АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ХИЗМАТ БИЗ УЧУН ШАРАФ!!!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги қарори билан биринчи босқичда Тошкент шаҳрида, кейинчалик босқичма-босқич Нукус шаҳри, вилоят ва туман марказларида жойлашган барча йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойларини тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланиши мажбурий этиб белгиланди.

Инсон танасидаги хароратни тезкор текшириш инфрақизил тиббиёт термометрлари орқали амалга оширилади. Бу термометрлар орқали қисқа вақт давомида бир нечта инсонларни кетма-кетликда тана ҳароратларини ўлчаш мумкин. Маьлумки, мазкур инфрақизил тиббиёт термометрлари четдан кириб келганда божхона назоратидан ўтказишда, тегишли синовлардан ўтган, мувофиқлик сертификатига эга бўлгандан сўнг республика ҳудудига киритилади. Бу текширув эса ўз навбатида махсус наьмунавий ўлчаш воситалари ёрдамида ва малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси томонидан, Қарор ижросини таъминлаш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини сақлаб қолиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2020 йил 6 апрелда «HITECH LIFT» МЧЖ номига «YMITF01» турдаги 1000 дона инфрақизил тиббиёт термометрларига Uz.SМТ.01.354.2589542-сонли (бл. №2415528) мувофиқлик сертификати ҳеч қандай тўловларсиз, бепул расмийлаштириб берилганлигини маълум қиламиз.