“ЎзММИ“ ДК лабораторияларда ўтказилган синовлар ва ўлчашлар натижаларини халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хақида

Жахонда ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганадиган бўлсак, маҳаллий маҳсулотларнинг сифати ва хорижий бозорлардаги рақобатдошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири республикамизда халқаро даражада метрологик кузатувчанликни таъминлаш асосида мамлакатимизда бажарилаётган синовлар ва ўлчашларнинг халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш, шунингдек, уларни халқаро даражада тан олинишинидир.

Хозирги пайтда Хукуматимиз томонидан “Ўзстандарт” агентлигига қўйилган асосий фазифалардан бири бу – республикамизда ўлчашлар кузатувчанлигини таъминлаш, яъни содда қилиб айтадиган бўлсак, бизнинг лабораторияларда ўтказилган синовлар ва ўлчашлар натижаларини халқаро миқёсда тан олинишини таъминлашдир.

Бу борада “Ўзстандарт” агентлиги томонидан кейинги йилларда метрология соҳасида аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сонли “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлагш мақсадида тегишли вазирликлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Париж шаҳрида 1875 йил 20 майда қабул қилинган Халқаро Метрик конвенцияга қўшилиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Халқаро Метрик конвенцияга қўшилиш республикамизда халқаро даражада метрологик кузатувчанликни таъминлаш йўлидаги асосий қадамлардан бири бўлади.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 10 январида Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунининг ижроси юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликларининг қўлланиши тўғрисида»ги 21-сонли қарори юқорида айтиб ўтилган ишларни давоми бўлади десак адашмаган бўламиз.

Ушбу қарорни қабул қилиниши ва ижрога қаратилиши ўз навбатида иқтисодиёт тармоқларида ўлчамларнинг номлари ва белгилари ҳамда уларни ўлчаш бирликларининг солиштирилишини ва Ўзбекистон Республикасида қўлланадиган ўлчаш бирликларининг белгилари халқаро амалиётда қабул қилинганга мос бўлишини таъминлайди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, халқаро даражада ўлчашлар кузатувчанлигини таъминлаш ва уни доимий қўллаб қувватлаш учун республикадаги миллий эталонлар базасини доимий равишда кенгайтириб боришни талаб этилади. Шу мақсада ПҚ-2935-сонли қарорга мувофиқ 2018-2021 йилларда қўшйимча яна 15 дона эталонлар харид қилиш белгиланган.

Бу ўз навбатида йилига 2000 дан оритиқ хозирда хорижда метрологик текширувдан ўтказилиб келинаётган намунавий ўлчаш воситаларини республикамизда метрологик текширувини йўлга қўйиш заминида махаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йилига 3,5 млярд сўмдан ортиқ маблағларини иқтисод қилиш имкони яратилади.

Бундан ташқари республикамизнинг синов ва ўлчаш лабораториялари моддий-техник базасини доимий равишда кенгайтириб бориш ва модиринизация қилиб бориш мақсадида 2018-2021 йилларда 37,4 млярд сўмлик ускуна ва намунавий ўлчаш воситаларини сотиб олиш белгиланган.

Шунингдек, ПҚ-2935-сонли қарорга мувофиқ, агентлик томонидан масса бирлиги эталони лабораториясини халқаро даражада аккредитация қилиш белгиланган бўлиб, бунинг учун Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан масса лабораторияси иқлим шароитини таъминлаб берувчи тизимни харид қилиш ва ўрнатиш, лабораторияининг сифит бўйича йўриқномаларини халқаро ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқлаштириш ва малакали кадрлар тайёрлаш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.