Ҳисоблагичлар уч кун ичида қиёсланади

 Хабарингиз борки, Ўзбекистон миллий метрология институти (ЎзММИ) да электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) қиёслаш уч иш кунидан ортмаган муддатда амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарорида белгилаб қўйилган.Ушбу қарор орқали 2019 йил 1-ноябрдан бошлаб қиёслаш учун ечиш ва ўрнатиш учун аризаларни қабул қилиш фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиб, ҳисоблагичларни ечиш, лабораторияга қиёслаш учун тақдим этиш ва ўрнатиш таъминотчи корхоналар ваколатига киритилган.ЎзММИ ва филиалларида ишларни ўз вақтида бажариш ҳамда таъминотчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 44 та “Damas” автомобиллари ажратилиб, ҳисоблагичларни узоқ туманлардан маршрут асосида лабораторияларга келтириш учун жалб этилган.Шу билан бирга мазкур қарор ижроси юзасидан ЎзММИда йил бошидан Маиший ҳисоблагичларни қиёслаш лабораторияси ташкил этилган. Лабораторияда электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини автоматик тарзда қиёслаш учун мўлжалланган бўлиб, Корея ва Хитой Республикаларида ишлаб чиқарилган махсус ускуналар билан таъминланган. Лабораторияда маиший ҳисоблагичларни бир вақтнинг ўзида 16 та бир ва уч фазали электр энергияси ҳисоблагичларини 0.05 аниқлик синфи билан ток кучи 3 × 0.1 ÷ 120 А, кучланиш 3 × 57.7 ÷ 380 V қиёслаш имконияти мавжуд. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 11 та G4 дан G10 гача диаметрлик мембранали ва электрон газ ҳисоблагичларни 0.02 аниқлик синфида 0.04 m3/h дан 23 m3/h гача қиёслаш ишлари олиб борилмоқда. 15 дан 32 гача диаметрлик ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларни 0.5 аниқлик синфи билан 0.03 m3/h дан 30 m3/h гача қиёслаш ишлари жараёнида бир вақтнинг ўзида 10 донагача қамровни олиш мумкин.Ҳозирда мурожаатлар билан ишлаш учун ЎзММИ томонидан metrologiya.nim.uz махсус дастурий таъминоти яратилган. Айни дамда дастурий таъминот Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинган бўлиб, ушбу тизимидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Фойдаланувчи ва истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу дастурий таъминот ёрдамида қиёслаш учун ариза берган истеъмолчи ўзиниг махсус ID рақами ёки ҳисоблагичнинг завод рақамини киритиш орқали метрологик хизмат кўрсатиш ишлари қандай жараёнда эканлигидан хабардор бўлиш ёки хулосани юклаб олиш имконияти яратилган. Эслатиб ўтамиз, юқоридаги маълумотларни киритганингизда дастурдан тўлиқ маълумот ололмасангиз унда сизнинг аризангиз бизгача ҳали етиб келмаган бўлади. Бу ҳолатда Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаатингиз ҳолатини билиб олиш мумкин.

Ҳозирда Республика бўйича маиший ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш юзасидан ушбу тизим орқали 240 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 217 миндан ортиқ аризалар ижроси таъминланиб, метрологик хулосаларни расмийлаштирилган. Таҳлилларга кўра бир кунда ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш учун ўртача мингга яқин ариза берилишини инобатга олиб, 17 та метрологик идоралар томонидан қиёслаш ишларини белгиланган муддатлардан ва кечиктирмасдан амалга оширилаётганлигини кўриш мумкин.  Янги дастурий таъминот ёрдамида ҳисоблагичлар учун расмийлаштирилган гувоҳнома (сертификат) ва хабарномалар электрон шаклда махсус ҳимояланган QR-код билан базада сақланган ҳолда (доимий равишда онлайн кўриш имконияти билан) расмийлаштирилмоқда. Бу эса ўз навбатида аҳоли учун муҳим  қулайлик бўлиб, расмийлаштирилган гувоҳнома (сертификат) ёки хабарномани сохталаштиришни олдини олиш, исталган вақтда интернет ёрдамида базадан осонгина юклаб олиш имкониятлари яратилди. Шаффофлик таъминланди. Ҳужжатни онлайн кўриш учун истеъмолчи ўз телефони ёрдамида ундаги  QR-кодни сканерласа кифоя.

Айни дамда ЎзММИда аҳолига хизмат кўрсатишда шаффофлик таъминланганлигини яна бир кўриниши бўлиб, маиший ҳисоблагичларни қиёслаш бўйича давлат хизматлари агентлигидан келиб тушаётган мурожаатларни тўғридан тўғри кузатиб бориш имконини берувчи янги функция ишга туширилди. Бу функция орқали Республика бўйича қиёслашдан ўтган ҳисоблагичлар, улардан яроқли ва яроқсиз деб топилганларни сонини очиқ шаклда кўриш мумкин. Буни кўриш учун институтнинг расмий веб сайтига www.nim.uz кириб “Маиший ҳисоблагичлар бўйича онлайн маълумот” қисмига ўтиш лозим. Соҳага доир саволларингизга сайтдаги онлайн консультантимиздан қисқа вақт ичида жавоб олишингиз мумкин.

Матбуот хизмати