Корхонада сифат менежменти тизими қандай ишлайди?

Сифат менежменти тизими (СМТ) – бу корхона умумий бошқарув тизимининг, маҳсулот ёки хизматлар сифатининг барқарорлигини таъминлаши ва истеъмолчи талабларига жавоб бериш даражасини ошириши керак бўлган,  таркибий қисмидир. СМТ – бу менежментнинг жараён модели асосида тузилган ҳамда ташкилотнинг маҳсулот ёки хизматлар сифатини бошқаришга йўналтирилган тизими.

Корхонада сифат менежменти тизими қандай ишлайди?

Биринчидан, жараёнлар, уларнинг бошланиши ва натижалари, жараёнда тўхтаб қолишга олиб келиши мумкин бўлган хавфлар ва тизимнинг бошқа элементлари таърифланади ва доимий равишда тўғриланади. Бунда, таърифлаш вақтида  жараёнларнинг исталган натижаларига, ва оқибатда истеъмолчининг мамнун бўлишига таъсир этувчи функцияларга урғу берилади. Албатта, жараённинг мумкин бўлган ноъмақул натижаларини ва уларнинг тизимдаги якуний натижага таъсирини ҳам таҳлил қилиш зарур. Иккинчидан, сифат менежменти тизимини яхшилаш ишларига барча ходимлар, ҳар бири ўз даражасида жалб қилинади. Учинчидан, компаниянинг ривожланиш стратегияси билан боғлиқ бўлиши керак бўлган, тушунарли ва шаффоф бошқарув тизими ишлаб чиқилади. Тўртинчидан, менежмент ва маҳсулот сифатини яхшилаш учун барча жараёнлар доимий равишда такомиллаштирилади. Бешинчидан, вазифаларни ҳал қилишга, тўғриловчи ҳаракатларга, янгиликларни жорий қилишга фактларга асосланган ёндашув қўлланади. Олтинчидан, мунтазам ўз ўзига баҳо бериш ва ички аудит амалга оширилади.

Корхонада сифат менежменти тизимининг жорий этилиши нима беради?   

  • корхона ресурслари эҳтиёжларни ва истеъмолчилар кутган натижаларни қондиришга қаратилган;
  • бошқарув тизимида оптимизация содир бўлади;
  • ISO 9001 стандарти бўйича сертификат олгандан сўнг, корхонада йирик халқаро даражадаги компаниялар учун афзалроқ етказиб берувчига айланиб қолиш имкониятлари кўпроқ;
  • СМТ тўғри жорий этилишида бозорда рақобатбардошлилик ошади.

СМТ белгиланган мақсади

СМТ кўрсатилаётган хизматлар сифатини таъминлаш ва бу сифатни истеъмолчилар кутган натижаларга “созлаш” учун мўлжалланган. Бунда СМТ асосий вазифаси – ҳар бир алоҳида хизмат назорати эмас, хизматларнинг ёмон сифатига олиб келадиган хатолар юзага келишига йўл қўймасликка имкон берадиган тизимни яратишдир.