Калибрлаш хизмати доирасини кенгайтириш йўлида

Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 апрелдаги “2019-2023 йиллар даври учун Ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 440-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан республикада ўлчаш воситаларини калибрлаш хизматини жорий этиш бўйича режа ишлаб чиқилди.

Режага асосан, босқичма-босқич республикадаги мавжуд озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, металлургия, қурилиш, кимё, экология, тиббиёт ҳамда электротехника маҳсулотларини синаш лабораторияларидаги ўлчаш воситаларини калибрлаш ишларини жорий этиш белгиланган.