Техник ўқишларнинг иккинчи босқичи бошланди

Бугун Ўзбекистон миллий метрология институти ташаббуси билан ташкил этилган Техник ўқишларнинг иккинчи босқичи бошланди. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ 4059 – сонли “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига бағишланган ушбу ўқиш Қорақалпоғистонлик ҳамкасбимиз Баҳодир Оллоназаров томонидан олиб борилди.

Мавзу доирасида мукаммал тайёргарликка эга соҳанинг малакали мутахасиси Баҳодир Оллоназаров олиб борган ушбу техник ўқиш қизиқарли ва маълумотларга бой бўлиб ўтди. Бу каби ўқишлар иштирокчи – тингловчилар учун қанчалик қизиқарли бўлаётган бўлса, кутилмаган саволлар ва билдирилаётган таклифлар билан ўқиш муаллифига ҳам қизиқарли таъсир кўрсатиб, ўз навбатида соҳадошларнинг ўзаро тажриба алмашишига қўл келмоқда.

Матбуот хизмати