Халқаро эътироф сари яна бир қадам

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ги Фармони билан тасдиқланган Давлат дастури ижроси юзасидан Ўзбекистон миллий метрология институти (ЎзММИ) Масса, босим ва ҳарорат катталиклари бўйича калибрлаш лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказиш юзасидан Туркиянинг аккредитатлаш агентлиги (TÜRKAK) га мурожаат қилиниб, сифат тизими бўйича ҳужжатлар тўплами тақдим этилган эди.

Видео-конференция тарзида жорий йилнинг июн ойида аккредитация доирасини кенгайтириш масаласида музокара ҳамда сентябр ойида аккредитацияга тақдим этилган ҳужжатлар юзасидан бирламчи баҳолаш ишлари ўтказилди.

Ноябр ойида TÜRKAK аудиторлари томонидан бирламчи баҳолаш ишлари якунига етказилиб, ижобий хулоса берилган ҳамда лабораторияларни жойида баҳолаш бўйича аудит 28-30 декабр кунлари ўтказилиши белгилан эди.

Куни кеча Туркия аккредитация агентлигининг вакиллари иштирокида ЎзММИ калибрлаш лабораториясини аккредитациядан ўтказишнинг биринчи куни бошланди.

Калибрлаш ва ўлчаш хизматлари маркази (масса ва босим йўналиши) Физик кимёвий, оптик физикавий ва ҳарорат катталикларини ўлчаш бўлими (ҳарорат йўналиши) ЎзММИ томонидан ISO/IEC 17025 халқаро стандарти талаблари ва бажарилган ишлар сифатига узлуксиз риоя қилишни таъминлашга қодир бўлган техник имконият ва амалга оширилган бошқарув тизими намойиш этилмоқда.

Аккредитация жараёни яна икки кун давом этади.

Матбуот хизмати