“ЎзММИ” ДК да навбатдаги техник ўқиш бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг 2019 йилда ўтказиладиган техник ўқишлар режа-жадвалига биноан 10 май куни навбатдаги техник ўқиш бўлиб ўтди.

Техник ўқишни “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг 2019 йил учун режалаштирилган “Бизнес Режа” тўғрисида институт бош экономисти Р.Сайфуллин маърузаси билан очиб берди.

Мижозлар билан шартнома тузиш ва хисоб дастурларини расмийлаштириш тўғрисида мавзусида бош бухгалтер Ф.Буриев маруза қилди.
Техник ўқишда бўлим мутахассислари ҳамда “ЎзММИ” ДК бўлим бошлиқлари иштирок этиб, қатнашчилар томонидан марузачиларга кўпгина саволлар берилди. Айниқса бўлим бошлиқлари Р.Рахмонов, Н.Раимжонов мутахассислар М.Юнусов, Ж.Носировлар техник ўқишда актив қатнашдилар.