20 май – Бутунжаҳон метрология куни

Парижда 1875 йил 20 майда халқаро дипломатик конференция бўлиб ўтган ва Метрик конвенция имзоланган. Кейинчалик ушбу кун Бутунжаҳон метрология куни этиб нишонланади. Айнан шу кунда Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюроси ташкил этилган.

Бюро ҳар йили Қонунлаштирувчи метрология халқаро ташкилоти билан биргаликда бир мавзу – бир шиор белгилаб иш юритади. Ўтган йили “Халқаро ўлчовлар тизими бирлиги – фундаментал яхшироқ” мавзусида бюро томонидан метрик конвенцияга аъзо давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни давом эттирди. Ўлчашлар илми, янада кенгаяётган метрология фандаги ютуқ ва янгиликлар, ишлаб чиқариш, халқаро савдо муносабатлари, табиатни муҳофаза қилиш ва ҳаёт фаровонлигини оширишда асосий ролни эгаллайди.

2020 йилдаги мавзу: “Бутунжаҳон савдолари учун ўлчашлар” этиб қабул қилинди. Мавзу йирик савдоларни амалга оширишни таъминлаш давомида маҳсулотларни стандартлар ва қоидаларга мослиги шунингдек, истеъмолчиларни маҳсулот сифатига бўлган талабини қониқтириш мақсадида белгиланди. Ҳар йили бюро билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳамкор – метрология ташкилотлари томонидан Бутунжаҳон метрология куни муносабати билан қўшимча тадбирлар уюштирилади. Бу анъана Ўзбекистон миллий метрология институтини ҳам четлаб ўтмайди. Аниқроғи, институт жамоаси ташабббуси билан ҳар йили шу кунда соҳага доир тадбирлар уюштирилади. 2020 йил 20 май куни “Бутунжаҳон савдолари учун ўлчашлар” шиори остида видеоконференция тарзида илмий-амалий анжуман ўтказилишини маълум қилади.

Анжуман Ўзбекистонда ўлчаш ва синовларнинг бир хиллигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш ҳолати ва истиқболларининг долзарб масалалари, шунингдек, метрологик фаолиятнинг меъёрий-ташкилий ва услубий масалалари юзасидан веб конференция орқали онлайн шаклда ўтказилади.

Юқорида таъкидланган Метрик конвенциянинг ягона мақсади бутун дунёда ўлчашлар учун келишилган асосга универсал фойдаланиш имконини таъминлаши керак бўлган метрик тизимга жамоавий интилишга эришишдир. Улар ўлчашларга келажакда, фақат метролологик кузатувчанлик қобилияти билан чегараланган аниқлик даражаларига эришиш учун секунд, метр, ампер ва кельвин таърифларига атом ва квант ҳодисаларидан фойдаланишга имкон берадиган янгиликлар киритиш учун замин яратади.

Метрология соҳасидаги аниқ ўлчашлар эҳтиёжингизга керак бўлган маҳсулот ва хизматлар ишончли ва хавфсизлигини кафолатлайди.

Халқаро ўлчовлар ва тарозилар Бюроси билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон миллий метрология институти жамоаси Республикамизнинг турли соҳаларида фаолият юритиб келаётган барча ҳамкасбларини 20 май Бутунжаҳон метрология куни билан чин дилдан самимий муборакбод этади.