ДИРEКТОР

Даминов Акбаржон Алижонович

Бевосита: +(998 71) 150 26 00

Қабулхона: +(998 71) 150 26 03

E-Mail: metrolog@nim.uz

Қабул кунлари: Сешанба ва пайшанба 800 дан 1100 гача

“ЎзММИ” ДК директорининг асосий вазифалари:

-Директор Уставга асосан фаолиятнинг барча турлари бўйича:

               ЎзММИ ДКнинг барча фаолият турлари бўйича самарали ва барқарор ишини, хўжалик ҳисоби асосида динамик, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини, меҳнат, ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг янги усулларини кенг жорий этади;

Директор давлат корхонасининг якка ижро этувчи органи ҳисобланади ва корхона олдига куйилган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади.  

Корхона номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, давлат корхонаси номидан битишувларни белгиланган тартибда амалга оширади, ходимларни муассис билан келишган ҳолда ишга кабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларинри тузади, ўзгартиради ва тўхтатади. 

Давлат, тармоқ, маъмурий-ҳудудий стандартлар ва уларга киритилган ўзгартиришлар, техникавий шартлар, маҳсулот (хизматлар)ларга корхона стандартлари ва уларга киритилган ўзгартиришлар, раҳбарий ҳужжатлар, шунингдек стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитлаш бўйича меъёр ва қоидаларининг экспертизасини  ўтказади;

Давлат корхонаси ходимларининг штат бўйича сони ва уларнинг иш ҳақи миқдорларини муассис билан келишган ҳолда тасдиқлайди.

 Корхонанинг концепциясини, истиқбол дастурларини, маҳсулот ҳамда ҳизматларни сертификатлаштириш ишларининг ривожлантиришни узоқ муддатли прогнозларининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади;

Ўлчашлар бирлилигини ва ишончлилигини таъминлаш, шунингдек метрология қоида ва меъёрларига риоя қилиш устидан давлат метрология текширувини ташкил килади ва амалга оширади.

Халқаро метрология ташкилотларида иштирок этади.

Корхонани ривожлантиришнинг  асосий йўналишлари, концепциялари, истиқболли дастурлари ҳамда узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Хизмат кўрсатиш соҳасини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш мақсадида корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини бошқаради.

Хизмат кўрсатиш соҳасини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш билан боғлиқ бўлган жорий ва истиқболли режаларининг, молиявий режаларининг ишлаб чиқилиши ва тузилишини мувофиқлаштиради.

Корхонани моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ҳамда корхона томонидан кўрсатилаётган хизматлар устидан раҳбарликни ташкил этади.

Корхонанинг молиявий ҳолатини яхшилаш, унинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларга раҳбарлик қилади.

“Ўзстандарт” агентлигига корхонанинг моддий-техник базасини такомиллаштириш, янги ва замонавий асбоб-ускуналар билан лабораторияларни тўлиқ жиҳозлаш бўйича таклиф киритади.

Молиявий ҳисобот ҳужжатларини ҳамда молиявий операцияларни ҳисобга олиш тизимини яратади.

Корхона фаолиятининг молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлари, корхонанинг молиявий ҳаражатлари устидан назоратни амалга оширади.

Корхона номидан молиявий – хўжалик шартномаларни имзолаш бўйича учрашувлар ўтказади, корхона номидан битим ва келишувлар тузади хамда уларнинг ижроснни таъминлайди.

Корхона номидан ярмаркаларда, кўргазмаларда, савдоларда, биржаларда иштирок этади.

Корхонада меҳнат шартларини яхшилаш ва унумдорликни ошириш, ишчи ўринларни оқилона ташкил этиш ва аттестатлаш бўйича ишларни ташкил этади.

Банк ва «Ўзстандарт» агентлиги олдидаги мажбуриятларни бажариш, молия-хўжалик интизомига риоя қилади;

Юклатилган вазифалар доирасида қўшимча ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган “Ўзстандарт” агентлигининг кўрсатмаларини бажаради;

 Амалдаги меҳнат қонунчилигига амал қилади, меҳнат интизомини мустаҳкамлайди;

Кадрларни танлаш, жойлаштириш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;

Корхона биносини даврий таъмирлаш ишларини амалга оширади;

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва текширувчи идоралар, ижроий ҳукумат идоралари, истеъмолчиларни ҳимоя қилувчи жамоалар билан стандартларга амал қилиш, ўлчашлар бирлигини ҳамда сертификатлаштириш қоидаларини таъминлаш масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Қонун ва бошқа меъёрий далолатномалар талабларига асосан хўжалик шартномалар тузиш, шартнома интизомига риоя қилиш, мажбуриятларни бажаради.

Давлат ва хизмат сирини ташкил этувчи маълумотлар, иқтисодий, муҳандис-техник ва тижоратга оид ахборотларнинг махфийлигини сақлайди.

Директор муассис олдида корхона Уставида белгиланган тартибда корхона фаолияти тўғрисида ҳисоб беради.