Калибрлаш хизматлари кенгаймоқда

Ўзбекистон миллий метрология институти филиалларида калибрлаш хизматлари кўрсатишни жорий қилиш бўйича тайёргарлик ишларининг биринчи босқичи якунланди. Ушбу босқич Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги филиаллари билан метрология амалиётида ўзаро ҳамкорликни ўз ичига олди.

Шунингдек Бухорода Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 – августдаги “Ўзбекистон Республикасида метрологик хизматлар кўсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 528 – сонли қарори тарғиботи (изоҳи) доирасида ташкил этилган матбуот анжуманидан сўнг “Калибрлаш ва ўлчаш хизматлари маркази” ходимлари томонидан автомат бўлмаган оғирлик ўлчаш ускуналари ва суюқликли термостатларни калибрлаш бўйича маҳорат дарси ўтказилди.

 Матбуот хизмати