FUQAROLARNING MUROJAATLARI

Хурматли фойдаланувчи!

Сиздан диққат билан «Ўзстандарт» агентлиги «Ўзбекистон миллий метрология институти» Давлат Корхонаси («ЎзММИ» ДК)нинг мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Тартиби билан танишиб чиқишингизни сўралади.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар “Ўзстандарт” агентлиги «ЎзММИ» ДКга ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш хуқуқига эга.
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда: шахсан тақдим этилиши, почта орқали юборилиши, “ишонч телефони” орқали, электрон почта (metrolog@nim.uz) орқали, “Ўзстандарт” агентлиги «ЎзММИ» ДКнинг расмий веб-сайти (www.nim.uz) орқали, Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив хизматлар Давлат портали (Хукумат портали) орқали юборилиши мумкин.
Шахсан тақдим этилган, почта алоқаси орқали, “ишонч телефони” (150-26-03) орқали, электрон почта орқали, “Ўзстандарт” агентлиги «ЎзММИ» ДКнинг расмий веб-сайти орқали келиб тушган мурожаатлар “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан 2015 йил 24 апрелда тасдиқланган жисмоний ва юри-дик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тўғрисидаги Низомга асосан кўриб чиқилади. (PDF шаклда юклаб олиш, 310 кб)
Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив хизматлар Давлат портали (Хукумат портали) орқали ке-либ тушган мурожаатлар, электрон шаклдаги мурожаатлар сифатида рўйхатга олинади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378 сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекситон Республикасининг Ягона интерактив хизматлар Давлат портали тўғрисида”ги Низомида кел-тирилган талабларни инобатга олган ҳолда юқорида кўрсатиб ўтилган Низом асосида кўриб чиқилади.
Жисмоний шахсларнинг мурожаатларида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) яшаш манзили ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.
Юридик шахсларнинг мурожаатларида юридик шахснинг тўлиқ номланиши, жойлашув маълумотлари (почта манзили) ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.
Ёзма мурожаат мурожаатчи жисмоний шахс бўлганда унинг имзоси юридик шахс бўлганда раҳбарнинг ёки ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Агар мурожаат этаётган жисмоний шахс-нинг ёзма мурожаатини имзоланганлигини бириктириш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат мурожа-атни тузган шахснинг имзоси ва қўшимча равишда фамилияси (исми, отасининг исми) бириктирилиши лозим.
Электрон мурожаат, рақамли электрон имзо ва бошқа мавжуд бўлган ҳужжатлар билан тасдиқланган, идентификатсиялаш имкониятига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши лозим. Электрон мурожа-ат белгиланган қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар: яширин мурожаатлар; ваколатлари тасдиқланмаган тегишли ҳуж-жатлари мавжуд бўлмаган жисмоний ёки юридик шахслар орқали тақдим этилган мурожаатлар; қонунчи-лик билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мурожаатлар.
«Ўзстандарт» агентлиги «ЎзММИ» ДКнинг расмий веб-сайти орқали тақдим этилган фуқароларнинг муро-жаатларини кўриб чиқиш тартиби:
1. «Ўзстандарт» агентлиги «ЎзММИ» ДК расмий веб-сайти фуқароларни «Ўзстандарт» агентлиги «ЎзММИ» ДКга мурожаат этиш имкониятини таъминловчи қўшимча восита хисобланади.
2. Мурожаатга жавоб бериш маълум вақтдан кейин «Ўзстандарт» агентлиги «ЎзММИ» ДКнинг расмий веб-сайтининг “Савол ва жавоблар” сарлавҳасида эълон қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кундан ошмайди. Агар фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқиш учун қўшимча вақт талаб этилса, у ҳолда 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин
3. «Ўзстандарт» агентлиги «ЎзММИ» ДКнинг ваколат доирасига кирмайдиган саволлар кўриб чиқилмайди ва бошқа ташкилот ва корхоналарга юборилмайди. Нотўғри шаклга эга бўлган мурожаатлар кўриб чиқил-майди.
4. Матннинг ўлчами 1000 белгидан ошмаслиги лозим.
5. Тўлиқ бўлмаган ёки жўнатувчи ҳақида маълумотлар аниқ бўлмаган тақдирда электрон шаклдаги муро-жаатлар (сўровлар) кўриб чиқилмайди.
6. Агар Сиз, бизнинг жавобимиздан қониқиш ҳосил қилмасангиз, “Ўзстандарт” агентлигининг қуйидаги манзилига ёзма мурожаат қилишингиз мумкин: 100049, Тошкент шаҳри, Фаробий кўчаси 333 А уй. Элек-трон манзил: uzst@standart.uz ва шу билан бирга «Ўзстандарт» агентлиги «ЎзММИ» ДКга қуйидаги манзи-лига ёзма мурожаат қилишингиз мумкин: 100049, Тошкент шаҳри, Фаробий кўчаси 333 А уй. Электрон манзил: metrolog@nim.uz ёки info@nim.uz