“Электрон ҳукумат” тизими – фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш тартибини соддалаштириш воситаси

Амалда мавжуд бўлган давлат хизматларини фуқароларга, юридик шахсларга ва давлат органларининг ўзига кўрсатишнинг янгича усули ҳисобланувчи «Электрон хукумат» тизимини амалга ошириш ҳар қандай замонавий демократик давлатнинг асосий стратегик йўналишларидан бирига айланмоқда. Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш, яъни «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш мазкур жараённи оптималлаштиришнинг асосий воситаларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.