Ургутда янги замонавий синов лабораториялари ташкил этилади

«Ўзстандарт» агентлиги ва тизим корхоналари масъуллари Самарқанд вилояти Ургут туманидаги «Ургут эркин иқтисодий ҳудуди» да жойлашган тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашдилар.
Учрашувда миллий маҳсулотларимизнинг сифатини ошириш, рақобатбардошлигини таъминлаш ва сифат миллий инфратузилмасини шаеллантиришда соҳа мутахассислари уларга яқин кўмакдош эканлигини билдирдиришди.

Энг муҳими, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ургут тумани ҳокимлиги ўртасида замонавий лабораторияни ташкил этиш масаласида туман ҳокими Ботир Жабборор билан учрашув бўлиб ўтди. Келишувга кўра Ургут туманида янги замонавий синов лабораториялари ташкил этилиши белгиланди.

Матбуот хизмати