“ЎзММИ” ДК Илмий техник кенгашининг йиғилиши ўтказилди

“Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонаси Илмий техник кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибида БВ-Атех-2018-(84+83) “Ўзбекистон Республикаси путур етказмайдиган текширув тизимини тадқиқ қилиш ҳамда халқаро нормалар ва амалиётлар талабларини ҳисобга олган ҳолда, уни такомиллаштириш, шунингдек иқтисодий тармоқлар учун юқори ишлаб чиқариш технологиялари, машина ва ускуналар, приборлар, эталонлар, текширув усулларини яратиш” мавзуси бўйича 2018-2020 йй. учун Давлат  илмий техник дастури бўйича лойиҳанинг бажарилиши кўриб чиқилди.

ИТД БВ-Атех-2018-(84+83) “Ўзбекистон Республикаси путур етказмайдиган текширув тизимини тадқиқ қилиш ҳамда халқаро нормалар ва амалиётлар талабларини ҳисобга олган ҳолда уни такомиллаштириш, шунингдек иқтисодий тармоқлар учун юқори ишлаб чиқариш технологиялари, машина ва ускуналар, приборлар, эталонлар, текширув усулларини яратиш” мавзусининг илмий раҳбари кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим  Л.П.Кимнинг 2018 йил 9 ой мобайнида бажарилган ишлар ва олинган натижалар тўғрисидаги маърузаси тингланди, муҳокама қилинди ва календар режасига асосан бажарилган илмий тадқиқот ишларнинг бажарилиш ҳолати қониқарли деган қарор чиқарилди ва қуйидагиларни ишлаб чиқиш учун лойиҳани амалга оширишни давом эттириш тавсия этилди:

– путур етказмайдиган текширув усуллари бўйича халқаро стандарт талаблари билан уйғунлаштирилган стандартлар, ва уларни Ўзбекистон Республикасининг фаолият юритаётган корхоналарига жорий этиш;

– тасдиқланган иш режасига асосан давлат стандарт намуналари.