofida pul ketishligini aytishgan. Keyin, mabodo agar suv chiqqan takdirda ham suvni sifatiga javob berisha olmasligini qayd etishgan. Bog‘obod massivi aholisi ichimlik suvi masalasida endi qanday yo‘l tutsin. Ariqdan doim suv ichish inson sog‘ligiga ham putur yetkazishi mumkin-ku axir. Namunaviy uy joy namuna bo‘lishi kerakligi xakida uylasak, suv masalasidagi ushbu murojaatimizni ijobiy hal etilishida amaliy yordam berishingizni surab Bog‘obod massivi aholisi nomidan J.Eshjanov.

Jasurbek Shixnazarovich Eshjanov
eshjanovj@gmaiI.com

Тошкент вилояти Янгийўл тумани хокимиятига

ГУП “Сувсоз”

Нусхаси:    Тошкент вилояти Янгийул тумани, Навбаҳор ҚФЙ,
Боғобод массиви, 13-уйда яшовчи фуқаро Ж.Ш. Эшжановга

“Ўзстандарт” агентлиги, Тошкент вилояти Янгийул тумани, Навбаҳор ҚФЙ, Боғобод массиви, 13-уйда яшовчи фуқаро Ж.Ш, Эшжановнинг 777542-сонли Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қилган мурожаати, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига мувофиқ, қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколат доирасига кирмайдиган давлат органига келиб тушган мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилиниши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқаро Ж.Ш. Эшжановнинг мурожаатида баён этилган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига асосан ўз ваколатингиз доирасида ўрганиб чиқиш ҳамда зарур бўлган тақдирда қонуний чоралар кўриш, шу жумладан натижаси бўйича фуқарога белгиланган тартибда ёзма равишда маълум қилиш учун юборилмокда.

Илова: Ж.Ш.Эшжановнинг 777542-сон мурожаати -1 варақда.

01.12.2016

Korxonamizga 2015 yilda 6 kilovoltli yopiq taqsimlovchi qurilma o‘rnatilgan (ZRU 6kV). Ushbu qurilmaga Rossiya Federatsiyasining Stavropol shaxridagi ZAO “ENERGOMERA” zavodida 11.04.2014 yilda ishlab chiqilgan SE 303 S31 503-JAVZ rusumli elektron elektr xisoblagichi o‘rnatilgan. Ushbu elektron elektr xisoblagichlar partiyasiga (200 donasiga) 18.04.2014 yilda № 1513545 sonli muvofiqlik sertifikati berilgan. Korxonmaiz ushbu elektron elektr xisoblagichlarni qachon dastlabki va qachon navbatdagi davlat qiyoslovidan o‘tkazishi lozim ya’ni korxonamiz 2015 yilda ushbu elektr xisoblagichlarni ZRU 6 kV ishga tushishidan oldin dastlabki qiyoslovdan o‘tkazish lozim edimi?

Shokir Mamatqulov
Shokir.Mamatqulov@mail.ru

Elektr energiyasining hisobga olish priborlarining qiyoslash davriyligi O‘zbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligining 2016 yil 4 mayda O‘zbekiston Respublikasi Adliya Vazirligida davlat ro‘yxatidan o‘tkazilgan 2782-sonli «Qiyoslashdan o‘tkazilishi lozim bo‘lgan o‘lchash vositalari turkumlarining ro‘yhati»ga muvofiq amalga oshiriladi. Ushbu xujjatga asosan o‘lchash vositalarini majburiy davlat metrologik tekshiruvidan o‘rnatilgan vaqt oralig‘ida tekshirib boriladi.

Barcha turdagi elektr energiyasining hisobga olish priborlari yuqorida ta’kidlab o‘tilgan “Nomlar ro‘yxati” ga asosan xar 4 yilda bir marotaba “O‘zstandart” agentligi tomonidan davriy qiyoslashdan o‘tkaziladi.

O’z DSt 8.003:2005 “O‘lchash vositalarini qiyoslash. Asosiy qoidalar” standartining 4.4 bandiga asosan davlat metrologik tekshiruv va nazoratida qo‘llash uchun mo‘ljallangan o‘lchash vositalar ekspluatatsiya jarayonida davriy qiyoslashdan o‘tishi hamda, standartning 5.3.4 bandiga asosan davriy qiyoslashlar o‘lchash vositalar uchun belgilangan tartibda doimiy yoki o‘zgaruvchan interval (qiyoslashlararo oraliq) ko‘rinishida o‘tadi.

