Лабораториялараро солиштириш

Ҳозирги вақтда саноати ривожланган мамлакатларда лаёқатлиликни текшириш (proficiencytesting) лабораториялар фаолиятини текширишнинг энг самарали усули деб тан оилнган. Лаёқатлиликни текшириш деганда лабораториялараро солиштириш синовлари (ЛСС) орқали дастлаб аниқланган критерийлар бўйича иштирокчи фаолиятининг баҳоланиши тушунилади. Ўз навбатида ЛСС  – бу бир ва ўша ёки ўхшаш намуналарнинг икки ё ундан кўп лабораторияларда берилган шароитларга мувофиқ ўлчаниши ёки синовдан ўтказилишини ташкил этиш, ўтказиш ва баҳолаш.

Ҳозирги пайтга лаёқатлиликни текшириш соҳасидаги тушунчаларни, уларга қўйиладиган талаблар мажмуини белгилайдиган асосий халқаро стандарт ISO/IEC 17043:2010 ҳисобланади (ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг айнан ўхшаш O‘z DSt ISO/IEC 17043:2015 давлат стандарти ишлаб чиқилган). Хорижда ҳам, ўзимизнинг мамлакатмимизда ҳам лаёқатлиликни текшириш билан провайдерлар – лаёқатлиликни текшириш дастурларининг ишлаб чиқилиши ва бажарилишидаги барча вазифалар учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган ташкилотлар шуғулланади, бунда  стандарт билан уларнинг компетентлигига талаблар қўйилган. Провайдерлар маълум синов (ўлчаш) соҳаси учун лаёқатлиликни текшириш аниқ дастурларини амалга оширади.

Хорижий мамлакатларнинг амалиёти кўрсатганидек, лаёқатлиликни текшириш (лабораториялараро солиштиришда қатнашиш) лаборатория ишининг сифатини тасдиқлаш ва Ўзбекистон Республикаси O‘z DSt ISO/IEC 17025:2007  “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар” давлат стандарти 5.9 банди талаблари бажарилишининг энг талаб катта бўлган усулларидан бири ҳисобланади. Шунингдек бугунги кунга бу, унинг ёрдамида иштирокчилар ўз ўлчаш натижаларининг ташқи мустақил баҳосини олишлари мумкин бўлган ягона усулдир.

Лаёқатлиликни текширишда  иштирок этиш лабораторияларга ўз ўлчаш натижаларининг аниқлигини ва, яширин тарзда, ўхшаш лабораторияларнинг натижаларига нисбатан солиштирилишини баҳолашга имкон беради.

Лабораториялараро солиштириш орқали лабораторияларнинг доимий баҳоланиши лабораторияларнинг сифатли ишлаши бўйича мажбуриятларини намойиш этиб, иштирокчиларга, фаолият аудити, аккредитацияси ва инспекцион текшируви жараёнида жуда муҳим бўлган, синовларни, калибрлаш ёки қиёслашни пухта билимга асосланиб бажариш қобилиятини ҳам тасдиқлашга имкон беради.

Лаёқатлиликни текшириш бутун дунёда, амалиётда доимий асосда юқорида баён этилган усулларни амалга оширадиган кўплаб провайдерлар томонидан фаол амалга оширилмоқда. Дастурлари халқаро характерга эга бўлган, бутун дунё лабораторияларининг эътиборини тортадиган, ЛССда қатнашиш орқали ўз лаёқатлилигини тасдиқлашни истайдиган энг машхур провайдерлар қаторидан бир нечта мисол келтирамиз.

FoodAnalysisPerformanceAssessmentScheme (FAPAS) – Озиқ-овқат таҳлилининг бажарилишини баҳолаш тизими (Буюк Британия). Провайдер дастурлари озиқ-овқат маҳсулотлари кимёвий таҳлилининг жуда кенг кўламини: гўшт, сут, нон-булка, ёғ-мой маҳсулотлари, балиқ, консерва саноати  маҳсулотлари, болалар озуқаси, ҳайвонлар  учун ем-ҳашаклар в бошқ. ўз ичига олади

InstituteforInterlaboratoryStudies (IIS) – Лабораториялараро тадқиқотлар институти (Нидерланди). Институт нефт маҳсулотларини (ёқилғи, мой), нефт-кимё маҳсулотларини, халқ эҳтиёжлари товарларини (пластмасса, текстиль ва ҳ.к.) синовдан ўтказиш соҳасида лаёқатлиликни текширишга ихтисослашган.

Quality Assurance of Information on Marine Environmental Monitoring in Europe (QUASIMEME) – Европада денгиз муҳити мониторингида ахборот сифатининг кафолати (Норвегия). Номидан кўриниб турганидек, Европа мамлакатларини бирлаштирадиган тузилма денгиз акваторияси объектлари: денгиз суви ва дарё этаги сувлари, туб қатламлари, денгиз балиқларини таҳлил қилиш соҳасида лаёқатлиликни текширишга ихтисослашган.

AmericanSocietyforTestingandMaterials (ASTM) – Америка Синов ва материаллар жамияти (АҚШ).  ASTM дастурлари жуда кенг кўламни қамраб олади.

Шуни таъкидлаш зарурки, ҳозирги пайтда “ЎзММИ” ДК, 16 июн 2017 й. UZ.AMT.22.MAI.001-сонли Аккредитатлаш тўғрисидаги гувоҳнома асосида Ўзбекистон Республикасининг O‘z DSt ISO/IEC 17043:2015 “Лаёқатлиликни текшириш ўтказилишига қўйиладиган асосий талаблар” давлат стандарти талабларига асосан ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш соҳасида лаёқатлиликни текширишни амалга оширадиган Ўзбекистон ҳудудидгаи ягона провайдер ҳисобланади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда шуни маълум қиламизки, халқаро ва миллий талабларга мувофиқ ўлчаш ва синов натижаларининг эътироф этилиши, ижобий имиж яратилиши учун лабораторияларга ўз ўлчаш ва синаш натижаларининг аниқлиги ва солиштирилувчанлигини намойиш этиш ва тасдиқлаш талаб этилади. Жорий йил давомида “ЎзММИ” ДК тасдиқланган акрредитация доирасига мувофиқ лабораториялараро солиштириш ўтказиш ишларининг ҳажмини кўпайтиришни режалаштирмоқда. Лабораториялараро солиштиришда қатнашиш бўйича ахборот “ЎзММИ” ДК расмий сайтида (www.nim.uz) жойлаштирилган ёки (+99871 150-26-10) телефон орқали олиниши мумкин.