KO’P BERILADIGAN SAVOLLAR

1. Газ хисоблагичини қиёслашдан ўтказиш ва қайта ўрнатиш қайси қонуний ҳужжат билан тартибга солинган?

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрологиява сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Ўзбекистон нефть махсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда ишлаб чиқилган ва 30.07.2014й.да 2604 сон билан “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган низомига мувофиқ газни ҳисобга олиш приборларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва қайта ўрнатиш жараёнлари тартибга солинган.

2. Газ хисоблагичимнинг қиёслаш муддати тугамоқда, газ ҳисоблагичини ечиш учун қаерга мурожаат қилишим керак?

Газни ҳисобга олиш приборларини қиёслаш ўтказиш учун ечиб олиш тартиби 30.07.2014 й.да 2604 сон билан Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг қуйидаги бандларига мувофиқ амалга оширилади:
Истеъмолчи газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш учун униечишни сўраб тегишли худуддаги газ таъминоти корхонасига ариза билан мурожаат қилади;
Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш уryн ечиб олиштегишли худуддаги газ таъминоти корхонасининг мутахассислари томонидан амалга оширилади.

3. Газ ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?

Газни ҳисобга олиш приборларини қиёслаш ўтказиш учун 30.07.2014 й.да 2604 сон билан Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 14-бандига мувофиқ истеъмолчи газни ҳисобга олиш приборини ва газни ҳисобга олиш приборининг ечиб олинганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхасини текширувдан ўтказиш yчyн давлат метрология хизмати органига топширади.

4. Қандай холларда газ ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш учун қабул қилинмайди?

30.07.2014 й.да 2604 сон билан Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 15 бандига мувофиқ, яъни “Газни хисобга олиш приборидаги текширувдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотларни (ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, типи, маркаси, рақами ва газни ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичи) кўриш имкони бўлмаган тақдирда давлат метрология хизмати органи газни ҳисобга олиш приборини текширувдан ўтказиш yчyн қабул қилишни рад этади”.

5. Газ ҳисоблагичини қиёслаш неча кунда амалга оширилади?

Газни ҳисобга олиш приборларини қиёслаш ўтказиш 30.07.2014 й.да 2604 сон билан Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 17 бандига мувофиқ газни ҳисобга олиш прибори давлат метрология хизмати органи томонидан уч кун ичида текширувдан ўтказилади.

6. Газ ҳисоблагичи қиёслашдан ўтказилгандан сўнг, газ ҳисоблагични ўрнатиш ва пломбалаш тумангаз ходимлари томонидан неча кун ичида амалга оширилади?

Газни ҳисобга олиш приборларини қиёслаш сўнг ўрнатиш 30.07.2014й.да 2604 сон билан Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 26 ва 27 бандларига мувофиқ истеъмолчи текширувдан ўтказилган газни ҳисобга олиш приборини ўрнатишучун тегишли худуддаги газ таъминоти корхонасига ариза билан мурожаат қилади, ҳамда тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси ариза кабул қилинганидан сўнг икки кун ичида газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиб бериши лозим.

7. Маиший электр ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш тартиби қандай меъёрий ҳужжатлар асосида ўрнатилган?

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Электр энергетикада назорат бўйича Давлат инспекциясининг 2015 йил 1 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган 2736-сонли «Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

8. Истеъмолчилар қандай ҳисобга олиш приборларидан фойдаланишлари мумкин?

Истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ҳисобга олиш приборларидан фойдаланишлари мумкин.

9. Истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган ҳисобга олиш приборлари учун қандай қиёслаш турлари мавжуд?

даврий қиёслашдан – ҳисобга олиш приборларини қиёслашлараро интервал муддати тугаганда;
навбатдан ташқари қиёслашдан – ҳисобга олиш приборларининг қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи пломбаси шикастланганда ёки қайта созлаш ишларини ўтказиш зарурати вужудга келганда;
эксперт қиёслашдан – ҳисобга олиш приборларининг созлиги ёки уларнинг қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда ўтказилади.

