Корея делегацияси ташрифи

2020 йил 3 февралъ куни “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонасига Жанубий Кореянинг Young In SN компанияси томонидан делегация ташриф буюрди.

Young In SN компанияси президенти Сеок Хван Чой бошчилигидаги делегация “УзНИМ” ДК директор ўринбосари Н.Раймжонов ҳамда Радиотехник катталикларни ва ионловчи иурланишларни ўлчаш, путур етказмасдан текшириш бўлими бошлиғи Ш.Х. Исматуллаев ва бўлим мутаҳассислари билан учрашишди.

Учрашув мобайнида синов лабораторияларини ташкил этиш, жихозлаш, зарур наъмунавий ўлчаш воситалари билан таъминлаш, синов лабораториясини ИСО 17025 халқаро стандарти талаблари бўйича халқаро аккредитацияга тайёрлаш ҳамда ходимлар малакасини ошириш борасида музокаралар олиб борилди.

Учрашув сўнгида делегация яна ташриф буюришига ҳамда навбатдаги учрашувда аниқ йўналишларни белгилашга келишилди.