Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан ўтказилган ўрганишда республикадаги синов лабораториялари томонидан қўлланилаётган 947 турдаги ўлчаш ҳамда синов воситаларини (қурилма, стенд, ускуна ва мосламалар) қамраб олиниб, қуйидагича ҳулоса қилинди, жумладан, жорий йилнинг 15 декабр холатига:

315 турдаги ўлчаш ва синов воситаларини калибрлаш ўзлаштирилган;

– 151 турдаги ўлчаш ва синов воситаларини калибрлашни жорий этиш бўйича муддатли режа-жадвал ишлаб чиқилган;

– 323 турдаги қурилмалар калибрлашни талаб этмайди;

– 68 турдаги ўлчаш ва синов воситаларини синов лабораторияларда метрологик кузатилувчанликни тақдимот қилиш ҳамда синовларни ўтказишда ўлчашлар ишончлилигини таъминлаш бўйича қўлланмага (кейинги ўринда – Қўлланма) асосан белгиланган тартибда қиёслаш ёки аттестациядан ўтказиш тавсия этилади;

– 40 турдаги қурилмаларда метрологик кузатилувчанликнинг барқарорлиги ҳар бир ўлчаш олдидан ёки мунтазам қисқа даврийликда қайта созланадиган ўлчаш воситалари орқали синовлар ўтказишга мўлжалланган бўлиб, уларни сертификатлаштирилган стандарт намуна ёки бошқа воситалар орқали ички калибрлаш (in-house) йўли билан синов лабораториялари томонидан амалга оширилиши мумкин (Қўлланмадаги 4-холат);

– 17 турдаги синов воситалари яхлит бир қурилма сифатида ишлатилади ва ундаги ўлчаш воситаларини ечиш (демонтаж) имконияти мавжуд эмаслиги сабабли Қўлланмадаги 5-холатда баён этилган тавсия асосида иш тутиш мақсадга мувофиқ;

– 33 турдаги ўлчаш воситалари бўйича хозирги кунда ишчи эталонлар республикада мавжуд эмаслиги сабабли, хорижий метрология институтлари хизматидан фойдаланиш тавсия этилади.

Юқоридаги хулослар, ускуналарнинг энг оммалашган синов усуллардаги вазифаларини (назначение) ҳисобга олган ҳолда шунингдек, ISO/IEC Guide 99:2007, ILAC-P10:07/2020, ILAC-G8:09/2019 ва бошқа халқаро стандартлар, раҳбарий ҳужжатларга асосланган ҳолда халқаро экспертлар томонидан билдирилган фикрлар асосида қабул қилинган.

Алоҳида қайд этиш жоизки, фойдаланишда бўлган ҳар бир синов ва ўлчаш воситаларини калибрлаш, қиёслаш ёки аттестация қилиш масаласи қўлланилаётган синов усулининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши лозим.

Агарда синов ва ўлчаш воситаларидан олинадиган натижалар синовларнинг аниқлиги ва ишончлилигига таъсир этиши қайд этилганда ёки метрологик кузатилувчанликни намойиш этиш талаб этиладиган мақсадларга кўра қўлланилса, улар албатта белгиланган тартибда калибрланиши лозим бўлади.