10. Ҳисобга олиш приборларининг қиёслашлараро интервал муддати неча йилни ташкил этади?

Ҳисобга олиш приборларининг қиёслашлараро интервал муддати тўрт йилни ташкил қилади.

11. Маиший электр ҳисоблагичларнинг қиёслашлараро интервал муддати кузатиб бориш кимнинг зиммасига юклатилган.

Электр таъминоти корхонаси ўзининг маълумотлар базаси орқали ҳар бир ҳисобга олиш приборининг қиёслашлараро интервал муддати ўтишини кузатиб боради ва даврий қиёслашдан ўтказишнинг ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгар ҳисобланади.

12. Ҳисобга олиш прибори эксперт текширувидан қайси холларда ўтказилади?

Ҳисобга олиш прибори эксперт қиёслашдан электр таъминоти корхонаси ва истеъмолчи орасида мунозарали вазиятлар учраганда амалга оширилади. Ҳисобга олиш прибори эксперт текширувидан суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёхуд суднинг қарорига (ажримига) асосан ўтказилиши мумкин.

13. Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш ва қайта ўрнатиш ким томонидан амалга оширилади.

Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш (демонтаж қилиш), қиёслашдан ўтган ҳисобга олиш приборини истеъмолчига етказиб бериш, ҳисобга олиш приборини жойига ўрнатиш (монтаж қилиш) электр таъминоти корхонасининг штатдаги электротехник ходими (ваколатли ходим деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

14. Ҳисобга олиш прибори қиёслашдан ўтказиш ишлари жами неча кунни ташкил этади?

Қиёслашдан ўтказиш ишлари ҳисобга олиш прибори Қиёслашдан ўтказиш ишлари ҳисобга олиш прибори ечиб олингандан сўнг 15 кун ичида якунланиши лозим.

15. Ҳисобга олиш прибори ким томонидан ва қанча муддатда қиёслашдан ўтказилади?

Давлат метрология хизмати органи томонидан ҳисобга олиш прибори уч иш куни ичида қиёслашдан ўтказилади.

16. Маиший электр ҳисоблагичларни қайси холларда тамирлашга топширилади?

Қиёслашдан ўтказиш натижаларига кўра ҳисобга олиш прибори кейинчалик фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, давлат метрология хизмати органи ходими ваколатли ходимга ҳисобга олиш прибори фойдаланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома беради. Хабарномада ҳисобга олиш приборининг яроқсиз ҳолга келиш сабаблари, шунингдек ҳисобга олиш приборини таъмирлаш мумкинлиги ёки уни таъмирлаш имкони мавжуд эмаслиги кўрсатилади. Давлат метрология хизмати органи ходими томонидан берилган хабарномага асосан ҳисобга олиш приборини таъмирлаш мумкин бўлса, ваколатли ходим истеъмолчини бу ҳақда хабардор қилади ва уни шартнома асосида таъмирлаш ташкилотига топширади. Ҳисобга олиш прибори таъмирлангандан сўнг, у таъмирлаганлиги ҳақида икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси ваколатли ходимга берилади, иккинчи нусхаси эса, таъмирлаш ташкилотида қолдирилади.
Ҳисобга олиш прибори таъмирлангандан сўнг, у ваколатли ходим томонидан қиёслашдан ўтказиш учун давлат метрология хизмати органига топширилиши шарт.

17. Савдо-сотиқда қўлланиладиган тош ва тарозилар текширувдан ўтказилиб туриладими?

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида” ги қонунининг 14, 17-моддаларига асосан савдо-сотиқда қўлланиладиган тош ва тарозилар 1 йилда 1 маротаба давлат метрология хизмати томонидан текширувдан ўтказилиб турилади.

18. Пружинали осма тарозидан савдо-сотиқда фойдаланилиши мумкинми?

Амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан бу тарозилар фақат уй шароитида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, савдо-сотиқда бундай тарозилардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

19. Мен озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи кичик корхона очмоқчиман. Корхонамга ишлаб чиқаришда қўллаш учун қандай турдаги тарозиларни сотиб олишим мумкин?

Сизга фақат ўлчаш воситаларининг давлат реестрига киритилган тарозилардан фойдаланишга рухсат этилади. Мазкур тарозилар Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида” ги қонунининг 14, 17-моддаларига асосан 1 йилда 1 маротаба давлат метрология хизмати томонидан текширувдан ўтказилиб турилади.

20. Заргарлик фаолияти билан шуғулланишда қайси турдаги тарозилардан фойдаланиш тавсия этилади?

Қимматбаҳо металлар массасини ўлчаш юқори аниқликни талаб этишини инобатга олган ҳолда ГОСТ 24104-2001 давлатлараро стандартига асосан махсус классли лаборатория тарозиларидан фойдаланишга рухсат этилади.

21. Мен маҳсулот сотиб олиш мобайнида тарозиларнинг тўғри ишлаётганлигига қандай ишонч ҳосил қилишим мумкин?

Сиз Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунинг 8-моддасига асосан савдо-сотиқда қўлланилаётган тарозиларнинг қиёслаш сертификатини сўраш ҳуқуқига тўлиқ эгасиз.

22. Тадбиркорлар ўзига тегишли тарозиларни давлат текширувидан ўтказиш учун қайси давлат органларига мурожаат қилишлари керак?

Тарозиларнинг давлат текшируви “Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий метрологик хизмат идоралари томонидан амалга оширилади.

23. Тарози ва тарози тошларининг давлат текширувидан ўтказилиши муддати қайси ҳужжатда белгилаб қўйилган?

Тарози ва тарози тошларининг давлат текширувидан ўтказилиши муддатлари “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида” ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, мажбурий давлат қиёсловидан ўтказилиши лозим бўлган ва уларнинг даврийлиги белгиланган намунавий ва ишчи ўлчаш воситаларининг Номлар рўйхатига асосан белгиланган. Бу рўйхат 2016 йил 4 майда 2782 -тартиб рақами билан адлия вазирлигида рўйхатга олинган.

24. Мен ўлчаш воситасини ихтиро қилдим. Уни давлат реестрига киритиш тартиби қайси ҳужжатда белгиланган?

Якка нусҳада ишлаб чиқарилган ўлчаш воситалари O’z DSt 8.011:2004 давлат стандарти асосида метрологик аттестациядан ўтказилади ва давлат реестрига киритилади.

25. Юк транспорти воситалари тарозиларнинг хатолиги бўйича меъёрлар қайси ҳужжатда белгиланган?

Юк тарнспорт воситаларининг хатоликлари ГОСТ 29329-92 давлатлараро стандартига асосан қиёслаш бўлинмаси қийматининг бир бараваридан уч бараваригача бўлиши мумкин.

26. Бозорда маҳсулот сотиб олганда унинг вазни тўғрилигига шубҳа туғилганда нима қилиш керак?

Маҳсулот сотиб олганда унинг вазни тўғрилигига шубҳа туғилган ҳоллар учун бозор ҳудудида белгиланган жойларда ўрнатилган назорат тарозилар орқали вазнини текшириб кўришингиз мумкин.

27. Ўзбекистон Республикасида қайси турдаги тезлик аниқлаш ускуналарига (радар, фоторадар) сертификатлар берилган? Эски турдаги ресталет радарларга сертификат берилганми (?), улардан фойдаланиш мумкинми?

