Энерготашувчи истеъмолчилари учун «Ўзстандарт» агентлиги бўлинмаларида ҳисобга олиш асбобларини қиёслаш бўйича

Э С Л А Т М А

«Метрология тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ барча газ, совуқ ва иссиқ сув ҳамда электроэнергияни ҳисобга олиш асбоблари давлат метрологик текширув ва назоратнинг тарқалиш соҳасига киради.

Шу сабабдан, барча ҳисобга олиш асбоблари қиёслашлараро интервалга мувофиқ мажбурий тартибда метрологик қиёслашдан ўтказилиши керак.

Мажбурий давлат қиёсловидан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситаларининг номлар рўйхатига мувофиқ қиёслашлараро интервал қуйидагича:

– аҳоли учун иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлари – 4 йилда 1 марта;

– ташкилот ва корхоналар учун иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлари – 2 йилда 1 марта;

– аҳоли учун газ ҳисоблагичлари – 4 йилда 1 марта;

– корхона ва ташкилотлар учун газ ҳисоблагичлари – 2 йилда 1 марта;

– барча турдаги электр энергия ҳисоблагичлари – 4 йилда 1 марта;

Асбоб штуцерлари энергия етказиб берувчи ташкилотлар томонидан пломбаланганлиги туфайли ҳисоблагичларни давлат қиёсловига ечишни етказиб берувчилар билан уларнинг ўрнатилган тартиби бўйича келишиш зарур.

Ҳисобга олиш асбобини қиёслашга тақдим этиш учун ҳисобга олиш асбобининг эгаси ҳисоблагични ечиш вақтига унинг кўрсатишлари тўғрисидаги ахборот, ҳисоблагичнинг завод рақами, газ ёки электр энергия этказиб берувчисининг ечиб олинган пломба рақами ҳамда ҳисоблагични ечиш сабаби: масалан, давлат қиёслови кўрсатилган, етказиб берувчи ва истеъмолчиларнинг имзоси ҳамда энергия етказиб берувчи ташкилот муҳри қўйилган ҳисоблагични ечиш тўғрисидаги далолатномани тақдим этиши зарур.

Агар ҳисобга олиш асбобларининг таъмирланиши талаб қилинса, ҳисоблагич эгалари ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтган ва таъмирлаш ҳуқуқига аккредитлаш тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган, ўлчаш воситаларини таъмирлаш ҳуқуқига аккредитланган таъмирлаш хизматларига мурожаат қилиши мумкин.

Ҳисобга олиш асбобларини таъмирлаш ташкилотларига топширишда ҳам ҳисоблагич эгаси уни ечиш тўғрисидаги далолатномани тақдим этади ва ҳисобга олиш асбобининг эгаси кўрсатилаётган хизмат учун олинадиган тўлов тўғрисидаги калькуляцияни талаб қилишга ҳақли.

Таъмирлаш ташкилотлари фақат ўлчаш воситаларини таъмирлаш билан шуғулланади ва ҳисоблаш механизмидаги «Ўзстандарт» агентлигининг қиёсловчилари томонидан қўйиладиган пломбалар ҳолати бўйича ва ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифлари бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга эмас.

Энерготашувчиларни етказиб берувчилар билан низоли масалалар юзага келганда О’zDSt 8.003:2005 «Ўлчаш воситаларини қиёслаш» Ўзбекистон стандартига мувофиқ истеъмолчи ҳамда етказиб берувчининг вакили иштирокида эксперт қиёслов ўтказилади ва метрологик тавсифлар ҳамда пломбалар ҳолати бўйича хулоса берилади.

Декларатсия қилинган нархларга мувофиқ:

– «Ўзстандарт» агентлигининг Ўзбекистон миллий метрология институтида маиший газ ҳисоблагичларини қиёслаш 6 906 сўм 00 тийинни ташкил қилади;

– совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслаш 9 668 сўм 40 тийин (ҳисоблагичлар шартли ўтиш йўлининг диаметрига боғлиқ ҳолда);

– ультратовушли электрон газ ҳисоблагичларини қиёслаш 70 248 сўм ва 87 810 сўм (турига боғлиқ ҳолда)

-босим ва ҳарорат бўйича корректорга эга саноат газ ҳисоблагичларини қиёслаш 140 496 сўм ва 161 570 сўм 80 тийин (шартли ўтиш йўлининг диаметрига боғлиқ ҳолда);

– бир фазали электр энергия ҳисоблагичларини қиёслаш 36 612 сўм;

– уч фазали актив электр энергия ҳисоблагичларини қиёслаш 109 836 ва 146 448 сўм;

 Барча нархлар ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда кўрсатилган.