Йўлларни “хавфсиз шаҳар” комплексли тизими билан таъминлаш

“Хавфсиз шаҳар” аппарат-дастурий комплексини янада ривожлантириш ва уни босқичма-босқич амалга ошириш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни самарали таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сонли “2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорини бажариш мақсадида ATLAS International AC(Германия) компаниялари гуруҳи билан “Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш замонавий тизимларини жорий этиш” лойиҳасини биргаликда амалга ошириш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти ҳудудида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видеоқайдлаш автоматлаштирилган тизими пилот лойиҳаси жорий этилади, шунингдек ушбу лойиҳа инвестори томонидан “Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда фото-видеоқайдлаш тизимлари техника ва ускуналарини стандарт ва талабларга мувофиқлигини ўлчаш лабораторияси ташкил этилади.

Ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш, шунингдек  лазер технологияси асосида транспорт воситалари тезлигини ўлчаш комплексининг метрологик текшируви бўйича лабораториялар фаолияти билан танишиш, юқорида кўрсатилган ўлчаш воситалари учун ишлаб чиқарувчининг меъёрий-техник ҳужжатлари тўпламини олиш, лабораторияларнинг эталон ўлчаш воситалари билан танишиш, “ATLAS International AG” компаниясининг лазер технологияси асосида транспорт воситалари тезлигини ўлчаш комплексининг метрологик текшируви бўйича лабораториялар кузатилувчанлигини баҳолаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК мутахассислари Германиянинг Кёльн шаҳрига хизмат сафарига юборилди.