Навоий филиалида маърифат бурчаги ташкил этилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21-октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20-январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон миллий метрология институти Навоий филиали биносидаги кириш йўлаклари ва маънавият ва маърифат бурчаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий шиорлар, чақириқлар ва бошқа кўргазмали воситалар билан жиҳозланиб маънавият ва маърифат бурчаги ташкил қилинган.

Байрам кунларида тизимда ишлаб кетган фахрийлар аҳволидан хабар олиш доимий йўлга қўйилган.

Эътиборга молик яна бир жиҳат, филиалда мурожаатчиларга метрологик хизмат кўрсатишда тезкорлик ва қулайликни таъминлаш мақсадида телеграмм ижтимоий тармоғида мутахассислар ўртасида гуруҳ ва мурожаатчилар учун хизмат кўрсатиш бўйича ахборотлар бериб бориладиган телеграмм канали ташкил қилинди.

Матбуот хизмати