Маънавий баркамоллик олий фазилат

Бугун 7 август соат 11:00 да Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Шуҳрат” медали соҳиби, Халқаро Антик Дунё илмий академиясининг академиги, сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков TrueConf дастури орқали Ўзбекистон миллий метрология институти жамоаси учун “Ўзбекистон ва Жаҳон” мавзусида онлайн маъруза ўқиди.

ЎзММИ марказий аппарати ва 16 та ҳудудий филиалларида фаолият олиб бораётган ҳамкасбларимиз «Маънавият соати» рукнида ташкил қилинган ушбу тадбирда фаол иштирок этишди. Улар мавзу доирасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Бугунги тадбирда иштирокчилар Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати, Пандемия шароитида юртимизда олиб борилаётган соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиланиш ишлари, шунингдек, дунё сиёсий саҳнасидаги жараёнлар ҳақида маълумот ва тушунчаларга эга бўлишди.