Исталган нарсани қандай ўлчаш мумкин.

Замонавий одам атрофида жуда катта ва бепоён ахборот майдони мавжуд. Бироқ биз, “ниманидир билиш” ва “ниманидир ўлчаш” зарурати билан боғлиқ қандайдир ҳақиқий муаммога дуч келганимизда, кўпинча биз ё зоҳирий қийинчиликлар олдида чекинамиз ва ўзимизни бундай ахборот мавжуд эмасдай тутамиз, ёки уни “кўз билан чамалаб” ҳал қиламиз. Бунда биз бу ҳолатда қанча маблағ, вақт ва манбаларни йўқотаётганимизни тасаввур ҳам қила олмаймиз, чунки буни билиш учун, биз ўлчашдан воз кечган нарсамизни ўлчашимиз керак эди!

1. Ўлчаш: ечими мавжуд

1.1. Исталган нарсани ўлчаш мумкин, — ўлчанаётган объект, омил ёки ҳодиса, умуман олганда, мавжудлиги шарти билан. Ушбу ўлчашларни иқтисодий жиҳатдан асосланган усуллар билан амалга ошириш мумкин. Ҳатто бундай ўлчашлар тахминий бўлганда ҳам, улар барибир, шу объект ёки ҳодиса тўғрисида, уни тортишдан олдин, билганимиздан кўпроқ ахборот беради, – бундан чиқди уларнинг маъноси бўлиши мумкин.

1.2. “Номоддий” сўзининг иккита асосий талқини мавжуд, ва уларни аралаштириш керак эмас. Агар сўз жисмга оид бўлмаган, сезиб бўлмайдиган буюм ҳақида борса, у ҳолда улар, албатта, мавжуд. Агар “номоддий” сўзи “ҳеч қандай тарзда ўлчаб бўлмайдиган” маъносида ишлатилса, у ҳолда бу нотўғри талқин бўлади.

1.3. Кўпчилик “номоддий” ўлчаб бўлмайдиган нарса деб ҳисоблаган ҳолда, ўзлари учун фойдасиз қарор қабул қиладилар. Одамлар бу потенциал фойдани (ёки потенциал зарарни) қандай ҳисоблашни тушунмаганлиги туфайли: бундай ҳисоб-китобнинг имкони йўқ деб ҳисобланади, баҳолаш вақтида кўп муҳим омиллар ҳисобга олинмайди. Заиф, бироқ баҳолашда очиқ-ойдин кўриниб турадиган таклифлар устун келади.

1.4. Миқдорий ўлчашларни бажариш бўйича сифатли иш нима эканлигини кўрсатиш учун, ўхшаш масалаларни интуитив равишда ечган ва бунинг учун ғоят содда усулларни топган машҳур инсонларни мисол тариқасида келтириш мумкин.