Ўзбекистон Республикасининг O`z DSt 8.085:2019 “Ултратовушли диагностик эхоимпулсли сканловчи доплер функциясига эга тиббий тизимлар” давлат стандарти

Ултратовушли диагностика тиббий қурилмалари замонавий тиббиётнинг талаб катта бўлган ва кенг тарқалган, кўплаб касалликларда ташҳис қўйиш жараёнини анча осонлаштирадиган ва тезлаштирадиган аппарат воситалари ҳисобланади.

УТТ қурилмаларида ҳам акустик ултратовушли майдонларнинг манбалари сифатида, ҳам қайтарилган акустик сигналлар қабул қилгичи сифатида қўлланадиган пьезокерамик ултратовушли ўзгартиргичлар соддалиги ва қўлланиши қулайлиги билан бир қаторда метрологик тавсифлари вақт ўтиши билан деярли сезиларли ўзгаришларга учрайди ва параметрларининг вақти-вақти билан текширилиши талаб этилади.  

Афсуски, тиббиёт муассасаларининг аксариятида УТТ қурилмалари қўлланишга яроқлилигининг фақат иккита мезони мавжуд – “ишлайди” (индикаторлар ва дисплей ёнади, экранда тасвир мавжуд) ва “ишламайди” (ёқилмайди, индикаторлар ёнмайди). Кўп ҳолларда “ишлайди” мезонига мос бўлган УТТ қурилмаси талаб этиладиганлардан жиддий фарқ қиладиган метрологик тавсифларга эга, ва амалда қўлланишга яроқсиздир, буни қурилмадан фойдаланадиган врач билмаслиги ҳам мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 112-сон “Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш норматив базасини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг O`z DSt 8.085:2019 “Ултратовушли диагностик эхоимпулсли сканловчи доплер функциясига эга тиббий тизимлар” давлат стандарти ишлаб чиқилди. Стандарт УТТ тизимларининг давлат метрологик текширувини амалга ошириш ягона принципларини, метрологик текширувни ташкил этиш ва ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талабларни белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.