Тадбирлар давом этмоқда

ЎзММИ Қашқадарё филиали ходимлари иштирокида филиалда янги хизматларни жорий этиш юзасидан мавжуд техник имкониятлар таҳлил қилинди. Жумладан, синов лабораториялари тармоғини ҳисобга олган ҳолда вилоятда ёқилғи – энергетика ва қурилиш тармоқлари, саноат корхоналарида калибрлаш хизматларини кўрсатиш талабига мос тарзда масса, босим, куч ва электр катталикларини ўлчаш лабораторияларини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда ЎзММИ Қашқадарё филиалида мутахассислар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 – августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги 528 – сонли қарори юзасидан кенг тушунчалар берилиб, мавзу юзасидан журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбир эртага Бухоро филиалида давом эттирилади.

Матбуот хизмати