“Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш” мавзусида ўқув амалий семенар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 12 апрель куни “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасида “Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш” мавзусида ўқув амалий семенар ташкил этилди.

Тадбирда корхонанинг барча ходимлари ва Тошкент давлат юридик университети Жиноий ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти, юридик фанлар номзоди Ниёзова Саломатхон ва Тошкент шаҳар прокуратураси алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилари Рахматходжаев Минавархужа ҳамда Камилов Улуғбеклар иштирок этишди.

Маърузачилар коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни амалиётда қўллаш, коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи жиноятлар турлари ва уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазолар ҳақида маълумот бердилар. Йиғилиш сўнгида маърузачилар иштирокчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.