Синов лабораторияларда метрологик кузатилувчанликни тақдимот қилиш ҳамда синовларни ўтказишда ўлчашлар ишончлилигини таъминлаш бўйича қўлланма

O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг малакалилигига қўйиладиган талаблар” стандартининг асосий талабларидан бири 6.5-банди ва А-иловасида келтирилган “Метрологик кузатувчанлик” бўлиб, уни таъминлаш бўйича қуйидаги тавсиялар берилади.

Мазкур стандартнинг 6.4.5-бандига мувофиқ ўлчаш учун фойдаланиладиган ускуналар (ўлчаш воситалари ва синов воситалари) ишончли натижа олиш учун талаб этиладиган аниқлик ёки ноаниқликни таъминлаб бериши керак.

Лабораторияларда амалга ошириладиган синовлар ва уларни ўтказишга тайёрлаш жараёнларида шартли равишда қуйидаги 8 та ҳолатларни кўриш мумкин:

БИРИНЧИ ҲОЛАТ:

Синов натижалари бир нечта катталикларни ўлчаш орқали олинганда;

Мисол учун: ГОСТ 27494-2016 “Мука и отруби. Методы определения зольности” давлатлараро стандартининг 7.2-бандига мувофиқ дон ва кепакнинг кулдорлиги (зольность) ни аниқлаш.

ТАВСИЯЛАР:
Катталикнинг аниқланиши: Билвосита, икки ва ундан ортиқ кириш катталиклари қатнашган математик модел (формула) ёрдамида
Модель (формула)даги катталикларнинг аниқланиши: Математик моделда иштирок этувчи параметрларни ўлчаш учун фойдаланиладиган ўлчаш (синов) воситалари (юқоридаги ҳолатда тарози)
Ўлчаш воситасида метрологик кузатувчанликнинг таъминланганлик шарти: Калибрлаш сертификати

Асос: O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 6.4.6-банди

Қиёслаш сертификати етарли бўладими: ЙЎҚ.

Асос: O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 нинг 6.5.2-банди

ISO/IEC Guide 99:2007 нинг п.2.41, 2- ва 4-изоҳлар

Синов баённомаси учун ўлчаш ноаниқлиги баҳоси керакми: ҲА.

O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 нинг 7.6.3-бандига кўра

РМГ 91-2009 нинг 5.2-банди

Синов жараёнидаги йиғинди стандарт ноаниқлик uc ни баҳолаш усули Ci– сезгирлик коэффициенти. ISO / IEC
98-3:2007 га кўра чиқиш катталигини тегишли кириш катталиги бўйича дифференцияллаш орқали аниқланадиuc– кириш катталикларининг A ёки B тури бўйича стандарт ноаниқлиги. B тури бўйича стандарт ноаниқлик ўлчаш воситасининг калибрлаш сертификатида кўрсатилган бўлади
Синов жараёнидаги кенгайтирилган ноаниқлик U ни бахолаш U = k∙u

бу ерда

K– қамров коэффициенти

ИККИНЧИ ҲОЛАТ:

Синов натижалари бевосита ўлчаш воситасининг кўрсатгичидан олинганда;

  ТАВСИЯЛАР:
Катталикнинг аниқланиши: Бевосита ўлчаш воситасининг кўрсатиши орқали
Ўлчаш воситасида метрологик кузатувчанлик таъминланганлиги шарти: Калибрлаш сертификати

Асос: O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 6.4.6-банди

Моделдаги (формула) катталикларнинг аниқланиши: ФОРМУЛАСИЗ
Қиёслаш сертификати етарли бўладими: ЙЎҚ.

Асос: O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 нинг 6.5.2-банди

ISO/IEC Guide 99:2007 нинг п.2.41, 2- ва 4-изоҳлар

Синов баённомаси учун ўлчаш ноаниқлигини баҳолаш керакми: ҲА.

