9 май Хотира ва қадрлаш куни

Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан биридир. Эл-юртнинг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Ана шундай мардлик ва жасорат намунасини кўрсатганларга, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган момоларимизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмун билан бойиди.
Бу жиҳатдан юртимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларда, она диёримиз халқимизнинг озодлиги ва истиқлоли, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи юртдошларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиромда янада яққол намоён бўлмоқда.

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда барча боболаримиз ҳам мўтабар бувиларимизни ҳамда ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган ва аёвсиз жангу жадалларда қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар хотирасини асло унутмаймиз.