Лаборатория термостатлари. Улар нима учун керак ва қаерда қўлланади?

Энг аввало лаборатория термостатлари нима эканлигини тушуниш зарур. Лаборатория термостати – бу ҳар хил турдаги тадқиқотларни бажариш учун мўлжалланган прибор. У тажриба ёки илмий эксперимент ўтказиш учун зарур ҳароратни сақлаб туришга имкон беради, буни эса у ўз навбатида иссиқлик ростлагичлар ҳисобига, ёки модда учун бир фазадан бошқасига ўтишига қулай шароитлар таъминлаш ҳисобига бажаради, масалан буни музнинг эришида кузатиш мумкин. Шунингдек иссиқлик йўқотилишни максимал даражада камайтириш учун, термостатнинг ўзини кўп ҳолларда ташқи иссиқлик таъсиридан сақлашга ҳаракат қилинади. Физиканинг умуман иссиқликни ўрганадиган қисмида – термодинамикада, кўпинча шу тизимга келтириладиган иссиқлик тизим ҳароратини умуман ўзгартирмайдиган даражада катта иссиқлик сиғимига эга бўлган тизим термостат деб ҳисобланади.

 Лаборатория термостатларининг турлари

Термостатларнинг, улардан фойдаланиш мақсадларига боғлиқ ҳолда, жуда кўп турлари мавжуд, масалан: лаборатория ҳаво термостати, лаборатория қуруқ ҳаво термостати, лаборатория сув термостати, лаборатория суюқлик термостати, лаборатория совутиш термостати, лаборатория шкаф термостати, лаборатория мойли термостати, портлашдан ҳимояланган лаборатория ҳаво термостати, лаборатория циркуляцион термостати, совутишга оид лаборатория  термостати, шунингдек  лаборатория тиббий термостатлари ва турли мақсадларда фойдаланиладиган яна кўплаб турли термостатлар. Термостатларнинг барча бу турлари ҳар хил мақсадлар учун мўлжалланган, бироқ уларнинг кўпидан илмий мақсадларда, вирусларни ўрганиш учун ва ҳар хил иссиқлик шароитларида улар устидан тажрибалар ўтказиш учун фойдаланилади. Шунингдек улардан бактериологик тадқиқотлар ўтказиш учун фойдаланилади. Керакли  ҳарорат шароитларини сақлаб туриш учун зарур бўлган приборлар ўз функционали ва конструкцияси бажарилишининг мураккаблигига кўра ажратилади.

Масалан: Циркуляцион термостат – бу, асосий вазифаси ҳаво циркуляцияси ёки сувни совутиш йўли билан камера ичидаги ҳароратни сақлаб туриш бўлган термостат. Циркуляцион термостатнинг бошқа турлардан муҳим фарқли жиҳатларидан бири бу унинг ҳарорат частоталарининг жуда катта диапазонлари билан ишлашга қодирлиги. Шунингдек циркуляцион термостатларнинг кўпчилиги қисқа муддатларда ўз ишчи ҳароратини ўзгартиришга қодир. Кўп ҳолларда термостатларнинг бундай туридан: кимёвий реакторлар, иссиқлик алмашгичлар ва ҳ.к. тури бўйича ташқи тизимнинг аълум ҳароратини сақлаб туриш учун фойдаланилади.

Ҳаво термостати – бу камера ичидаги берилган маълум  ҳароратнинг барқарор сақлаб турилишини таъминлаш учун махсус мўлжалланган термостат тури. Кўп ҳолларда термостатларнинг бундай туридан вирусологик ва биокимёвий, бактериологик, санитария-бактериологик ва бошқа турдаги тадқиқотлар ўтказиш учун фойдаланилади.

Қуруқ ҳаво термостати. Талаб энг катта бўлган иссиқлик  термостатларидан бири қуруқ ҳаво термостатлари ҳисобланади. Маълум ҳарорат шароитларини сақлаб туриш учун мўлжалланган аппаратлар функционаллик даражаси ва конструкциясининг ўзига хос хусусиятлари бўйича таснифланади. Қуруқ ҳаво термостатларидан ташқари яна бир нечта турлар мавжуд, масалан: криотермостат, у минусли ҳароратни сақлаб туришга имкон беради, буни эса хладагентлар туфайли бажаради.  Асосан, термостатлар бир нечта турларга бўлинади. Лаборатория қуруқ ҳаво термостати қулайлиги бўйича ҳам, иссиқлик сифатлари бўйича ҳам жуда яхши. Қулайликда микропроцессор бошқаруви унга устунликни таъминлайди. Термостатларнинг ушбу турлари жуда хавфсиз, чунки улар ичига ўрнатилган сақлагичларга эга бўлиб, бу уларга авариявий ҳолатларда ҳам ишдан чиқмай ўз функцияларини таъминлашга имкон беради. Кучли ҳаво тортилиши эса қуруқ ҳаво термостатига ҳавони унинг бутун майдони бўйича бир текис тақсимлашга имкон беради, шунингдек уларнинг барчаси ҳавонинг шу тақсимланишига кўмаклашадиган вентиляторлар билан жиҳозланганлиги ҳам жуда муҳим ҳисобланади.

    Нимани танлаш керак?

Булар мавжуд лаборатория термостатларининг барча асосий турларидир. Термостатни сизнинг мақсадларингиз ва эҳтиёжларингиздан келиб чиқиб, камера ўлчами ва ҳарорат частоталарига боғлиқ ҳолда танлаш керак.