“Метрология кеча, бугун ва эртага” мавзусида семинар ўтказилди.

“Ўзбекистон миллий метрология институти“ давлат корхонаси  томонидан метрология йўналиши бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳозирги кундаги мавжуд муаммолар ҳамда ушбу йўналишни тубдан такомиллаштиришга қаратилган “Метрология кеча, бугун ва эртага” мавзусида семинар (презентация) ўтказилди.

Мазкур презентация ни институт директори ўринбосари Л.Саидорипов ўтказди. Семинарда “Ўзстандарт” агентлиги  метрология бошқармаси ходимлари ва институт мутахассислари иштирок этишди.

Семинар очиқ мулоқат тарзида ўтказилиб,  асосан миллий сифат инфратузилмасини яратиш, эталонлар базасини ривожлантириш, ҳалақаро талаблардан келиб чиқиб босқичма–босқич калибровка тизимига ўтиш ва энг мухими Республикамиздаги ўлчашлар натижасини халқаро даражада тан олиниши йўллари бўйича фикр ва мулохазалар алмашилди.