Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва COVID 19 инфекциясини тест таҳлилини ўтказувчи тиббиёт муассасалари диққатига

Пандемия даврида COVID-19 инфекциясини аниқлашда фаолият кўрсатаётган тиббиёт лабораторияларидаги тест таҳлилини ўтказишда фойдаланиладиган ўлчаш воситалари, жумладан, пипетка дозаторлари (кичик сиғимдаги суюқлик ўлчагичлари), қуритиш шкафлари ва термостатларнинг тўғри ишлашини таъминлаш аҳоли ўртасида Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда ҳамда касалланган беморларни ўз вақтида аниқлашда муҳим ўрин тутади.

Бугунги шароитда Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган тадбирларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Ўзбекистон миллий метрология институти” (ЎзММИ) давлат корхонаси тиббиёт муассасаларидаги COVID-19 инфекциясини аниқлашда фойдаланилаётган ўлчаш воситаларини пандемия даврида давлат қиёсловидан бепyл ўтказиб берилишини маълум қилади.

Мурожаат учун:

 

ЎзММИ маъмурияти