O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 нинг 7.6.3-бандига кўра

РМГ 91-2009 нинг 5.2-банди

Синов жараёнидаги йиғинди стандарт ноаниқлик uc ни баҳолаш усули  uA– кириш катталикларининг A тур бўйича стандарт ноаниқлиги. Агарда усулда ўлчашлар сони 3 дан ошиқ бўлса ҳисобланади, акс ҳолда 0 га тенг бўлади.

uB– B тури бўйича стандарт ноаниқликлардан бири ўлчаш (синов) воситасининг калибрлаш сертификатида кўрсатилган бўлади.

Синов жараёнидаги кенгайтирилган ноаниқлик U ни баҳолаш усули: U = k∙u

бу ерда

k– қамров коэффициенти

УЧИНЧИ ҲОЛАТ:

Бевосита синовлар ўтказиладиган синов воситаси (қурилмаси) да амалга ошириладиган синовлар;

Агар синов воситаси таркибида бир нечта ўлчаш воситалари бўлса, у ҳолда синов воситаси таркибидаги барча ўлчаш воситалари калибрлашдан ўтказилиши ҳамда якунида синов воситасини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши лозим (бунда синов воситасининг кўрсатишлари синов натижасини олиш учун фойдаланиладиган математик моделда қатнашмаса ёки синов натижаси математик моделсиз олинса).

Асос:

–  O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 нинг 6.5.2-банди;

– ISO/IEC Guide 99:2007 нинг п.2.41, 2- ва 4-изоҳлар;

– “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддаси.

Мисол учун:

Герметикликни синаш герметиклик стенди ёрдамида амалга оширилади. Синов воситаси таркибида 3 та манометрлар бўлиб, уларни калибрлашдан ўтказиш ҳамда синов воситаси белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши лозим.
Пластмасса буюмларни куч остида чўзилиш ҳарорати ва юмшашини аниқлаш қуримаси (Устройство для определения температуры размягчения по Вика (VICAT) и температуры изгиба под нагрузкой (HDT) пластмасс).

Қурилма таркибига қуйидаги ўлчаш воситалари киради:

– намунага таъсир этувчи кучни ҳосил қилиш учун массаси 10 дан 1000 g гача бўлган махсус юклар тўплами;

– термометр;

– соат туридаги индикатор.

Мазкур қурилманинг таркибидаги махсус юклар, термометр ва соат туридаги индикатор калибрлашдан ўтказиш ҳамда синов воситаси белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши лозим.

ПЭВ-98 МК русумли электроҳаво радиал прессиометр (Прессиометр электровоздушный радиальный ПЭВ-89МК)

Қурилма таркибига қуйидаги ўлчаш воситалари киради:

– йиғилган ҳолатдаги зонд;

– редукцион клапанли манометрик каллак (головка);

– манометрли ресивер;

– автомобил насоси;

– рақамли ўлчаш прибори;

– сақловчи (страховочный) сим арқон.

Мазкур қурилманинг таркибидаги манометр, рақамли ўлчаш прибори калибрланиши ҳамда синов воситасини аттестациядан ўтказиши лозим.

ТЎРТИНЧИ ҲОЛАТ:

Метрологик кузатилувчанликнинг турғунлиги ҳар бир ўлчаш олдидан ёки мунтазам қисқа даврийликда қайта созланадиган ўлчаш воситалари орқали синовлар ўтказилганда

Агар синовларни ўтказишда ўлчашларни бажаришдан олдин ёки мунтаззам қисқа даврийликда ўлчаш воситаси стандарт намуна ёки бошқа ўлчаш воситалари орқали калибрлаш (ички калибрлаш – in-house) ишлари бажариладиган ўлчаш воситаларини калибрлаш синов лабораториялари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Бунда, синов лабораторияси ички калибрлашни ўтказишга малакали эканлиги тасдиқланиши лозим.

Асос:

– O’z DSt ISO/IEC 17025:2019 нинг 6.5.2-банди;

– ILAC-P10:07/2020.

Мисол учун:

Газ хроматографлари

Хроматографларда ўлчашларни бажаришдан олдин стандарт газ аралашмаси орқали градуировка қилинади ва шу стандарт газ аралашма келгуси ўлчашлар учун таянч катталик қийматлари (опорные значения величин) ҳисобланади.

