Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги Стандартлаштириш ва метрология марказининг экспертини таклиф қилган ҳолда, семинар ва аудитлар ўтказилди

“Ўзстандарт” агентлиги ва Германия миллий метрология институти (РТВ) ўртасидаги “Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” минтақавий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги Стандартлаштириш ва метрология марказининг масса лабораторияси бошлиғи Котова Екатерина Витальевна таклиф қилинди.

Ташриф даврида Е.В.Котова томонидан менежмент тизими ҳамда масса, босим ва ҳарорат лабораториялари ҳужжатларининг аудити ўтказилди.

Ўтказилган аудитлар натижасига кўра, Е.В.Котова томонидан менежмент тизимининг ҳужжатларини ва юқорида кўрсатилган лабораторияларнинг техник процедураларини яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек жорий йилнинг 31 май куни Е.В.Котова билан биргаликда “Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги Стандартлаштириш ва метрология маркази лабораториялари ва Ўзбекистон миллий метрология институти ходимларининг ўлчаш воситаларини калибрлаш илғор амалиётини жорий этиш бўйича тажрибаси” мавзусидаги учрашув ўтказилди.

[Best_Wordpress_Gallery id=»2″ gal_title=»All images»]

Ташриф дастурига асосан 30-31 май кунлари Е.В.Котова Ўзбекистон миллий метрология институти ва Ўзбекистон Республикаси миллий аккредитация маркази ходимлари учун “Тренерлар тренинги” семинарини ўтказди.