Техник ўқиш – тажриба алмашишдир

Мана, мутахассис ўз фикрини мактабдаги устозлардек ёзиш саҳнига формулалар орқали муҳрлаб метрологик тушунчалардаги мураккабликларни барча нозик нуқталаригача ўз ҳамкасбларига кўрсатиб – изоҳлаб бермоқда. Шу тахлит малака олмашинмоқда, кўникмалар кенгаймоқда. Ўзбекистон миллий метрология институти ташаббуси билан ташкил этилган техник ўқишлар мана шу тарзда ўз самарасини бермоқда дейиш мумкин.

“Калибрлаш жараёнида ўлчанадиган катталик тавсифи ва унинг моделини тузиш” номли ўқиш давомида бухоролик ҳамкасбимиз Тоҳир Мирзаев мавзу юзасидан деярли саволларга ўрин қолдирмади.

Бекободлик малакали метролог Элёр Юлдашев ҳам O’z DSt 8.029.2017 “Ўлчаш воситаларини калибрлаш. Асосий қоидалар” мавзусида олиб борган Техник ўқиш динамикасини тинловчи – иштирокчилар диққат марказига мос тарзда олиб боргани барчага маъқул бўлди.

Техник ўқишлар муаллифлари ҳар бир ўқишга алоҳида тайёргарлик билан, қўшимча материаллар ёрдамида, бир сўз билан айтганда, Республикамизнинг турли нуқталарида фаолият олиб бораётган ўқишлар иштирокчилари олдида чуқур маъсулият ҳис қилаётганликлари кўриниб туради. Бу ходимларнинг ўз касбига маъсулияти ҳам шундан кам эмас.

 Матбуот хизмати