Ўзбекистон Республикасида ўлчовлар бирлилигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги қонуни ва техник жихатдан тартибга солиш сохасидаги норматив хужжатлар билан тартибга солинади.
Мазкур қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доираларда (қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган) фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчов воситалари давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши лозим.
Юкоридаги конун моддалари талабларига асосан, тури тасдиқланган, метрологик аттестация қилинган ёки Ўзбекистон Республикаси худудидан ташқарида ўтказилган синов, метрологик аттестация ҳамда қиёслаш натижалари эътироф этилган транспорт воситаларни харакат тезлигининг ўлчагичлари рўйхати иловада келтирилган.
O’zDSt8.003:2005 “ЎзР ЎДТ. Ўлчаш воситаларини қиёслаш. Асосий қойдалар” Ўзбекистон Республикаси давлат стандартининг 4.4-бандига мувофиқ, давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доираларда қўлланадиган ўлчов воситалари эксплуатация жараёнида мажбурий даврий қиёслаш кўригидан ўтказилади.
Мазкур стандартнинг 4.10-бандига асосан, қиёслашнинг ижобий натижалари қиёслаш воситалари ваусуллари жорий қилинган ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади ва қиёслаш тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади. Ўлчаш воситаларни қиёслаш доимийлиги (қиёслашлараро интерваллар) қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумларининг рўйхатига асосан транспорт воситаларни харакат тезлигининг ўлчагичлари учун қиёслаш сертификати муддати 1 йил деб белгиланган.
Бугунги кунда фойдаланишда бўлган тезлик ўлчов воситаларининг қўлланилиши ёки қўлланилмаслиги бўйича қарорни уларнинг эксплуатация қиладиган ташкилот ёки корхона ваколатига киради.

Ўзбекистон Республикасида ўлчов воситалари Давлат Реестридан импорт қилинган ёки турини тан олиш йўли билан транспорт воситаларни харакат тезлигининг ўлчагичлари РЎЙХАТИ (01.12.2017)

Давлат

реестри

ЎВ номланиши ЎВ тури Реестрда

қайдэтиш

санаси

Турини

тасдиқлаш

тўғрисида

сертификат

номери

Сертификат амалқилиш

муддати

Ишлаб

чиқарувчи

02.918-08 Транспорт воситаларни харакаттезлигининг физиолокационўлчагичлари Искра-1 28.01.08 02.2477 01.08.10 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.
02.1365-11 Транспорт воситаларни харакаттезлигининг радиолокационўлчагичлари «Радис» 10.08.11 02.3773 01.08.15 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.
02.1366-06 Транспорт воситаларни харакаттезлигининг видио-тасвирликайд этувчи комплекс «Искра-

видео»

22.05.06 02.1696 01.08.09 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.
02.1787-08 Транспорт воситаларни харакаттезлигининг радиолокацион вавидеоёзувчи ўлчагичлари ВИЗИР 25.03.08 02.2533 01.04.11 «Ольвия» ЁТАЖ, Санкт- Петербург.
02.2087-13 Транспорт воситаларни харакаттезлигининг фоторадарликомплекс «КРИС» 01.07.13 02.4565 20.11.17 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.
02.2020-09 Транспорт воситаларни харакаттезлигининг радиолокационўлчагичлари Искра

ДА

22.06.09 02.3039 01.12.13 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.
02.2397-11 Транспорт воситаларни харакаттезлигининг видио-тасвирлиқайд этувчи комплекс «Искра-

видео-2»

10.08.11 02.3772 01.06.13 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.
02.2277-11 Транспорт воситаларни харакаттезлигининг лазерли фото қайдэтувчи ўлчагичлари АМАТА 28.01.11 02.3569 01.01.14 «НППТехноимпорт» ЁТАЖ, Москва ш.
02.2383-11 Харакат тезлигининг фото қайдэтувчи радиолокационўлчагичлари «АРЕНА» 25.07.11 02.3752 22.04.16 «Ольвия» ЁТАЖ, Санкт- Петербург.
02.2423-11 Харакат тезлигининградиолокацион ва видеоёзувчиўлчагичлари «ВИЗИР2М» 21.11.11 02.3844 01.10.14 «Ольвия» ЁТАЖ, Санкт- Петербург.
02.2860-13 Транспорт воситаларни харакаттезлигининг фоторадар ўлчагичкомплекси КОРДОН 11.12.13 02.4931 06.12.16 «Симикон» МЧЖ, С.Петербург ш.