Метрология кундалик ҳаётда

Замонавий тасаввурда атрофдаги олам объектлари, хоссалари ва ҳодисалари – бу билим олиш предметлари, ўлчаш эса – табиат ҳодисалари ва қонунларини билишнинг асосий йўлларидан бири.

Замонавий жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча жиҳатлари: соғлиқни сақлаш, экология муаммолари, энг янги тадқиқотталаб технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш, энергетика, савдо ва ҳ.к. муҳим даражада ўлчашлар аниқлиги, бирлилиги ва ишончлилигига боғлиқ.

Ўлчаш – қийматга, сифат параметрларига, талаб ва таклифларга эга бўлган меҳнат маҳсули, товар. Шу сабабдан метрология хизматлари бозорининг ривожланиши метрология ва ўлчаш техникаси янада ривожланишининг стимулларидан бири бўлиши мумкин.

Инсон фаолияти соҳаларининг кенгайиши билан ўлчашлар янгидан-янги катталикларни қамраб олмоқда, бунда ўлчашлар диапазони ҳам жиддий равишда кенгайиб боряпти; ҳозирги пайтда ўлчашлар аниқлигига, ўлчаш ахборотини олиш тезлигига, катталиклар комплексини ўлчаш сифатига қўйиладиган талаблар кескин ошди ва ошишда давом этмоқда.

Газ ва  нефт маҳсулотлари, фармацевтика препаратлари, кимё ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан халқаро товар алмашиш ўсиб боряпти, бу эса кимё ва биотехнология соҳасидаги метрологик талабларнинг қайта кўриб чиқилиш заруратини юзага келтирмоқда. Бунда озиқ-овқат маҳсулотларини синовдан ўтказиш соҳасидаги ишончли ва солиштириладиган ўлчашлар, нафақат уларнинг катта ҳажми ва жиддий нархи туфайли, балки шу маҳсулотнинг хавфсизлигини назорат қилиш (масалан, генетик модификацияланган маҳсулотларни текшириш) зарурати сабабали янада каттароқ аҳамиятга эга бўлмоқда.

Аниқроқ кузатилувчан ўлчашларга ионловчи нурланишлар соҳасида талаб жуда катта. Атом энергетикасига бўлган юқори эътибор ва ионловчи нурланишларнинг диагностика, терапия ва радиацион ҳимоя соҳасида кенг қўлланиши прецизион дозиметрик ускуналар яратилишини талаб қилади. Мана, юқори аниқликдаги ўлчашларга ортиб бораётган эҳтиёжларни тавсифлайдиган мисолларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати.

Бугун дунёнинг барча мамлакатларининг метрологлари глобал ўлчашлар тизими шаклланиб, кучга кириб бораётганлигининг гувоҳи бўлмоқдалар.

Амалий  метрологларнинн яшаши ва ишлаши осонлашади, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари  метрология ўрнини чуқурроқ ва тўлиқроқ тушунадилар, метрологлар меҳнатини муносиб равишда баҳолаб, улар билан ҳар доим умумий тил топишадилар деб ишонамиз.