Ўлчашлар натижалари ГОСТ 31371.7-2008 “Газ природный. Определение состава методом газовой хроматографии с оценкой неопределенности. Часть 7. Методика выполнения измерений молярной доли компонентов” стандарти асосида натижалар таҳлил қилиниб, ўлчаш ноаниқлиги аниқланади.

Бу ҳолатда стандарт газ аралашмасини тайёрлаш ISO 17034 стандарт талабларига жавоб берувчи ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган сертификатга (Certified Reference Materials – CRMs) эга бўлиши лозим.

Хромато-масс-спектрометр

Ўлчашларни бажаришдан олдин стандарт қоришма (раствор) орқали градуировка қилинади ва шу стандарт қоришма келгуси ўлчашлар учун таянч катталик қийматлари (опорные значения величин) ҳисобланади.

Бу ҳолатда стандарт қоришмасини тайёрлаш ISO 17034 стандарт талабларига жавоб берувчи ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган сертификатга (Certified Reference Materials – CRMs) эга бўлиши лозим.

Ёқилғининг иссиқлик энергиясини аниқлашда ўлчашлардан олдин Колориметрни ГОСТ 33299-2015 “Топлива углеводородные жидкие. Определение теплоты сгорания в калориметрической бомбе (точный метод) (Переиздание)” стандартига мувофиқ, аввал мазкур ўлчаш воситаси бензол кислотасининг стандарт намунаси орқали калибрланади ва сўнг ўлчашлар амалга оширилади.

Бу ҳолатда стандарт қоришмасини тайёрлаш ISO 17034 стандарт талабларига жавоб берувчи ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган сертификатга (Certified Reference Materials – CRMs) эга бўлиши лозим.

БЕШИНЧИ ҲОЛАТ:

Синовлар ўтказиладиган синов воситалари яхлит бир қурилма сифатида ишлатилса ва ундаги ўлчаш воситаларининг ечиш (демонтаж) имконияти мавжуд эмас.

Бу ҳолатда синов воситаси ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтказилади. Аттестация жараёнида синаш учун танлланган намуна (артефакт) орқали бир нечта (серияли) ўлчашлар ўтказилиб, ўлчашларнинг яқинлиги (сходимость) ва қайта тикланувчанлиги (воспроизводимость) аниқланган ҳолда синов воситаси аттестациядан ўтказилади.

Шу билан бирга, синов ускунасидан фойдаланган ҳолда референт ўлчаш усули асосида лабораториялараро солиштириш ўтказилади ва солиштириш натижалари O’z DSt ISO 13528:2015 стандартига асосан таҳлил қилиниб, тегишли ҳисоботлар расмийлаштирилади. Мазкур ҳисоботлар аккредитация органи томонидан ўтказиладиган аудит вақтида баҳоланади.

Асос:  ILAC-P10:07/2020 2-бандининг “7b” кичик банди.

Мисол учун:

Динамик шароитларда пойабзалларнинг сувсингдирувчанлигини аниқлаш стенди (Стенд для определения водонепроницаемости обуви в динамических условиях МТ 299).

 

ОЛТИНЧИ ҲОЛАТ:

Ўлчашларсиз амалга ошириладиган синовлар.

Мисол учун: ГОСТ 31818.11-2012 “Аппаратура для измерения электрической энергии переменного тока. Общие требования. Испытания и условия испытаний. Часть 11. Счетчики электрической энергии” нинг 5.2.2.1-бандига мувофиқ электр энергиясини ҳисоблагичини пружинали болға билан синаш.

Бунда хулоса: ҳа/йўқ, ўтди/ўтмади, дош берди/дош бера олмади ва шу каби бўлади.

Асос: ILAC-G8:09/2019 қўлланмасининг 5.2 банди.

ТАВСИЯЛАР:
Катталикнинг аниқланиши: Ўлчашларсиз
Моделдаги (формула) катталикларнинг аниқланиши: ФОРМУЛАСИЗ
Ўлчаш воситасида кузатувчанлик мавжудлигининг шарти: Ўлчаш воситаси (ёки синов воситаси)ни синовга яроқлилигини тасдиқловчи қиёслаш (ёки аттестация) сертификати

Шу билан бирга, қиёслаш лабораториялари томонидан ўлчаш воситасининг яроқлилиги бўйича қарор қабул қилиш ILAC-G8:09/2019 талабларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган бўлиши керак.

