ДИРЕКТОР 

Даминов Акбаржон  Алижонович

1970 йилда Сирдарё вилоятида, Сирдарё шаҳрида туғилган.

Миллати ўзбек.

Маълумоти олий.

1992 йилда Тошкент Давлат Техник Университетини “муҳандис-механик” мутахассислиги бўйича тугатган.

1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясини тугатиб, магистр даражасини олган.

2004 йилда Гулистон давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тугатган.

Ўз меҳнат фаолиятини 1992 йилда Сирдарё вилояти Давлат мулки бошқармасида 1-тоифали мутахассис лавозимида бошлаган.

1992-2000 йиллар давомида Сирдарё вилояти Давлат мулки ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармасида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари ва бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

1997-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси тингловчиси.

2000 – 2009 йиллар давомида Сирдарё вилояти Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ҳудудий марказининг директори, Гулистон ш. ҳокимининг мукаммал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ўзстандарт” агентлиги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори бўлиб ишлаган.

2009-2016 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимиятида мукаммал қурилиш, коммуникация, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибият бошлиғи, Сирдарё вилояти ҳокимиятининг инжиниринг компанияси директори, “Ўзстандарт” агентлиги “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” Давлат корхонаси директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

2016 йилнинг декабр ойидан “Ўзстандарт” агентлиги “Ахборот-маълумот маркази” Давлат корхонаси директори лавозимида ишлаган.

2017 йил 22 ноябрдан ҳозирги кунгача “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонаси директори лавозимида ишлаб келмоқда.

А.Даминов уйланган, уч нафар фарзанди бор.