17.11.2016

Хурматли…!!!! Шавкат Миромонович Ушбу мурожатимнг бойиси шундан иборатки бизнинг Ўзбекистон худуди автомобиларга ёқилғи қуйиш шахобчаларида сотилётган ёқилғилар, яъни АИ-80 ва АИ-91 ёқилғилари ушбу кўрсатиб ўтилган давлат стандартлари тўғри келмайди яъни АИ-80=АИ76 ва АИ-91 = АИ-86 маркасига тўғри келади мен ўзим қизиқиш учун ОКТИС-2 номли қурилма орқали текшириб кўрдим. Бу ностандарт ёқилғиларнинг автомобилларга қуйилиши оқибатида кўплаб хайдовчиларга моддий зарар етказишга олиб келяпти, яъни автомобиллар двигателларини ички ёнув қурилмаларинг муддатдан олдин ишдан чиқишига олиб келмоқда. Ушбу юқоридагиларни инобатга олган ҳолдан ушбу муаммони ечимини топишда ёрдам беришигизни Ўзбекистон халиқи номидан ўтиниб сўрайман. Этиборингиз учун олдиндан катта раҳмат.

Нурматов Хасан Рустамович
Diamondslk@gmail.com

“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 18 даҳа 33 уй 48 хонадонда яшовчи фуқаро Нурматов Хасан Рустамовичнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига  тақдим этган 14446-з/16-сонли мурожаатини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Автотранспорт воситаларига қуйиш учун мўлжалланган бензин ёқилғиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ, мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига киритилган бўлиб, ушбу маҳсулотга ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан мувофиқлик сертификати олиниши мажбурий хисобланади.

Автомобилларга қуйиладиган ёқилғилар бугунги кунда республикамизда амалда бўлган O’z DSt 3031:2015 (Бензины автомобильные. Технические условия) давлат стандарти талаблари асосида мувофиқлиги баҳоланиб, сертификатлаштирилади.

Бугунги кунда Республика ва ҳудудий марказлар сертификатлаштириш идоралари томонидан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “Шўртаннефтгаз” “Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш заводи”, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” да ишлаб чиқарилаётган АИ-80, АИ-91 маркали бензин маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 3-чизма асосида мувофиқлик сертификатлари расмийлаштириб берилган.

Қўшимча равишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июндаги 164-сонли қарорининг 7 бандита мувофиқ нефт маҳсулотларини сотиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўздавинспекция” томонидан амалга оширидишини маълум қиламиз.

 

08.11.2016

“Ўзстандарт” агентлигининг 150-23-00 ишонч телефонига қуйидаги мурожаат келиб тушди: Сурхондарё вилояти, Сараосиё тумани, Ўзбекистон ҚФЙ, Чилонзор маҳалласида истиқомат қилувчи Йўлдошев Жалолиддин ўз хонадонига электрон газ ҳисобга олдиш приборини 2011 йилда ўрнатган лекин даврий қиёслашдан ўтказиш кераклиги ҳақида газ таъминоти корхонасидан ёзма ёки оғзаки тарзда огоҳлантирилмаган. Сиздан ушбу масала юзасидан тегишли бошқарма ва марказларга кўрсатма беришингизни сўрайман.

Йўлдошев Жалолиддин

Сизнинг 2016 йил 7 октябрдаги “Ўзстандарт” агентлигининг ишонч телефонига қилган мурожаатинигизни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 30 июлда 2604-сон билан рўйхатга олинган «Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом», Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига асосан, юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Юқорида келтирилган низомнинг 5-бандига мувофиқ “Тегишли худуддаги газ таъминоти корхонаси газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан ўттиз кун олдин истеъмолчини газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради. Тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси раҳбари газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида истеъмолчиларнинг ўз вақтида огоҳлантирилиши учун маъсулдир”.

 

31.10.2016

Менинг уйимдаги электр ҳисоблагичи эски. Электрон ҳисоблагичга алмаштиришим керак. Менинг саволим : Электр ҳисоблагични ўз ҳисобимдан сотиб олиб, ўрнатишим керакми(?) ёки маъсул ташкилот ўз ҳисобидан ҳисоблагични алмаштириб бериши керакми? Агар масъул ташкилот ўз ҳисобидан ҳисоблагич олиб келиб бериб, алиштириши керак бўлса, таълуқли ташкилотга кўрсатма беришингизни сўрайман.

Matmusaeva Sevara Mahamadovna
Sevara_7007@mail.ru

“Ўзстандарт” агентлигининг “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази”ДКси, Сизнинг электрон манзилимиз (расмий веб сайт) орқали юборган мурожаатингизни кўриб чиқиб қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини такомиллаштириш ва истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлашга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 295-сон қарорининг 2-бандига биноан, истеъмолчилар – юридик ва жисмоний шахслардаги электр энергиясини ҳисобга олишнинг мавжуд приборларини алмаштириш ва замонавий электрон приборларни ва аппарат комплексларини ўрнатиш «Ўзбекэнерго» хисадорлик жамияти зиммасига юклатилган.

Шунингдек, маънан эскирган, электр энергиясини ҳисоблаш приборларини замонавий электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган приборларга алмаштириш бўйича масалаларни мувофиқлаштириш “Ўзстандарт агентлиги ваколатига кирмайди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу ҳолат юзасидан «Ўзбекэнерго хисадорлик жамияти”га мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўлади.