METROLOGIYA SAVOL VA JAVOBLARDA

 

(Саволлар ва жавоблар бўйича маълумотлар китобининг «Метрология» бўлими [42-56 бетлар], pdf)

1.Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича фаолиятнинг асосий мақсадини кўрсатинг.

Турли вақтларда, турли шароитларда ва турли ўлчаш воситалари билан бажарилган ўлчашлар натижаларини таққослаш имкониятини таъминлаш.

2.Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимининг илмий асосини кўрсатинг.

Метрология.

3.Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимининг ташкилий асосини кўрсатинг.

Давлат метрология хизмати ва маҳкамалар, бирлашмалар, ташкилотлар ва муассасалар метрологик хизматлари.

4.Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштирувчи идора (идоралар)ни кўрсатинг.Метрология бўйича миллий идора – Ўзстандарт

Агентлиги.

5.Ўлчашлар бирлигини таъминлаш механизми нима?

Метрологик текширув ва назорат.

6.Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитлаш соҳасида келишилган сиёсатни амалга ошириш бўйича МДҲ мамлакатларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи идорани кўрсатинг.

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаш.

7.Кўрсатилган халқаро ташкилотлардан қайси бири халқаро эталонларни сақлашни амалга оширади ва катталикларнинг бириликларини қайта ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотларни олиб боради?

Улчовлар ва тарозилар халқаро бюроси.

8.Кўрсатилган халқаро ташкилотлардан қайси бири турли мамлакатларнинг метрология бўйича миллий идораллрининг ўлчаш воситаларига талабларни бирхиллаштириши масалаларини кўриб чиқади?

Метрология бўйича қонунлар чиқарувчи халқаро ташкилот.

9.Жаҳон савдо ташкилотига киришни истаган мамлакат кўрсатилган талаблардан қайси бирини бажариши лозим?

Метрология бўйича ҳудудий ташкилотларнинг бирига кириши лозим.

10.Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида» қонуни низомларининг асосий йўналишини кўрсатинг.

Давлатнинг ва алоҳида шахсларнинг белгиланган ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончсиз ўлчашлар натижасидаги салбий оқибатлардан ҳимоялаш.

11.Давлат бошқармасининг қайси идоралари Узбекистон ўлчашлар давлат тизими ҳужжатларини тасдиқлаши мумкин?

Фақат Ўзстандарт Агентлиги.

12.Ўзбекистоннинг метрология соқасидаги хозирги қонунларининг 1992-й гача ҳаракатда бўлган қонун-ҳуқуқий ҳужжатларидан асосий фарқини кўрсатинг.

Давлат метрологик текширув ва назоратининг қўлланиш доирасини чеклаш билан фарқланади.

13.Метрология соҳасидаги қандай ҳужжатлар Ўз. ЎДТ меъёрий ҳужжатлари мажмуига киради?

Ўзстандарт томонидан жорий қилинган ҳалқаро, давлатлараро (ҳудудий) ва миллий меъёрий ҳужжатлар.

14.Ўзбекистон давлат метрологик хизмати фаолиятининг асосий мақсадини кўрсатинг.

Мамлакатда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш.

15.Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими асос бўлувчи стандартлари метрологик экспертиза қилинадими?

Йўқ.

16.«Ўлчанадиган катталик» тушунчаси қуйида кўрсатилган катталикларнинг қайси бирига нисбатан қўлланилади?

Сифат жиҳатдан ажратиб кўрсатиш ва миқдорий баҳолаш мумкин бўлган, обьектининг хоссаларини акс эттирувчи катталик.

17.Қуйида кўрсатилган оддий таърифларнинг қайси бири «Катталикнинг ҳақиқий қиймати» тушунчасига мос келади?

Тажриба орқали топилган қиймат чин қийматга шу даражада яқинки, берилган ўлчаш масаласида бунинг ўрнида фойдаланилиши мумкин.

18.Ясси бурчак бирлиги «радиан» хозирги халқаро бирликлар тизими (СИ)да кўрсатилган катталиклар бирликларининг қайси классига киради?

Ўлчамсиз ҳосила бирлик.

19.Бирликлар тизимидаги қандай катталикларнинг бирликлари «асосий бирликлар», деб аталади?

Бир-биридан мустақил, деб шартли қабул қилинган катталиклар нинг бирликлари.

20.Ҳозирги Халқаро бирликлар тизими (СИ) га нечта асосий бирликлар киради?

Еттита.

21.Халқаро бирликлар тизими (СИ) ни тавсифловчи хоссани кўрсатинг.

Когерентлик.

22.Халқаро бирликлар тизими (СИ) даги қайси асосий бирликдан улушли бирликларни ҳосил қилиш рухсат этилмайди?

Масса бирлиги килограмм.

23.Тизимдан ташқари температура бирлиги «Цельсий градуси» (°С) ни Халқаро бирликлар тизимидаги бирликлар билан баравар қўлланишда чеклашлар борми?

Чеклашларсиз қўлланиши рухсат этилади.

24.Халқаро бирликлар тизимида каррали ва улушли бирликлар қандай қилиб ҳосил қилинади?

Бошланғич бирликни 10n (n- бутун сон) га кўпайтириш ёки бўлиш билан.

25.Энергия бирлиги киловатт-соат Халқаро бирликлар тизимида қайси бирликлар классига киради?

Тизимдан ташқари бирлик.

26.Ясси бурчак бирлиги «бурчак градуси» ни қўлланишда чеклашлар борми?

Чеклашлар йўқ.

27.Ўлчаш воситаларини текшириш ҳуқуқига эга бўлган бўлинмаларни кўрсатинг.

Республика Метрологик хизматлар кўрсатиш марказининг аккредитланган лабораториялари, ҳудудий синаш ва сертификатлаштириш Марказлари ва юридик шахсларнинг метрологик хизматлари.

28.Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, прокатга бериш, реализация қилиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан Ўзсгандарт Агентлигининг харакатларини кўрсатинг.

Олдиндан текшириш ва рўйхатдан ўтказши.

29.Давлат метрологик текшируви ва назорати қўлланиш доирасининг асосий йўналишини кўрсатинг.

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган соҳада ўлчаш жараёнлари.

30.Давлат метрологик текшируви ва назоратининг аоссий объекти нима?

Катталикларнинг бирликлари, воситалари, ўлчашларни бажариш методикаси.

31.Қандай идоралар метрологик текширув ва назоратни бажаради?

Текширув ва назорат объектининг қўлланиш соҳасига қараб – давлат метрологик хизмати ва юридик шахслар метрологик хизмати идоралари.

32.Кўрсатилган воситалардан қайси бири ўлчаш воситаларига киради?

Ўлчашларда қўлланиладиган ва метрологик тавсифлари меъёрланган техник воситалар.

33.Ўлчаш воситалари қандай мезонлар бўйича ишчи ва намунавийга ажралади?

Метрологик вазифасига кўра.

34.Эталонларнинг вазифасини курсатинг.

Катталикларнинг бирликларини қайта тиклаш, сақлаш ва уларнинг ўлчамларини узатиш.

35.Қандай идоралар ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказади?

Давлат метрологик хизматининг ва юридик шахслар метрологик хизматларининг аккредитланган бўлимлари.

36.Қандай идоралар ўлчаш воситаларини синовдан ўтказади?

Давлат метрологик хизматининг ва бошқа ташкилотлар хизматларининг аккредитланган бўлинмалари.

37.Қандай ўлчаш воситалари синовдан ўтказилиши ва тури тасдиқланиши лозим?

Ўзбекистонда сериялаб ишлаб чиқариш ва тўплари импорт қилиниши мўлжалланган, давлат метрологик текширув ва назорати тадбиқ эталидиган соҳада қўлланилиши мумкин бўлган ўлчаш воситалари.

38.Турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат ёки ўлчаш воситаларининг метрологик аттестатланганлиги тўғрисидаги сертификат нимани тасдиқайди?

Ўзбекистон ҳудудида Давлат метрологик текшируви ва назорати жорий этиладиган соҳада қўлланилиши мумкин бўлган ўлчаш воситалари.

39.Импорт қилинган ўлчаш воситасининг давлат текшируви ва назорати жорий этилган соҳада Ўзбекистонда қўлланилиши учун зарур шарт нима?

Ўлчаш воситасининг Ўзбекистон давлат ўлчаш воситалари реестрида рўйхатдан ўтганлиги.

40.Синовлар натижаларини, метрологик аттестатланганликни, ўлчаш воситаларининг текширилганини ўзаро тан олиш тўғрисида Ўзбекистон келишиб олган мамлакатлардан импорт қилинадиган ўлчаш воситаларининг давлат текшируви ва назорати жорий этилган соҳада Ўзбекистонда қўлланилиши имкониятини тасдиқлаш учун нима зарур бўлади?

Турни тасдиқлаш тўғрисидаги сертификат ёки Ўзбекистонда метрологик аттестатлашдан ўтганлигини тасдиқловчи сертификат.

41.Импортда ишлаб чиқарилган бир нусха ўлчаш воситасининг давлат метрологик текшируви ва назорати жорий этилган соҳада ишлатилиши Сизнинг фикрингизча, қандай ҳужжат билан тасдикданади?

Ўлчаш воситасидан фойдаланувчи муассаса ўтказган калибрлаш сертификати.

42.Ўлчаш воситаларини текширишнинг асосий вазифаси нимадан иборат?

Ўлчаш воситаларининг меъёрий ҳужжатлар талабларига мослигини аниқлаш.

43.Ўлчаш воситаларини калибрлашнинг асосий вазифаси нимадан иборат?

Ўлчаш воситалари метрологик тавсифларининг ҳақиқий қийматларини аниқлаш ва зарур бўлса, хавфсизлик тавсифларини аниқлаш.

44.Калибрлаш ишларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лабораторияларни аккредитлаш идораларини кўрсатинг.

Ўзстандарт Агентлиги.

45.Стандарт намуна, нима дегани?

Модда (материал) намунаси кўринишидаги ўлчаш воситаси (ўлчов).

46. Муассасаларнинг стандарт намуналарини қайси доираларда қулланиш рухсат этилади?

Давлат метрологик текшируви ва назорати жорий этилган соҳадан ташқарида халқ хўжалагининг барча тармоқларида рухсат этилади.

47.Хорижда ишлаб чиқарилган стандарт намунани давлат метрологик текшируви ва назорати жорий этилган соҳада қўлланиш қандай ҳолда рухсат этилади?

Ўззстандарт Агентлиги сертификати мавжуд бўлганда.

48.Ўлчашларни бажариш методикаси нимадан иборат бўлади?

Ўлчашларни бажариш қоидалари ва процедураларнинг мажмуи бўлиб, уларга риоя қилиш белгиланган хатолик билан ўлчашлар натижасини олшига имкон беради.

49.Ҳудудий стандартлаштириш, метрология бошқармаси томонидан аттестатланган, ўлчашларни бажариш методикаси фаолиятининг қайси соҳаларида қўлланиш рухсат этилади?

Халқ хўжалигининг барча тармоқларида, шу жумладан давлат метрологик текшируви ва назорати тадбиқ этилган соҳада рухсат этилади.

50.Ўлчашларни бажаришнинг қандай методлари метрологик аттестатланмайди?

Метрологик тавсифлари ўлчашлар жараёнида белгиланадиган ўлчашларни бажариш методлари (ЎБМ).

51.Бевосита ўлчашлар асосий методларини кўрсатинг.

Бевосита баҳолаш методи ва таққослаш методи.

52.Бевосита ўлчашларнинг оддий методини кўрсатинг.

Бевосита баҳолаш методи.

53.Ўлчанадиган катталик у ёки бу кўринишда бўлганда, унинг қиймати қуйидаги ўлчаш турларининг қайси бирида апиқланади?

Бевосита ўлчашларда аниқланади.

54. «Мустақил текшириш» номи билан ўлчаш воситаларини текширишда қуйидаги ўлчаш турларининг қайсинисидан фойдаланилади?

Мажмуий ўлчашлар.

55.Бевосита ўлчашларда ўлчанадиган катталикнинг қиймати қандай қилиб олинади?

Изланаётган катталикни бевосита ўлчанадиган катталиклар билан боғлайдиган,маьлум боғланиш бўйича ҳисоблаб топилади.

56.Қиёслаш схемаси, деб нимага айтилади?

Бирликнинг ўлчамини узатиш тартибини аниқловчи ҳужжат.

57.Муайян катталик бирлигининг ўлчамини узатишда қатнашувчи намунавий ўлчаш воситалари разрядларининг сонини қандай ҳужжат белгилайди?

Мазкур катталикни ўлчаш воситалари учун қиёслаш схемаси.

58.Намуналарни ажратиб олиш синов натижаларининг ишончлигига таъсир этадими?

Кичик намуналар сифатсиз ажратиб олинганда ёки намуналар сифатсиз тайёрланганда синовлар натижаси олдиндан ишончсиз бўлади.

59.Давлат метрологик текшируви ва назорати жорий соҳасининг асосий йўналишини кўрсатинг.

Ишлаб чиқармайдиган соҳадаги ўлчашлар жараёни.

60.Қиёслаш муддати ўтган ўлчаш воситаларининг қўлланилгани аниқланганда давлат инспектори амалга оширадиган ҳаракатлари нимадан иборат?

Ўлчаш воситаларини қўлланишни тақиқлаш жавобгарлик кодексининг 213 моддасига асосан жарима тўлаттириш тўғрисида кўрсатма олиш учун Бош давлат инспекторига таклиф киритиш.

61.Ўлчаш воситалари (ЎВ)ни қўлланишни тақиқлашга кўрсатма қандай ҳолларда берилади?

Ўлчаш воситасининг қуйидаги номосликлар билан қўлланганлиги аниқланганда:

  • ўлчаш воситасининг хиллари Давстандарт томонидан тасдиқланмаган (ёки ЎВ метрологик аттестатлашдан ўтмаган);
  • ўлчаш воситаси белгиланган тартибда текширилмаган;
  • ўлчаш воситаси бузилган.

62.Метрологик меъёрлар ва қоидалар бузилганлиги учун кимни маъмурий жавобгарликка тортиш мумкин?

Муассасанинг бош метрологини ёки метрологини, ёки ўлчаш воситалари учун масъул шахсни, ёки бош инженерни.

63.Ўлчашларнинг умумий йиғиндисини ва хатоликлар мажмуини ҳисобга олиш учун ўлчаш тизимига шахсий компьютер уланган. Шахсий компьютерни ўлчаш воситаси сифатида қабул қилиш ва даврий қиёслаш керакми?

Масала унчалик ойдин қўйилмаган, шахсий компютер ўлчаш воситаси бўла олмайди, ҳисобга олиш (ўлчаш) вазифасини дастурий таъминот бажаради.

64.ИСО 9000 серияли ХС талабларида ишлаб чиқаришда қўлланиладиган барча ўлчаш воситалари (ЎВ)ни мослаш белгиланган. Бу талабни ўлчаш воситасининг алоҳида турлари бўйича бажариш рухсат этиладими, ёки рухсат этилмайдими?

Бундай қарорни бош метролог (метрология бўйича масъул) муассаса раҳбари (бош инженер) билан келишилган ҳолда қабул қилиши мумкин.

65.Муассасада «ишлаб чиқаришни метрологик таъминлаш бўйича қўлланма» ни ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида мажбурий талаб борми?

Йўқ, бундай ҳужжатни ишлаб чиқиш мажбурий эмас, лекин тавсия этилади, деб ҳисоблаш мумкин. Унинг тузилишини ИСО 10012-1ХС бўйича олиш мумкин.

66.Муассасада давлат назоратини ўтказишда Ўзстандарт Агентлигининг комиссияси, муассасанинг маҳсулотига барча меъёрий ҳужжатлар (ТШ, СТП, ОСТ) Ўзстандартда тасдиқдан ўтмади, деб ёзган. Бундай ёзув ҳақлими?

Ҳақли эмас, бундай фикр нотўғри ёзилган. Ўз СДТ стандартларида бундай талаб белгиланмаган. Маҳсулотга меъёрий ҳужжатлар тармоқда тасдиқланади, лекин Ўзстандарт давлат рўйхатидан албатта ўтиши шарт.

67.Муассаса метрологик хизматининг ходимларини СМСИТИ да ўқиш натижалари бўйича сертификатлаштириш мумкинми?

Ходимларни сертификатлаштириш керак эмас. Метрологик хизмат ходимларини аттестатлашни маҳкама комиссисяси Узстпндарт (ёки СМСИТИ) вакиллари иштирокида ўтказиши керак.

68.Маҳсулотни сертификатлаштириш синовларида калибровкадан ўлчаш воситасидан фойдаланиш мумкинми?

Мумкин эмас, чунки бу «Метрология тўғрисида» Қонунга зид келади.

69.Техник ҳужжатни (маршрут-операцион карта, текширув ведомостлари, хизматлар рўйхати ва ҳ.к.) ишлаб чиқишда метрологик экспертизани ўтказмаслик рухсат этилади. Бу тўғрими?

Техник ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш характери тўғрисидаги қарорни муассасанинг бош инженери метрологларнинг таклифи бўйича қабул қилади.

70.Синовларни метрологик таъминлаш мақсади.

Сифатли, хавфсиз ва пухта (ишончли) маҳсулот олиш.

71.Синовлар методикаси, нима?

Синовларнинг объекта ва мақсади, турлари, бажариладиган экспериментларнинг навбати ва ҳажми, синовларни ўтказиш тартиби, шароитлари, жойи ва муддатлари, синовларни таъминлаш ва улар бўйича ҳисобот, синовларни таъминлаш ва ўтказишга масъулликни белгилайди, бажарилиши мажбурий бўлган, ташкилий – методик ҳужжат.

72. Синовлар методикасини аттестатлаш, нима дегани?

Мазкур методика бўйича ўтказилган синовлар натижаларининг аниқлик ва ишончлилик кўрсаткичларининг ҳақиқий белгилаш ва уни амалда текшириб кўриш.

73.Синовлар методикасини аттестатлаш нима учун зарур?

Аттестатланадиган синовлар методикаси бўйича ўтказилган синовларнинг аниқ ва ишончли натижаларини олиш учун.

74.Барча синовлар методикаси Ўзстандарт назоратидан утиши шартми?

Фақат давлат метрологик хизмати назоратидаги соҳалар билан боғлиқ бўлган методикалар.

75.Синаш воситаси, нима дегани?

Синаш воситасига ўлчаш воситаси, синаш жиҳозлари ва ёрдамчи техник қурилмалар киради.

76.Синаш жиҳозлари деб нимага айтилади?

Синаш шароитларини қайта тиклаш учун мўлжалланган техник қурилмадан иборат бўлган синаш воситаси.

77.Синаш жиҳозини аттестатлаш, нима дегани?

Бу-жиҳознинг меъёрланган аниқлик тавсифлари (характеристикалари)ни, уларнинг меъёрий ҳужжатларнинг талабаларига мувофиқлигини аниқлаш ва жиҳознинг ишлатишга яроқлилигини белгилаш, дегани.

78.Синаш жиҳозини аттестатлаш нима учун зарур?

Синаш жиҳозининг маълум вақт давомида, аниқлик тавсифларини таъминлаш билан бир вақтда, синаш тартиби (режим)ни талаб этилган аниқлик билан қайтарилиш имкониятини сақлаш.

79.Ҳар қандай синаш жиҳози аттестатланиши лозимми?

Ҳар қандай синаш жиҳози аттестатлашдан ўтиши лозим.

80.Юридик шахсларнинг метрологик хизматлари қандай ҳолларда ташкил этилади?

Ўлчашларнинг бирлигини таъминлаш ишларини ва метрологик текширувларини бажариш зурур бўлган ҳолларда.

81.Юридик шахслар метрологик хазматларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қандай ҳужжат билан аниқланади?

Давлат метрологик хизмати идоралари билан келишилган Низом билан.

82.Ўлчаш воситаларининг қандайлари калибрланади?

Давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этилган доирадан четда қўлланиладиган ўлчаш воситалари.

83.Синаш, метрологик аттестатлаш, ўлчаш воситасини қиёслаш ишларини бажаришга даъвогар ташкилотнинг метрологик хизмати қандай ҳужжатга амал қилиши зарур?

O’zDSt 8.006:1999 ЎДТ, O’zDSt 16.4:2001

84.Қиёслаш ва калибрлаш тамғаларини ким томонидан қўлланиши мумкин?

Фақат қиёсловчилар сифатида аттестатланган шахслар калибрлаш ва қиёслаш тамғаларини қўллаши мумкин.

85.Ўзбекистоннинг қайси қонуни лабараторияларни аккредитлаш учун ҳуқуқий асос бўлади?

«Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Қонуни.

86.Лабораторияларни аккредитлашни амалга оширувчи бошқарув идораси:

Ўзстандарт Агентлиги.

87.Синаш ва ўлчаш лабораторияларига қўйиладиган талаблар қандай меъёрий ҳужжатда белгиланган?

O’z DSt 16.4:2001.

88.Лабораторияларнинг сифат тизимини қандай ҳужжат белгилайди?

Лабораторияларнинг сифатига оид Кўлланма.

89.Стандарт намуналарни тайёрлаш учун қандай ҳужжат меъёрий асос бўлади?

Техник топшириқ.

90.Юридик шахс (муассаса) ўзининг технологик эҳтиёжлари учун стандарт намунани мустақил тайёрлаши мумкинми?

Ҳа, албитта.

91.Ўзбекистоннинг давлат стандарт намуналари қандай белгиланади?

O’z DSt ХХХХ.ХХХХ.

92.Ўлчашларни бажариш методикалари (ЎБМ)ни ишлаб чиқиш тартиби қандай ҳужжатлар билан белгиланади?

ЎБМ ни ишлаб чиқиш меёрий ҳужжатлар билан белгиланмайди.

93.Ўлчашларни бажариш методикасини аттестатлаш тўғрисидаги ҳужжат, одатда, қандай муддатга берилади?

5 йилга.

94.СМСИТИ давлат метрологик текшируви ва назорати тадбиқ этиладиган соҳада қўлланиладиган ўлчашларни бажариш методикаларини аттестатлаш ҳуқуқига эгами?

Ҳа

95.Корхоналарнинг стандартлари давлат метрологик хизмати идораларида метрологик экспертизадан ўтказилиши керакми?

Ҳа, лекин улар Ўзстандарт Агентлигининг ахборот фондида қайд этилиши лозим.

96.Экспертиза натижалари қандай ҳужжат билан расмийлаштирилади?

Хулоса билан.

97.Тўртбурчакликнинг квадрат эканлигини исботлаш учун ўлчанадиган параметрларнинг қанчаси мақбул бўлади?

Бештаси.

98.Агар ўлчаш воситасининг хатолиги талаб этилган ўлчаш аниқлигига тенг бўлса, уни қўлланиши мумкинми?

Жавоб учун маълумотлар етарли эмас.

99.Агар соҳта ва аниқланмаган бузилишлар эҳтимолликларининг жоиз қийматлари берилмаган, ўлчанадиган параметрнинг тақсимланиш қонунлари ва ўлчаш воситасининг хатоликлари номаълум бўлса, ўлчаш воситаларини танлашда жами хатоликларнинг жоизликка нисбатини қандай аниқлаш мумкин?

Ўлчанадиган параметрнинг муҳимлигига қараб, 0,5; 0,4; 0,3; 0,25; 0,2; 0,15; 0,1 қаторидан аниқланади (белгиланади).

100.Текшириш жараёнларининг сифат мезони нимадан иборат?

Биринчи ва иккинчи тур хатоликлар эҳтимоллиги.

101.Нима учун аналитик текширувни метрологик таъминлаш мустақил бўлимга чиқарилган?

Ўлчашлар бирлигининг ўлчамини сақлаш ва узатиш мураккаб бўлгани учун.

102.Концентрацияни қандай бирликларда ифодалаш рухсат этилмайди?

мг/кг, г/т, мл/л.

103.Яқинлик кўрсаткичи нима билан тавсифланади?

Параллел кузатувлар натижаларининг квадратик оғиши билан.

104.Кўрсаткичларнинг қайтарилувчанлиги нима билан тавсифланади?

Ўлчаш натижаларининг ўртача квадратик оғиши.

105.«Қўпол» хатони қандай аниқлаш мумкин?

Ўлчашларнинг энг катта (энг кичик) натижаси билан ўлчанаётган катталикнинг жоиз критик қиймати ўртасидаги айирма бўйича аниқланади.

106.Ўлчашлар натижаларининг қийматларини нормал тақсимланишга текшириш нима учун бажарилади?

Ўлчашлар натижаларига математик ишлов бериш усули тўғрисида қарор қабул қилиш учун.

107.Яқинликнинг ўртача квадратик оғиши бош қийматини ҳисоблашда χ2 квантилнинг озодлик даражаси қанча бўлади?

f = m(n-1).

108.Қайтарилувчанликнинг ўртача квадратик оғиши бош қийматини ҳисоблашда χ2 квантилнинг озодлик даражаси қанча бўлади?

f = m-1.

109.Дисперсияларнинг бир жинслилигини баҳолашда Кохрен мезонини қандай ҳолда қўлланиш мумкин?

Дисперсиялар озодлик даражаларининг сони тенг бўлганда.

110.«Қўпол янглишиш»нинг борлигини текширишда натижаларнинг умумий сонидан нечта ўлчаш натижаларини чиқариб ташлаш мумкин?

Кўпи билан 30%.

111.Дисперсияларни бир жинслиликка текширишда натижаларнинг умумий сонидан нечта ўлчаш натижаларини чиқариб ташлаш мумкин?

Кўпи билан 30%.

112.Эҳтимоллик фонида мунтазам хатоликнинг қийматдорлиги қандай мезон (критерий) билан баҳоланади?

Стьюдент мезони билан.

113. Қийматдор мунтазам хатоликни инобатга олмаслик мумкими?

Мумкин, лекин, агар талаб этилган ўлчашлар аниқлиги ўлчашларни бажариш методикасининг хатолигидан анча катта бўлса.

114.Ўлчашлар натижаларининг ўртача квадратик оғиши қандай формула бўйича ҳисобланади?

115.Стьюдент критерийсининг қиймати қандай формула бўйича ҳисобланади?

116.Кохрен критерийсининг қиймати қандай формула бўйича ҳисобланади?

117.Ўлчашларни бажариш методикасининг аттестатланганлиги тўғрисида гувоҳ берувчи (тасдиқловчи) қатъий ҳужжат нимадан иборат?

Аттестатланганлик тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат).

118.Давлат метрологик текшируви ва назорати соҳасида қўлланшга рухсат этилган ўлчашларни бажариш методикасини ким тасдикдайди?

Ўзстандарт Агентлиги раҳбари.

119.Саноат корхонасининг кимё лабораториясини аккредитлаш лозимми?

Ҳа, агар ўлчашлар давлат метрологик текшируви ва назорати тадбиқ этилган соҳада бажариладиган бўлса.

120.Лабораторияни аккредитлаш соҳасини ким белгилайди?

Аккредитланадиган лаборатория.

121.Ўлчашларни бажариш методикасини оператив текшириш нима?

Ўлчашлар натижалари хатоликларининг белгиланган талабларга мослигини баҳолаш мақсадида бажариладиган текширув.

122.Статистик текшириш нима?

Ишчи ўлчашларни бажариш вақтидан қатъий назар, амалга ошириладиган ўлчашлар сифати кўрсаткичларини текшириш.

123.Статистик текшириш нимадан иборат?

Илгари таҳлил этилган намуналарни бир неча бор қайта текширишларни ўтказишдан иборат.

124.«n» ҳажмли танланмада яроқсиз натижаларнинг жоиз сони нима билан белгиланади?

Қабул қилиш сони билан.

125.Юз фоиз ички текширувдан ўтган намуналар тўпи қандай ҳолларда яроқли деб ҳисобланади?

Натижаларининг фарқи рухсат этилгандан катта бўлган намуналар сони Ра дан кичик бўлса.

126.Стандарт намунанинг ножинслиги қиймати тўғрисидаги билим нима беради?

Стандарт намунанинг қўшимча хатолиги тўғрисида маьлум қилади.

127.Стандарт намунанинг ножинслиги нима билан тавсифланади?

Стандарт намуна материали бир жинслилигининг ўртача квадратик оғиши билан тавсифланади.

128.Стандарт намунанинг аттестатланган қиймати қандай формула бўйича ҳисобланади?

129.Агар натижалар сони 15 дан кам бўлса, стандарт намунани аггестатлаш натижаларининг тақсимланиш симметрик лигини нима учун ҳисоблаш керак?

Ўлчашлар натижаларнинг тақсимланиши медианасини ҳисоблаш усулини баҳолаш учун.

130.Стандарт намуналарни аттестатлаш натижаларининг тақсимланиш симметриклиги қайси мезон (критерий) бўйича баҳоланади?

Вилкоксон критерийси бўйича.

131.Ўлчашнинг сифат мезони борми, Сиз қандай ўйлайсиз?

Ҳа, бор.

132.Ўлчашларнинг сифат мезонларини санаб кўрсатинг.

Ўлчашлар натижаларининг тўғрилиги, яқинлиги вa қайтарилувчанлиги ва ўлчашларнинг бирлилиги.

133.Ўлчашлар натижаларининг тўғрилиги, бу:

Натижа мунтазам хатоликларининг нолга яқинлигини акс эттирувчи, ўлчаш сифатининг тавсифи.

134.Ўлчашлар аниқлиги, бу:

Ўлчаш натижаси хатолигининг нолга яқинлигини акс эттирувчи, ўлчаш сифатининг тавсифи.

135.Ўлчашларнинг яқинлиги, бу:

Бир катталикнинг ўзини бир восита, бир метод билан бир хил шароитларда бир хил синчковлик билан такрор бажарилган ўлчашлар натижаларининг бир-бирига яқинлиги.

136.Ўлчашларнинг қайтарилувчанлиги, бу:

Бир катталикнинг ўзини турли жойлар, турли методлар, турли воситалар билан, турли операторлар томонидан ҳар хил вақтларда олинган, лекин бир хил ўлчаш шароитларига (температура, босим, намлик ва б.) келтирилган ўлчаш натижаларининг яқинлиги.

137.Ўлчашлар бирлилиги, бу:

Ўлчашлар натижалари қонуний катталикларнинг бирликларида ифодаланган ва ўлчаш хатоликлари маълум эҳтимоллик билан белгиланган чегарада жойлашган ўлчашлар шароити.

138.Ўлчаш хатолиги, бу:

Ўлчашлар натижасининг ўлчанадиган катталикнинг ҳақиқий қийматидан оғиши.

139.Ўлчаш воситасининг хатолиги, бу:

Ўлчаш воситасининг кўрсатишлари билан ўлчанадиган катталикнинг ҳақиқий қиймати ўртасидаги айирма.

140.Ўлчаш хатолигининг қуйидаги таркибий қисмлари бор:

Мунтазам ва тасодифий хатолик.

141.Ноаниқлик, бу:

Ўлчашлар натижаси билан боғлиқ ва ўлчанадиган катталикка асосли равишда берилиши мумкин бўлган қийматларнинг дисперсияси (тарқоқлиги)ни тавсифловчи параметр.

142.Ноаниқликни баҳолаш турлари:

А хили ёки В хили.

143.Ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш ҳуқуқини бериш учун физик шахс аккредитланиши мумкинми?

Мумкин, албатта.