Синов баённомаси учун ўлчаш ноаниқлиги баҳолаш керакми: Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги йиғинди стандарт ноаниқлик ucни ҳисоблаш усули Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги кенгайтирилган ноаниқлик U ни баҳолаш усули Баҳоланмайди

ЕТТИНЧИ ҲОЛАТ:

Намуналарни танлаш ва синовга тайёрлаш жараёнлари

Масалан: ГОСТ ISO 24557 – 2015Зернобобовые культуры. Определение содержания влаги. Метод воздушно-тепловой сушки” стандартининг 5-бандида кўрсатилган ГОСТ ISO 24333-2017 “Зерно и продукты его переработки. Отбор проб” стандарти бўйича намунани танлаш ва тайёрлаш. Бунда буғдой намунаси, қуритиш шкафи кабилар қатнашади.

Асос: ILAC-G8:09/2019 қўлланмасининг 5.2 банди. 

ТАВСИЯЛАР:
Катталикнинг аниқланиши: Намунанинг тайёрлиги тегишли меъёрий ҳужжат билан аниқланади
Моделдаги (формула) катталикларнинг аниқланиши: ФОРМУЛАСИЗ. (Формулали бўлса 1- ёки 2-турли жараёнларга мувофиқ)
Ўлчаш воситасида кузатувчанлик мавжудлигининг шарти: Калибрлаш ёки аттестация сертификатининг мавжудлиги
Аттестация сертификати етарли бўладими: ҲА.

Шарти:

1. Аттестация сертификати ҳақиқий қийматлар кўрсатилган баённомасига эга бўлиши;

2. Аттестация сертификатидаги аниқлик синов усулида келтирилган аниқликдан камида 3 баробар аниқ бўлиши*

Синов баённомаси учун ўлчаш ноаниқлиги баҳолаш керакми: Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги йиғинди стандарт ноаниқлик uc ни ҳисоблаш усули Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги кенгайтирилган ноаниқлик  U ни баҳолаш усули Баҳоланмайди

Мисол учун: Синов усулида намунани қуритишда рухсат этилган хатолик ± 10 оС дан ошмасилги талаб этилса, у ҳолда аттестациядан ўтказилган рухсат этилган хатолиги камида ± 3 оС ўлчаш воситасида ўлчашларни амалга ошириш мумкин.

(250±10) оС ёки ўлчаш натижаси 240 оС дан 260 оС гача оралиқда ётади.

6 G усулидан фойдаланганда (250±3) оС ёки ўлчаш натижаси 247 оС дан 253 оС гача оралиқда ётади.

Ушбу ҳолатда ўлчашларни ишончлилиги таъминлаш имконияти мавжуд ва ўлчаш воситаси ўзининг рухсат этилган хатолиги чегарасида ишлашининг ўзи етарли бўлади. Ушбу ҳолатда ўлчашлар ноаниқлигини баҳолашга эҳтиёж йўқ.

Саккизинчи ҳолат:

Синов жараёнларини ўтказиш шароитларини кузатиш ва мониторинг қилиш воситалари

Агарда синов аниқлиги ва ишончлилигига атроф-муҳитнинг сезирларли таъсир этмаслигига ишонч ҳосил қилинганда, мазкур жараёнларда атроф-муҳит шароитларини мониторинг қилишда фойдаланиладиган ўлчаш воситалари бегиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш мумкин.

Шу билан бирга, қиёслаш лабораториялари томонидан ўлчаш воситасининг яроқлилиги бўйича қарор қабул қилиш ILAC-G8:09/2019 талабларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган бўлиши керак.

 Асос: ILAC-G8:09/2019 қўлланмасининг 5.2 банди.

