Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро Кенгашининг 57 йиғилиши ўтказилди

Видеоконференция шаклида ташкил этилган Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгашининг навбатдаги 57 йиғилиши 2020 йил 27 июлда бўлиб ўтди.
Анжуман Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий идораларини, ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси ва Кенгашнинг стандартлар Бюроси вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибига асосан йиғилиш иштирокчилари МДҲ иштирокчи-давлатларида техник жиҳатдан тартибга солиш, давлатлараро стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, аккредитатлаш, техник регламентлар, меъёр ва қоидаларга риоя этилиши устидан назорат ва текширув соҳасида биргаликда амалга ошириладиган ишларга оид масалаларни муҳокама этди. Шу билан бирга Маҳсулот ва хизматлар сифати соҳасидаги ютуқлари учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат мукофоти танлови, Кенгашнинг 2030 йилгача Ривожланиш стратегияси, пандемия даврида миллий стандартлаштириш ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди.
Cтандартлар базасини сақлаш ва ривожлантириш, техник тартибга солиш сиёсатини келишилган ҳолда юритиш, устивор вазифаларни белгилашда томонларнинг иқтисодий манфаатларини инобатга олиш, ёш мутахасисларни тайёрлаш ва кадрлар заҳирасини шакллантириш учун қулай шароитлар яратиш, ахборот технологияларни кенг жорий қилиш, илмий-амалий анжуманларни ўтказишни кенгайтириш, ўзаро мунособатларни тартибга солувчи хуқуқий базани халқаро талаблар асосида такомиллаштириш каби мавзуларда фикр алмашилди.
Кенгаш ҳамраиси сифатида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг МДҲ доирасидаги аҳамияти, хусусан стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида қилинаётган амалий тадбирлар ва таклифлари тингланди.
Тадбир якунига кўра соҳаларни Кенгаш доирасида такомиллаштиришга оид бир қатор вазифалар белгиланди ва ўтказилган тадбир юзасидан йиғилиш Баёни имзоланди.

Кенгашнинг 57 йиғилиши тафсилотлари билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин: http://easc.by/proekt-mkp