Қурбон ҳайити байрами билан

Ўзбекистон миллий метрология институти жамоаси халқимизни мусулмон оламининг энг улуғ айёми Қурбон ҳайити байрами билан қизғин муборакбод этади. Илоҳим бу улуғ кунларда ёшу кексаларни қилаётган эзгу дуоларини Оллоҳнинг ўзи ижобат айласин. Ҳар бир хонадонда тинчлик, хотиржамлик ҳукмронлик қилсин. Халқимиз бошига тушиб турган бу синовли кунларни Оллоҳнинг ўзи осон қилсин. Азиз юртимиз, меҳнаткаш халқимизни яратган ўз паноҳида асрасин. Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ватандошлар!