ТАВСИЯЛАР:
Катталикнинг аниқланиши: Ўлчаш воситасининг  кўрсатиши орқали
Моделдаги (формула) катталикларнинг аниқланиши: ФОРМУЛАСИЗ
Ўлчаш воситасида кузатувчанлик мавжудлигининг шарти: Калибрлаш ёки қиёслаш сертификатининг мавжудлиги
Қиёслаш сертификати етарли бўладими: ҲА.

Шарти:

1. Қиёслаш сертификати ҳақиқий қийматлар кўрсатилган баённомасига эга бўлиши;

2. Ўлчаш воситасининг қиёслаш сертификатидаги аниқлиги синов усулида белгиланган аниқликдан камида 3 баробар аниқ бўлиши*

Синов баённомаси учун ўлчаш ноаниқлиги баҳолаш керакми: Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги йиғинди стандарт ноаниқлик uc ни ҳисоблаш усули Баҳоланмайди
Синов жараёнидаги кенгайтирилган ноаниқлик  U ни баҳолаш усули Баҳоланмайди

Изоҳ: *ILAC-G8:09/2019 қўлланмасининг 5.2-банди ўлчаш натижаларининг нотўғрилиги оқибатида келиб чиқадиган рискни минималларштириш мақсадида 6 G усулидан фойдаланиш тавсия этилади. Бундаги асосий шарт ўлчаш воситасининг қиёслаш сертификатидаги аниқлиги синов усулида келтирилган ўлчаш воситаси аниқлигига бўлган талабдан камида 3 баробар аниқ бўлиши талаб этилади.

Мисол учун: Синов усули бўйича синовни ўтказишдаги атроф-муҳит ҳарорати 20 °С деб белгиланган, ҳароратнинг ўзгариши ±2 °С оралиғида бўлиши белгиланган бўлсин. Атроф-муҳит ҳароратининг ушбу чегарадаги ўзгариши синов натижасига сезиларли таъсир этмаслиги исботланган.

Лабораторияда эса атроф-муҳит ҳароратини кузатиб бориш учун оммалашган ВИТ туридаги гигрометрик психрометрдан фойдаланилаётган бўлсин. ВИТ гигрометрик психрометрининг йўл қўйиши мумкин бўлган хатолиги ± 0,2 °С (манбаа: http://nd-gsi.ru/grsi/420xx/42453-09.pdf) эканлигидан  келиб чиқиб, ушбу вазиятда уни калибровка қилишга зарурият йўқ ва қиёслаш сертификати етарли ҳисобланади. Чунки ILAC-G8:09/2019 қўлланмасининг 5.2-бандида кўрсатилган барча шартлар бажарилмоқда.

Кейинги босқич ушбу усуллар асосида ўлчашни амалга оширишда қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг рўйхатини шакллантиришдан иборат бўлади.

Ўлчашлар ноаниқлигини ҳисобга олган ҳолда, берилган талабларга мувофиқликни аниқлаш – мумкин бўлган стратегиялар

(Евролаб тавсиялари)

 Кириш

Мувофиқликни баҳолаш, истеъмолчилар томонидан ишончни, ҳаёт хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида маҳсулотлар, материаллар, хизматлар ва тизимларнинг стандартларда, меъёрий ҳужжатларда, ҳуқуқий ҳужжатларда ва шартнома келишувларида белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун зарур бўлган синовларда, инспекция ва калибрлашларда бажариладиган умумий фаолият ҳисобланади. Бугунги кунда бу жаҳон иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатмоқда, чунки объектларнинг қабул қилиниши ва рад этилишини тахмин қилади, бу эса хавфлар таҳлили, бизнес қарорлар ҳамда репутация ва молиявий операциялар харажатларига тўғридан-тўғри таъсир қилади.

1-расм – Синов натижалари ва юқори чегаравий қийматга нисбатан уларнинг ўлчаш ноаниқликлари

Миқдорий натижалар асосида мувофиқликни баҳолашда тўртта муайян ҳолатлар мисолида (1-расмдаги A дан D гача вариантлар) ўрганиб чиқилиши мумкин бўлган ҳар хил сценарийларни кўриб чиқиш мумкин. Бунда А ва D вариантлар ўлчашлар ноаниқлиги уларга таъсир қилмайдиган бир маъноли қарор қабул қилинишига олиб келади.

