ЎзММИ вакиллари иштирокида Ўзбекистон миллий матбуот марказида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2020 йилнинг 1 январидан “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятларда жами 16 та ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419 сонли “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида” қарорига асосан ташкил этилган бу филиаллар “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази”нинг 16 та ҳудудий марказлардаги “Метрология бўлимлари”дан иборат бўлиб, 12 та ўлчаш турлари бўйича қиёслаш, метрологик шаҳодатлаш, синов ускуналарини аттестация қилиш фаолиятини амалга оширилар эди. Юқоридаги қарор қабул қилингандан сўнг ўлчаш турларига яна 4 та, калибрлаш ва ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш синовлари қўшилиб “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДКнинг 16 та ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Натижада:

  • Кўрсатиладиган хизматлар нархи ягоналаштирилди;
  • Аккредитация доирасига мувофиқ жойларда шартнома бериш ва логистика орқали хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилди;
  • Табиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида логистика (сайёр хизмат) тизими йўлга қўйилди;
  • Ўлчаш натижаларини бир хиллигини таъминлаш мақсадида сертификатларни расмийлаштирилиши ягона тартиби жорий қилинди;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 698 – сонли қарорини сифатли ижро этиш мақсадида таъминотчиларга маиший ҳисоблагичларни ташиш учун кўмаклашиш мақсадида филиалларга “Дамас” русумли автоуловлар бириктирилди;
  • Маиший ҳисоблагиларни қиёслаш мурожатларни қабул қилиш ва хизматларни тақдим этиш учун “metrologiya.nim.uz” ахборт тизими “ягона интерактив давлат хизматлари портали”га интеграция қилинди.

Тадбиркорлик субьектлари томонидан Тошкентга ўлчаш воситаларини текширтириш учун олиб келиши 2019 йил январ – феврал ойларида 2 022 донани ташкил қилган бўлса, 2020 йилнинг шу ойлари оралиғида бу рақам 4 бараварга камайиб 543 донани ташкил этди. Ўз ўрнида бу рақамларга ҳамоҳанг тарзда тадбиркорларнинг қимматли вақти ва маблағи тежалишига эришилди.

Баҳолаш меъзонига киритиладиган асосий йўналишлари:

  • Аккредитация доираси кенгайтирилганлиги (калибрлаш, қиёслаш);
  • Моддий техника базасини янгилланганлиги ва қайта жиҳозланганлиги;
  • Лабораториялараро солиштиришлар амалга оширилганлиги;
  • Оммавий ахборот воситалари, расмий сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалар, ТВ ва радиода  фаолиятни мунтазам ёритиб борилаётгани;
  • Техник ўқишлар ўз вақтида ва сифатли ташкил этилганлиги;
  • Тадбиркорлик субьектларига қўшимча қулайликлар яратилганлиги;
  • Логистика тизимини йўлга қўйилганлиги ва бошқалар.

2021-2022 йилларда ҳудудларда умумий қиймати 13 747,9 минг АҚШ доллори миқдорида бўлган “Калибрлаш лабораторияларини ташкил қилиш” лойиҳаси бўйича 13 та филиалда 26 та лаборатория ташкил этилиши кўзда тутилган. Бу лабораториялар учун 3 192 та ускуна харид қилиниб, 37 нафар малакали ходимлар тайёрлананади ва кимё, термометрия, узунлик, масса термометрия, фотометрия ва радиометрия, электрия ва магнетизм йўналишларида метрологик фаолият олиб боради.

Калибрлаш лабораториялари ўлчаш натижаларининг метрологик кузатулувчанлиги ҳақида сўз борганда миллий эталонлар базасини ривожлантириш ҳақида тўхталиб ўтиш лозим.

2018-2019 йилларда олиб борилган ишлар натижасида 2017 йилда Ўзбекистон миллий метрология институти ташкил этилиб, давлат бюджетидан илк бор 2018-2022 йилларга мўлжалланган Дастурга асосан 21 дона эталонларни харид қилиш учун 5,8 млн.доллар ажратилди.

2019- 2022 йилга қадар қўшимча 6 млн. доллар маблағга 21 та эталон харид қилиш ва уларни сонини 33 донага етказиш режалаштирилган.

2019 йилда келтирилган умумий қиймати 660 минг доллар бўлган 5 дона эталонлар (узунлик, масса, вақт ва частота, электр хажм, физик-кимёвий, электр кучланиши, оптик зичлик (ёруғликни ўтказиучанлиги спектрал коэффитценти), сарф ва ҳажм, электр индуктивлик, ионли нурланишлар, ҳарорат, абсалют ва ортиқча босим, куч ўлчаш бирликлари эталонлари) ишга туширилиб улар сони 17 донага етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3663-сон қарорига асосан ҳамда республикада олиб борилаётган ўлчашлар натижаларини халқаро даражада тан олинишига эришиш мақсадида халқаро ўлчовлар ва тарозилар Бюросига (BIPM) 2018 йилда аъзо бўлди. Бу аъзолик доирасида шу йилнинг ўзида BIPMнинг калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишувни (CIPM MRA) имзоланди.

Келишувга биноан 102 та аъзо мамлакатларнинг миллий метрология институтларининг калибрлаш ва ўлчаш натижаларини ўзаро тан олиниши таъминланади.

Ушбу келишувни амалга ошириш мақсадида, BIPMнинг базасида Ўзбекистон Республикаси калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари тўғрисидаги ёзувларни (СМС қатори) киритиш юзасидан қуйидаги ишлар олиб борилмоқда:

Ҳозирда институт томонидан КООМЕТ лойиҳалари доирасида 12 та солиштириш, яъни 2 та қўшимча (ҳажм ва фотометрик ўлчаш тури бўйича) ва 10 та пилот (электр,радио, суюқлик зичлиги, кинематик қовушқоқлик, ҳарорат (2), фотометрия, масса (2) ва сигнал частотаси ўлчашлари) ишларини олиб борилмоқда.

Калибрлаш хизмати доирасини кенгайтириш бўйича 516 та лабораторияларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, машинасозлик, металлургия ва қурилиш, кимё, экология ва тиббиёт, электротехника жабҳаларида жами 245 ўлчаш воситаси гуруҳларидан 55 таси 22% калибрлаш жорий этилган.

Лабораториялардаги ўлчаш воситаларини калибрлашни қамровини 22 фоиздан 77 фоизга етказиш мақсадида 1- ва 2-босқичларда 31 нафар ходимни тайёрлаш, 165 та калибрлаш усулларни жорий этиш, 70 дона ишчи эталонларни хорижий метрология институтларида калибрлашдан ўтказиш ҳамда жами 134 та турдаги ўлчаш воситалари бўйича аккредитация доирасини кенгайтириш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

Режага асосан, 3-босқичда калибрлаш ишларни тўлиқ йўлга қўйиш мақсадида қўшимча 11 нафар ходимни тайёрлаш, 74 та калибрлаш усулларни жорий этиш 33 та ишчи эталонларни 665 минг АҚШ долларига харид қилиш режалаштирилган.