Электрокардиографлар, электрокариоскоплар ва электрокардиоанализаторлар

Электрокардиограф тиббий қурилмаси замонавий тиббиётнинг талаб катта бўлган ва кенг тарқалган аппарат воситасидир.

ЭКГ аппарати – юрак мушаклари ишлашини назорат қилиш ва унинг ишлашидаги бузилишларни аниқлаш учун мўлжалланган махсус прибордир. Электрокардиограф турли юрак касалликларини аниқлаш учун қўлланади. Усиз комплекс текшириш ва бемор ҳолатини умумий тарзда ўрганишни амалга ошириб бўлмайди. ЭКГ фойдаланишда жуда содда, унинг ёрдамида олинган маълумотлар ўрнини эса ҳеч нарса босолмайди.

Афсуски, тиббиёт муассасаларининг аксариятида электрокардиограф қурилмалари қўлланишга яроқлилигининг фақат иккита мезони мавжуд – “ишлайди” ва “ишламайди”. Кўп ҳолларда “ишлайди” мезонига мос бўлган электрокардиограф қурилмаси талаб этиладиганлардан жиддий фарқ қиладиган метрологик тавсифларга эга, ва амалда қўлланишга яроқсиздир, буни қурилмадан фойдаланадиган врач билмаслиги ҳам мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 112-сон “Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ радиотехник катталиклар, ионловчи нурланиш ва путур етказмайдиган текширув бўлимида Ўзбекистон Республикасининг O`z DSt 8.086:2019 Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти “Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Электрокардиографлар, электрокардиоскоплар ва электрокардиоанализаторлар” давлат стандарти ишлаб чиқилди. Стандарт электрокардиографларнинг давлат метрологик текширувини амалга ошириш ягона принципларини, метрологик текширувни ташкил этиш ва ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талабларни белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.