Бироқ ўлчашлар ноаниқлигининг интервали чегаравий қийматни тўсадиган В ва С вариантларда пухтароқ таҳлил талаб этилади. Бундай таҳлил ўлчашлар ноаниқлиги интервалининг бир қисми жоизлик чегараларидан чиқадиган натижаларни қабул қилиш учун объектив мезонлар (қабул қилиш қоидаси)ни белгилаши керак.

Мувофиқликни баҳолашга умумий ёндашув 

Қўлланиши мумкин бўлган қарор қабул қилиш қоидасини аниқлашда мувофиқликни баҳолашда нимани исботлаш лозимлиги: спецификация (техникавий шартлар)га ёки чегаравий қийматга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги ҳақидаги савол ҳал қилувчи ҳисобланади. Жавобга кўра етказиб берувчи хавфи (α) ёки истеъмолчи хавфини (β) ўрнатиш мумкин.

Мувофиқликни баҳолашни бажариш бўйича тартиб-тамойилни қуйидаги қадамларга асосланиб, ўрнатиш мумкин:

  1. Ўлчанаётган (Y) катталикнинг ва синовдан ўтказилаётган объектни ўлчаш батафсил таърифи.
  2. Экспериментал/таҳлилий натижалар (ўлчанаётган Y катталикдаги баҳолар).
  3. Ўлчашларнинг стандарт ноаниқлиги, u(y) ва маълум ишонч даражаси учун ўлчашларнинг кенгайтирилган ноаниқлиги.
  4. Спецификацияда ўрнатилган ягона жоизлик чегараси (юқори ёки қуйи) ёки жоизлик чегаралари.
  5. I турдаги хато (етказиб берувчи хавфи α) ёки II турдаги хатонинг (истеъмолчи хавфи β) тахмин қилинган эҳтимоллиги учун мувофиқлик зонаси, номувофиқлик зонаси ва ҳимоя полосаси.
  6. Қарор қабул қилиш қоидаси.

Қабул қилинган терминология  машҳур манбаларда [EURACHEM Guide:2007], [ASME B89.7.3.1:2001] ва [EUROLAB Technical Report 1/2017] таърифланган. Айниқса иккита атама муҳим:

  • Қарор қабул қилиш қоидаси:маҳсулотнинг спецификацияси ва ўлчаш натижасига мувофиқ қабул қилиш ёки рад этишда ўлчаш ноаниқлиги қандай жойлашишини таърифлайдиган ҳужжатлаштирилган қоида.
  • Ҳимоя полосаси:ўрнатилган чегарадан мувофиқлик ёки номувофиқлик зонасининг чегарасигача силжиш қиймати

 Қарор қабул қилиш қоидасини ўрнатиш 

Қонун ҳужжатларида ёки стандартларда спецификацияга ёки ўлчаш ноаниқлигини ҳисобга олган ҳолда чегаравий қийматларга мувофиқлиги ҳақидаги қоидалар мавжуд бўлган ҳолларда, ушбу қоидалар қўлланиши керак. Бундай қоидалар мавжуд бўлмаган тақдирда, қоидалар бозор талабларига ёки хавфсизлик талабларига жавоб бериш учун синовлар ўтказишдан олдин ўрнатилган бўлиши керак.

ISO 14253-1:2017 халқаро стандарти, 1-қисм: Спецификацияга мувофиқликни ёки номувофиқликни текшириш учун қарор қабул қилиш қоидалари мувофиқлик ёки номувофиқликни юқори эҳтимоллик даражаси билан  аниқлаш лозимлигини фарқлайди. Умумий ҳолда ўлчашларнинг U кенгайтирилган ноаниқлиги ва тахминан 95 % (қамров коэффициенти k = 2) ишонч даражаси қўлланиши мумкин деб ҳисобланади. Юқорироқ ишонч даражаси, масалан 99 % (қамров коэффициенти k = 3) фақат алоҳида ҳолларда танланади.

