“ЎзММИ” ДКда навбатдаги техник ўқиш бўлиб ўтди.

“Ўзстандарт” агентлигининг мажлислар залида  “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг 2019 йилда ўтказиладиган техник ўқишлар режа-жадвалига биноан 7- июн куни навбатдаги техник ўқиш бўлиб ўтди.  

Техник ўқишни етакчи мутахассиси Ж.Носиров  Масса ўлчашлар лабараториясининг калибрлаш имкониятларини такомиллаштириш тўғрисидаги маърузаси билан  очиб берди. 

Маъруза  қизғин, савол–жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди. Ж.Носировга мутахассислар томонидан кўпгина савол ва таклифлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 10.01.2018 йилдаги 21-сонли “Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида”ги  21- сонли  қарорнинг мазмун-мохияти тўғрисида бўлим бошлиғи С.Мўминходжаев техник ўқиш иштирокчиларига маъруза қилиб берди.

Техник ўқишда Л.Сайдорипов. М.Юнусов. А.Арифжанов, Н.Раймжонов. Ш.Исматуллаевлар актив иштирок этишди. Техник ўқиш қизғин бахс ва мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди.