Физик-кимёвий, оптик – физикавий ва ҳарорат катталиклари илмий ишлаб чиқариш бўлимининг қовушкоклик ва зичлик катталикларини ўлчаш лабараторияси

2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимиз иқтисодиёти амалда ўз тарвққиётининг янги босқичига қадам қуйди. Натижада саноат тармоқларида ўзгаришлар юз берди. Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги, янада қулай муҳитлар яратилди.

Шунингдек лабораториямизда тадбиркорлик субъектлари ва махсулот ишлаб чикарувчи корхоналардаги физик – кимёвий катталикларни ўлчаш сохасидаги:

 

  • Шишали ареометрлар;
  • Плотномерлар;
  • Найчали вискозиметрлар;
  • Ратацион вискозиметрлар;
  • Шартли ковушкоклик викозиметрлари;
  • Нефт махсулотларининг чакнаш ҳароратини ўлчаш воситалари ва бошка ўлчов воситалари.

Шу ўлчов воситаларини лабораториямизда метрологик аттестатлаш, қиёслаш ва калибрлаш ишлари меъёрий хужжатлар асосида ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмокда. Лабораториямизда текширувдан ўтказиладиган ўлчов воситалари металлургия ва оғир саноат, тиббиёт, енгил саноат, нефт ва газ, кимё саноати, машинасозлик ва авиация соҳаларида ва шу каби кўплаб соҳаларда кенг қўлланилади.

Лабораторияда Австрияда ишлаб чиқарилган 2 дона замонавий намунавий ўлчов воситалари Плотномер DMA-450 ва Автоматик вискозиметр SVM-3000 ёрдамида 2017 йилда 11 065 дона ва 2018 йил октябр ҳолатига 1032 та корхонанинг 8340 дона ўлчаш ва синаш воситалари ўрнатилган тартибда давлат қиёсловидан ҳамда 75 та корхонанинг 342 дона синов воситалари аттестатциядан ўтказилган.

Етакчи хорижий давлатларларнинг метрологик институти лабораториялари даражасига кўтарилиш мақсадида лабораториямиздаги янги наъмунавий ўлчов воситаларини харид қилиш, қайта жиҳозлаш ва янгилаш режаси ишлаб чиқилган.

Шу жумладан, лабораторияни ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 28 апрелдаги
ПҚ-2935-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорининг 5-иловасига биноан жорий йил Голландия давлатида ишлаб чиқарилган вискозметрик баня ҳамда нефт махсулотларининг чақнаш ҳароратини ўлчаш учун мўлжалланган Австрияда ишлаб чиқарилган автоматик анализатор наъмунавий ўлчаш воситалари ҳарид қилинди.

Вискозметрик баня

 

Ҳарорат диапазони: минус 40 дан плюс 100 °С гача
Ҳароратнинг турғинлиги: ± 0.02 °С
Ҳароратнинг аниқлиги: ± 0.01°С
Вискозметрик баня хажми: 70  l
Вискозметрик баня чуқирлиги; 600 mm
Кучланиш манбаси: 220-230V/0Hz
 

 

Нефт маҳсулотларини чақнаш нуқтасини ёпиқ тиглда аниқлаш

 

 

Ҳарорат диапазони: 30 дан плюс 400 °С гача

 

Ҳароратнинг турғинлиги: ± 0.2 °С

 

Ҳароратнинг аниқлиги: ± 0.1°С

 

Йониш тури: газли ва электрли

 

Аралиштириш тезлиги: 60 дан 250 айланиш минутига минуту (созлаш билпн)