Метрология: соф ўлчашлар йўлида

Бугун Ўзбекистон миллий метрология институти маъсул вакил (раҳбар)лари иштирокида институтнинг Сурхондарё филиалида мутахассислар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 – августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги 528 – сонли қарори юзасидан кенг тушунчалар берилди.

Мавзу доирасида ушбу қарорнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти, долзарблигини аҳоли ва тадбиркорлар диққатига етказиш мақсадида Сурхондарё вилояти “Матбуот уйи”да журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди.

Шунингдек, воҳада метрологик кузатилувчанликни таъминлаш ва калибровка лабораторияларини яратиш учун филиал лабораториялари имконияти ва ҳудуддаги ўлчашларга талаб ўрганилмоқда.

Бу каби тадбирларни Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказиш режалаштирилган.

Матбуот хизмати