Фуқаролик авиациясида метрологиянинг аҳамияти

Ҳаводаги ҳаракат хавфсизлиги бевосита, уларга қўйиладиган талаблар метрология қоида ва нормаларининг давлат ва тармоқ стандартлари мажмуи билан регламентланадиган учиш аппаратлари ва ҳаво алоқасини таъминловчи техник воситаларнинг эксплуатацион ҳолати даражаси билан боғлиқ. Ўлчаш воситалари учиш аппаратларидан фойдаланишда жуда катта аҳамиятга эга, чунки улар учиш тавсифлари ҳақида бевосита маълумот беради.

Фуқаролик авиациясида метрология қуйидаги масалаларни ҳал этади:

– яратиш, фойдаланиш ва таъмирлашда ўлчашлар бирлилигини ва талаб этилган аниқлигини таъминлаш;

– ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш, уларнинг ўз вақтида қиёслашга (калибрлашга) тақдим этилишини текшириш йўли билан метрологик текширувни амалга ошириш.

Барча бу тадбирлар ер хизматларида ўлчаш воситалари устидан назоратни, шунингдек ҳавода назорат қилишни таъминлаб, ҳаво транспортининг хавфсизлигини таъминлайди.

Шуни таъкидлаш зарурки, авиаҳалокатларнинг аксарияти инсон фактори сабабли содир бўлади, шунингдек ҳалокатлар техник воситаларнинг ишдан чиқиши туфайли юзага келади. Метрология хизматларининг ишини такомиллаштириш орқали учишлар хавфсизлигини янада оширишга эришиш мумкин.

 05 ИИЧБ мутахассиси Ходжиназарова Г.Э.