8 феврал Дмитрий Иванович Менделеев нинг таваллуд куни.

Дмитрий Иванович Менделеев жаҳон метрологиясига – ўлчашлар ва уларнинг бирлилигини таъминлаш усуллари фанининг ривожланишига фундаментал ҳисса қўшган олимлардан биридир.
Менделеевнинг метрологияга қизиқиши табиий эди: олимнинг тадқиқотлари натижалари илмий тажрибаларнинг аниқлигига боғлиқ бўлган. Дмитрий Иванович нафақат ўлчаш усулларини ўйлаб топди, балки бир неча ўлчаш асбобларни ўзи ҳам кашф қилган.
Жумладан, пикнометр (суюқликнинг зичлигини аниқлаш учун қурилма); дифференциал барометр (баландликни ўлчаш учун); икки даражали тарозилар (қаттиқ ва газсимон моддаларни оғирлигини ўлчаш учун); ушлаб туриш мосламаси (аниқ ўлчаш мосламасининг сезгир ҳаракатланувчи қисмини маҳкамлаш учун қурилма); бир қўлли тарози, ҳаракатнинг асосини алмаштириш усули (Менделеэв усули); дифференциал маятник (модданинг қаттиқлигини аниқлаш учун); маятник – метронома (тебраниш жараёнини ўрганиш учун) ва бошқа қурилмалар.