Қарор қабул қилиш мезонларини ўрнатишда спецификацияда интервал ёки чегара (юқори ёки қуйи) кўринишида талаблар берилганлиги, ҳимоя полосалари кўриб чиқилиши керакми ва, кўриб чиқилиши керак бўлса улар мувофиқлик интервалини камайтириши ёки кўпайтириши кераклигини эътиборга олиш лозим. Қуйида келтирилган расмлар ҳар хил мумкин бўлган вариантларни намойиш этади (TU – жоизликнинг юқори чегараси; GU – ҳимоя полосасининг юқори чегараси, TL – жоизликнинг қуйи чегараси, GL – ҳимоя полосасининг қуйи чегараси, U(y) – ўлчашларнинг кенгайтирилган ноаниқлиги).

2-расм – Истеъмолчи хавфини минималлаштириш мақсадида жоизлик учун белгиланган доира мисоли
3-расм – Етказиб берувчи хавфини минималлаштириш мақсадида жоизлик учун белгиланган доира мисоли
4-расм – Юқори жоизлик чегараси учун ҳимоя полосаси ва 95 % ишонч даражаси билан белгиланган эҳтиёткор мувофиқлик 5-расм – Юқори жоизлик чегараси учун ҳимоя полосаси ва эҳтиёткор номувофиқлик

 

Ҳимоя полосаларидан фойдаланилган тақдирда, айниқса бир хил ноаниқликка эга бўлган ўлчаш натижалари учун, ўлчанган қиймат мувофиқлик зонаси чегараларида бўлиши керак бўлганда, ўлчаш натижаларини мувофиқлик зонасининг чегаралари билан солиштириш орқали қарор қабул қилиш қоидаларини ўрнатиш бўйича оддий стратегияни қўллаш мумкин. Акс ҳолда номувофиқлик тўғрисида хулоса чиқарилади.

Агар ўлчаш натижалари ҳар хил ўлчаш ноаниқликларига эга бўлса, ҳимоя полосаларисиз ёндашувни кўриб чиқиш тавсия этилади.

6-расм – Бир томонли юқори жоизлик 7-расм – Бир томонли қуйи жоизлик

Бундай ҳолларда мезонлар H0 шартнинг бажарилиши мувофиқлик тўғрисидаги қарорни тахмин қиладиган, акс ҳолда эса номувофиқлик тўғрисидаги қарорни тахмин қиладиган гипотеза бажарилишини текшириш йўли билан ўрнатилиши мумкин. Бундан чиқди, I турдаги (α) хато эҳтимолликни қабул қилган ҳолда, қарор қабул қилиш қоидаси қуйидагича ифодаланиши мумкин:

Қарор қабул қилиш қоидаси

Мувофиқ, агар гипотеза  тўғри бўлса; 

Номувофиқ, агар H0 гипотеза нотўғри бўлса,

Мезон учун ифода:

Қуйида қўллашнинг амалий мисоли келтирилган:

Ўлчашда олинган баҳони кўриб чиқамиз, y = 2,7 мм (тар.изоҳи – стандарт) u(y) = 0,2 мм ноаниқлик билан, бир томонли жоизликнинг юқори чегараси TU = 3,0 мм, шунингдек мувофиқликка қўйиладиган талаблар 0,95 (95 %) бўлганда (1 – α) кўринишда ва, шундай қилиб, I турдаги хатони қабул қилган ҳолда α = 0,05 (5 %).

Кўрсатилган экспериментал натижа ва эҳтимолликларни нормал тақсимлаш функциясининг тахминидаги жоизлик учун қарор қабул қилиш қоидаси қуйидагича бўлади:

Мувофиқ, агар H0: P(Y≤3,0 mm)≥0,95 гипотеза тўғри бўлса

Номувофиқ, агар H0: P(Y≤3,0 mm)<0,95 гипотеза нотўғри бўлса

Ушбу мисол учун эҳтимолликларни баҳолаш учун эҳтимолликларни нормал тақсимлаш функциясининг умумий ифодасини қўллаган ҳолда, (Pc) мувофиқлик эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқиш керак:

Шундай қилиб, H0 гипотеза нотўғри ва уни рад этиш (номувофиқлик) тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

йўриқномани юклаб олиш