Қиёслаш газ аралашмалари таркибининг стандарт намуналарини эътироф этиш ва қўлланишга рухсат этиш

Ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра, Россия Федерациясининг «ПГС-Сервис» МЧЖ ва Буюк Британиянинг «SIP Analytical» томонидан ишлаб чиқилган метандаги қиёслаш газ аралашмалари таркибининг стандарт намуналари (бундан кейин матнда – СН) давлат стандарт намуналари сифатида эътироф этилди, Ўлчаш воситалари давлат реестрининг “Хориждан импорт қилинадиган стандарт намуналар”да (04 бўлим) рўйхатга олинди ва Ўзбекистон Республикасида қўлланишга рухсат этилди.

«ПГС-Сервис» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган стандарт намуналар рўйхат рақами 3.6.ПГС.0001.2015 бўлган, Давлат бирламчи эталонига (ГЭТ 154-2011) кузатиладиган, 1 разрядли РЭ 154-1-23-2005 ишчи эталонни қўллаган ҳолда аттестатланди.